Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Қуёш панелларини ўрнатиш — энди янада долзарб 1 майдан бошлаб | Банкир ✅

Қуёш панелларини ўрнатиш — энди янада долзарб

1 майдан бошлаб Ўзбекистонда электр энергия ва газ нархлари оширилди. 1 квт соат электр энергия нархи 295 сўмдан 450 сўмга, газнинг метр куби 380 сўмдан 650 сўмгача оширилади.

Ижтимоий норма белгиланганига қарамасдан, энергия ресурси сифатида арзонроқ йўл ҳам бор — қуёш панеллари.

Бу нафақат аҳоли балки бизнес вакиллари учун ҳам фойдали ҳисобаланади. Ўзбекистон бўйлаб, айниқса Тошкентда бир қанча компаниялар аллақачон асосий энергия манбаи сифатида қуёш панелларига ўтишган.

Уларни қандай ва қаердан ўрнатса бўлади?

Энергетика вазирлиги қуёш электр станциялари ва сув иситкичларини харид қилиш учун “Energymarket.uz” платформасини ишга туширган.

Бу ерда ўзингизга керакли қуёш панелларини танлаб, фоизсиз муддатли тўловга харид қилишингиз мумкин. Платформада панелларнинг кВт ига қараб нархлар белгиланган.

Бироқ платформада муаммо пайдо бўлган — кўплаб моделлар мавжуд эмас.

Вазирлик бу масалани ҳал қилиб, таклифларни кўпайтиргунча сизда бошқа вариантлар бор. Масалан, қуёш панелларини Amazon ва Alibaba каби онлайн тижорат компанияларидан харид қилсангиз бўлади.

Бундан ташқари Ўзбекистон бўйлаб бир қанча компаниялар қуёш панеллари ўрнатишни таклиф қилади. Уларнинг рўйхатида билан “Energymarket.uz” платформасида ҳамкорлар бўлимида танишиш мумкин.

Нархларга келадиган бўлсак, бу хонадоннинг қанча электр энергия ишлатишига боғлиқ. Одатда оила учун 2-3 кВт лик қуёш панелларини сотиб олиш тавсия қилинади.

Қулай ва мос қуёш панелларини танлашнинг энг тўғри йўли мутахассислар билан маслаҳатлашишдир.

Қуёш панеллари қанча муддатда ўзини қоплайди?

Энергия нархлари оширилгач уларни ўрнатиш янада фойдалироқ бўлди. Қуёш панелларини ўрнатишга кетган маблағ 5-6 йил ичида ўзини қоплайди.

Бу эса 15-20 йил улардан бепул фойдаланиш мумкинлигини ангалатади. Техник хизмат кўрсатувчи компаниялар сўнгги йилларда кўпайиб қолгани инобатга олинса, бу ҳам деярли муаммо бўлмайди.

Бундан ташқари Ўзбекистондаги банклар қуёш электр станцияларини ўрнатиш учун “яшил” кредитларни ҳам ажратади.

Агробанк
Фоизи — 14 фоиз ёки 20 фоиз
Суммаси — 100 млн сўмгача
Муддати — 5 йилгача
Имтиёзли даври — 6 ой
Батафсил

Миллий банк
Фоизи — 20 фоиз
Суммаси — 60 млн сўмгача
Муддати — 5 йилгача
Имтиёзли даври — 3 ой
Батафсил

Капиталбанк
Фоизи — 20 фоиз
Суммаси — маълум қилинмаган
Муддати — 5 йилгача
Имтиёзли даври — 6 ой
Батафсил

Инфинбанк
Фоизи — 20 фоиз
Суммаси — 60 млн сўмгача
Муддати — 5 йилгача
Имтиёзли даври — йўқ
Батафсил

Туронбанк
Фоизи — 20 фоиз
Суммаси — 66 млн сўмгача
Муддати — 5 йилгача
Имтиёзли даври — йўқ
Батафсил

Бизнес эгалари учун эса банклар бундан ҳам пастроқ фоизда, каттароқ суммада кредитлар таклиф қилмоқда.

Умуман олганда оддий одамлар ва бизнесменлар учун қуёш панелларини ўрнатиш фойдали бўлади дея оламиз. Айниқса Ўзбекистон шароитида.

@bankir