Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Кредит тарихи бўйича маълумотлар янада бойитилди Кредит тарих | Банкир ✅

Кредит тарихи бўйича маълумотлар янада бойитилди

Кредит тарихини билишда янгилик пайдо бўлди. Эндиликда фойдаланувчилар кредит тарихи учун ариза топширганда, ўзларининг скоринг балидаги ўзгаришларни ойлар кесимида кузатиб бориши мумкин.

Кредит тарихи ҳар кимда мавжуд бўлиб, банклар ва микромолия ташкилотларига қарз олувчининг қанчалик ишончли эканини баҳолашга ёрдам беради.

“Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси томонидан қарз олувчилар 0 дан 500 гача бўлган оралиқдаги скоринг балл орқали баҳоланади ва ушбу оралиқ 5 гуруҳга бўлинади:

А – аъло (400-500 балл;
B — яхши (300-400 балл);
C — ўртача (200-300 балл);
D — қониқарли (100-200 балл);
E — ёмон (0-100 балл).


Кредит тарихини ушбу сайтлар орқали текшириш мумкин. Хизматдан бир йилда бир марта фойдаланиш бепул.

— portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 17 000 сўм);
— my.gov.uz орқали (хизмат нархи 15 300 сўм).

Мутахассислар кредит тарихини билиш учун имкон қадар порталдан фойдаланишни тавсия қилмоқда.

Тайёр ҳисоботларни “ҳаракатлар тарихи” бўлимидан юклаб олиш ёки кузатиш мумкин.

@bankir