Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Банкир ✅

Адрес канала: @bankir
Категории: Бизнес и стартапы
Язык: Русский
Количество подписчиков: 47.35K
Описание канала:

Сизнинг банкирингиз.
YouTube — youtube.com/@Bankirnews
Instagram — instagram.com/Bankirnews
Банкирга мурожаатингиз борми? Шу ерга ёзинг @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @meenov

Рейтинги и Отзывы

2.00

3 отзыва

Оценить канал bankir и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

0

3 звезд

1

2 звезд

1

1 звезд

1


Последние сообщения

2024-05-08 14:52:44 8 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди.

@bankir
14.7K views11:52
Открыть/Комментировать
2024-05-08 10:41:23 Қиммат олтин ёрдам бермоқда — захиралар 35 млрд доллардан ошди

1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг “хавфсизлик ёстиғи” бўлган захиралар 918 млн долларга кўпайди ва 35,1 млрд долларга етди — 13 ойдан бери биринчи марта 35 млрд доллардан кўпроқ.

Захиралар таркибида олтин ҳажми март ойига кўра ўзгармаган, бироқ нархнинг ошиши ҳисобига олтин захиралари 1,2 млрд долларга кўпайиб, 26,5 млрд долларга етган.

Валюта захиралари эса ўтган ойга нисбатан 238,6 млн долларга камайиб, унинг 8 млрд долларгача пасайган.

Апрель ойида олтин нархи бир неча марта рекорд қайд этиб, унция учун 2 400 доллардан ошган эди.

Шундай қилиб қиммат олтин сабаб, Ўзбекистон захиралари йил бошига нисбатан 543,7 млн долларга кўпайди. Бироқ валюта захиралари ҳам, олтиннинг ҳажми ҳам камайиб бормоқда.

@bankir
14.3K views07:41
Открыть/Комментировать
2024-05-08 09:10:59 Доллар кўтарилади

10 май куни амал қиладиган доллар курси 12-13 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 675
Agrobank — 12 670
Xalq banki — 12 670

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 700
Aloqabank — 12 710
Asakabank — 12 720


@bankir
14.3K views06:10
Открыть/Комментировать
2024-05-08 08:54:02
Тошкентнинг ёш йўловчилари учун UZCARD ва Aнорбанкдан махсус таклиф!

Aнорбанкдан UZCARD KIDS карта эгалари учун — шаҳар автобуслари ва метросида қатнов учун 710 сўм чегирма.

Шаҳар бўйлаб бемалол сайр қилинг:
Йўл ҳақи 1700 сўм ўрнига бор йўғи 990 сўм!
Шунчаки йўл ҳақини АТТО валидаторлари орқали UZCARD KIDS картасидан тўланг.

UZCARDнинг болалар учун махсус карталари ёрдамида болаларингизга пулни тўғри сарфлашни ёшлигиданоқ ўргатинг.

Aнорбанк UZCARD KIDS картаси ва акция шартлари ҳақида батафсил ҳавола орқали танишиш мумкин.

Реклама
13.8K views05:54
Открыть/Комментировать
2024-05-08 08:14:08
Кредит тарихи бўйича маълумотлар янада бойитилди

Кредит тарихини билишда янгилик пайдо бўлди. Эндиликда фойдаланувчилар кредит тарихи учун ариза топширганда, ўзларининг скоринг балидаги ўзгаришларни ойлар кесимида кузатиб бориши мумкин.

Кредит тарихи ҳар кимда мавжуд бўлиб, банклар ва микромолия ташкилотларига қарз олувчининг қанчалик ишончли эканини баҳолашга ёрдам беради.

“Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси томонидан қарз олувчилар 0 дан 500 гача бўлган оралиқдаги скоринг балл орқали баҳоланади ва ушбу оралиқ 5 гуруҳга бўлинади:

А – аъло (400-500 балл;
B — яхши (300-400 балл);
C — ўртача (200-300 балл);
D — қониқарли (100-200 балл);
E — ёмон (0-100 балл).


Кредит тарихини ушбу сайтлар орқали текшириш мумкин. Хизматдан бир йилда бир марта фойдаланиш бепул.

— portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 17 000 сўм);
— my.gov.uz орқали (хизмат нархи 15 300 сўм).

Мутахассислар кредит тарихини билиш учун имкон қадар порталдан фойдаланишни тавсия қилмоқда.

Тайёр ҳисоботларни “ҳаракатлар тарихи” бўлимидан юклаб олиш ёки кузатиш мумкин.

@bankir
14.8K viewsedited  05:14
Открыть/Комментировать
2024-05-08 07:05:29
Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси

Сотиб олиш — 12 673.99
Сотиш — 12 709.36

Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284


Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов

Покупка — 12 673.99
Продажа — 12 709.36

Подробнее davrbank.uz или 1284
13.8K views04:05
Открыть/Комментировать
2024-05-07 17:19:58 Энергия нархларининг оширилиши инфляцияга қандай таъсир қилади?

1 майдан бошлаб Ўзбекистонда электр энергияси ва газ нархлари оширилди. Марказий бу ҳолат умумий инфляцияга 2,4 фоиз атрофида таъсир қилишини прогноз қилмоқда.

2025 йил апрель ойида элект энергияси яна қимматлашади ва бу ҳам инфляцияга ўз таъсирини кўрсатади.

Қимматроқ электр энергиясига муқобил йўл бўлган қуёш панеллари ҳақида бу ерда маълумот берган эдик.

Бундан ташқари, апрель ойидан бошлаб тиббий хизматлар, дорилар ва айрим коммунал хизматлари учун ҚҚС имтиёзи бекор қилингани ҳам инфляцияга қўшимча босим юзага келтирмоқда.

Марказий банк 2024 йил учун инфлайция прогнозини 9–11 фоиз орасида қайта белгилаган эди. Регулятор 2025 йилгача 5 фоизлик инфляцияга эришмоқчи ва бу унинг асосий мақсади ҳисобланади.

Айни пайтда расмий инфляция апрель якунига кўра йиллик 8,1 фоиз.

@bankir
16.2K views14:19
Открыть/Комментировать
2024-05-07 16:21:14 Lacetti учун шартнома қайта очилади

Эртага, 8 май куни соат 10:00 да UzAuto Motors Lacetti учун 4 500 дона шартномани очишни режа қилган. Барча автомобилларни шу заҳоти олиб кетиш имконияти билан шартнома тузиш мумкин.

Автомобил нархлари ўзгаришсиз қолади.

Шунингдек, яқин кунларда Chevrolet Cobalt'ни қайта модификацияда ишлаб чиқарилиши бошланади.

Chevrolet автомобилларини қандай қилиб онлайн харид қилса бўлади?

1. One ID тизимида рўйхатдан ўтиш;

2. “Uzautosavdo” мобил иловасини юклаб олиш (iOS /Android) ёки savdo.uzavtosanoat.uz сайтига кириш;

3. One ID тизимидаги логин/парол ёрдамида сайтга кириш/ иловада рўйхатдан ўтиш;

4. Автомобил модели, рангги ва комплектацияси ҳамда маъқул келган дилерлик марказини танлаган ҳолда, шартнома тузиш керак бўлади.

@bankir
23.8K viewsedited  13:21
Открыть/Комментировать
2024-05-07 15:54:02 7 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди. @bankir
16.2K views12:54
Открыть/Комментировать
2024-05-07 15:04:51 7 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir
16.6K views12:04
Открыть/Комментировать