Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Камбағаллик чегараси оширилди Ўзбекистонда 2024 йил учун мини | Банкир ✅

Камбағаллик чегараси оширилди

Ўзбекистонда 2024 йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдори киши бошига 1 ойга 621 минг сўмдан 648 минг сўмга кўтарилди.

1 майдан ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари оширилиши ҳисобига аҳоли учун камбағаллик чегараси бўлган минимал истеъмол харажатлари қайта кўриб чиқилди.

Маълумот учун, минимал истеъмол харажатлари миқдори 2021 йилда 440 минг сўмни ташкил этган, 2022 йил январидан бошлаб эса 498 минг сўм деб белгиланганди. Сўнгги марта бу миқдор 2023 йил июл ойида 6 ой кечиб 498 минг сўмдан 568 минг сўмгача оширилганди.

Минимал истеъмол харажатлари нима учун муҳим?

Жаҳонда бу кўрсаткичдан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланилади. Бу орқали пенсия ва нафақа миқдорларининг энг ками ҳам белгиланади.

Аҳолининг камбағал қатлами ҳам айнан минимал истеъмол харажатлари орқали аниқланиб, уларга моддий ёрдам берилади.

Яъни 2024 йилда Ўзбекистонда бир ойда бир киши 648 минг сўмдан камроқ пул сарфласа расман камбағал ҳисобланади. Албатта, бу кўрсаткич ҳудудларга қараб турлича бўлиши мумкин.

@bankir