Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Субсидия олиш учун даромадингиз қанча бўлиши керак? Кўпчилик | Банкир ✅

Субсидия олиш учун даромадингиз қанча бўлиши керак?

Кўпчилик уй сотиб олиш учун субсидияга ариза топширади, аммо бунда даромад бўйича талабга эътибор бермайди ва комиссиядан рад жавобини олади.

Субсидия олиш учун оила ёки ариза берувчининг даромади қуйидагича бўлиши лозим:

Қорақалпоғистон ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 3 баробаридан 8 баробаригача, яъни 3 150 000 сўмдан 8 400 000 сўмгача бўлиши керак.

Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 3 баробаридан 9,2 баробаригача бўлиши керак. Яъни 3 150 000 сўмдан 9 660 000 сўмгача.

Даромад чегараси субсидия тўғри одамга берилиши учун керак. Ипотека кредити олмоқчи бўлган аҳоли уйга муҳтож бўлган тақдирда ҳам кредитни тўлаш қобилиятига эга бўлиши лозим. Бундан ташқари даромади юқори аҳолига ҳам субсидия берилмайди.

Ипотека кредитига субсидия олиш учун ҳавола — https://my.gov.uz/oz/service/325

Комиссия қуйидаги ҳолларда аризани рад этиши мумкин:

— илгари уй-жой ва имтиёзли ипотека кредити бўйича субсидия олган оила аъзоларининг такрорий аризаси;
— тақдим этилган маълумотларнинг талаб қилинадиган ижтимоий мезонларга мос келмаслиги;
— жорий йилда ҳудудга ажратилган субсидиялар сони тугаб қолганида;
— ўртача ойлик даромад миқдорининг комиссия талабларига мос келмаслиги.

@bankir