Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Банкир ✅

Адрес канала: @bankir
Категории: Бизнес и стартапы
Язык: Русский
Количество подписчиков: 47.99K
Описание канала:

Сизнинг банкирингиз.
YouTube — youtube.com/@Bankirnews
Instagram — instagram.com/Bankirnews
Банкирга мурожаатингиз борми? Шу ерга ёзинг @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot, @meenov

Рейтинги и Отзывы

2.00

3 отзыва

Оценить канал bankir и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

0

3 звезд

1

2 звезд

1

1 звезд

1


Последние сообщения 219

2022-09-21 16:06:44 Россия марказий банки кредит ташкилотлари ва банклардан Украинага қарши урушга сафарбар қилинган Россия фуқаролари учун кредит таътиллари беришни сўради. Яъни урушга жалб қилинган фуқаролардан кредит қарзлари вақтинча ундирмай турилиши сўралган.

@bankir
8.4K views13:06
Открыть/Комментировать
2022-09-21 14:06:41
Долларнинг расмий курси бир неча кунлик пасайишлардан сўнг, сезиларли равишда кўтарилди. 22 сентябрдан бошлаб, 1 долларнинг қиймати 29,55 сўмга қимматлашиб, 10980,01 сўмни ташкил этадиган бўлди.

@bankir
8.2K views11:06
Открыть/Комментировать
2022-09-21 13:43:59
Банклар бўйича жами муаммоли кредитлар (NPL) қолдиғи август ойида ўтган ойга нисбатан 548 млрд.сўмга ортган ва 1 сентябрь ҳолатига 17,5 трлн.сўмга етган ва кредит портфелига нисбатан 4,9% ни ташкил қилган.

Давлат банклари ичида муаммоли кредитлар қолдиғи нисбатан Ўзсаноатқурилишбанк (+109 млрд.сўм) ва Ўзмиллийбанк (+97,0 млрд.сўм)га ва Қишлоқ қурилиш банкда (+76 млрд.сўм)га ортганини кўриш мумкин.

Хусусий банклар орасида муаммоли кредитлар сезиларли равишда Азия Альянс Банкда (-45 млрд.сўм)га, ОФБда (-38 млрд.сўм)га ва Ҳамкор банкда (-37 млрд.сўм)га камайга бўлса, Капитал банкда (+56 млрд.сўм)га ва Тенге банкда (+55 млрд.сўм)га ортган.

Кредит портфели Ўзмиллийбанкда (+1,7 трл.сўмга), ЎзСҚБда (+1,6 трл.сўмга),Ипотека банкда (1,1 трл.сўмга), Капитал банкда (+681 млрд.сўмга), Анор банкда (+272 млрд.сўмга), Ҳамкор банкда (+397 млрд.сўм)га ортганини ҳисобга олсак ушбу банклар фаол кредитлашни амалга оширганини тахмин қилиш мумкин.

@bankir
7.9K views10:43
Открыть/Комментировать
2022-09-21 13:30:20
Forbes илк марта Ўзбекистоннинг энг ишончли банклари рейтингини эълон қилди. Унга кўра:

1. NBU
2. Ipoteka Bank
3. Sanoat Qurilish Bank
4. Xalq Banki
5. Asakabank
6. Agrobank
7. Qishloq Qurilish Bank
8. MKBank
9. Hamkorbank
10. Kapitalbank

Банклар рейтинги уларнинг кредит рейтингларидан келиб чиқиб тузилган.

@bankir
7.6K views10:30
Открыть/Комментировать
2022-09-21 10:17:38
2022 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 32,1 млрд. АҚШ долларига тенг бўлди.

Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 7 млрд. АҚШ долларига ошган.

Ташқи савдо айланмаси – 32,1 млрд. АҚШ доллари

Экспорт
– 12,7 млрд.
маҳсулотлар – 10,3 млрд.
хизматлар – 2,4 млрд.

Импорт – 19,4 млрд.
маҳсулотлар – 17,8 млрд.
хизматлар – 1,6 млрд.

Сальдо минус 6,7 млрд долларни ташкил қилди. Яъни Ўзбекистон импорт қилгандан 6,7 млрд доллар камроқ экспортни амалга оширди.

@bankir
7.3K views07:17
Открыть/Комментировать
2022-09-21 09:36:15
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 650 млн доллар ажратадиган бўлди

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга ипотека бозори секторини ривожлантириш ва бюджетни қўллаб-қувватлаш учун иккита лойиҳа доирасида 650 миллион доллар ажратади.

Ҳужжатлар йил охирига қадар имзоланиши бўйича келишиб олинган.

@bankir
7.4K views06:36
Открыть/Комментировать
2022-09-21 08:52:29 Туркия ортидан Қозоғистон ҳам «Мир» карталаридан фойдаланиш тўхтатди. «Халиқ» банки алоқа марказлари ҳозирда Россияга тегишли «Мир» картасини Қозоғистон ҳудудида ишлатиб бўлмаслигини таъкидламоқда.

Шунингдек, Вьетнамда ҳам «Мир» карталаридан фойдаланиш тўхтатилган.

@bankir
7.5K views05:52
Открыть/Комментировать
2022-09-20 21:09:31 Эртага 21-сентябр чоршанба куни, АҚШ Федерал Резерв Тизими фоиз ставкаси бўйича қарор қабул қилади. Инфляция ҳақидаги ижобий бўлмаган ҳисоботдан сўнг, бозорлар Фед ставкаларини 0,50% га ошириш эхтимолидан бутунлай воз кечди ва нархларни оширмоқда. Ўткакзилган сўровга кўра Фед ставкани:

82% эхтимоллик билан 0,75%га
18% эхтимоллик билан 1,00%га оширади.

Охирги марта AҚШ марказий банки ставкаларни 40 йил аввал Пол Волкер даврида 1 фоизга оширган эди. Умуман олганда, Фед тарихида ставкаларни 1,0% га 7 марта оширди - 1978 йилдан 1981 йилгача қисқа вақт ичида. Улардан 6 таси учун Волкер жавобгар эди.

Инфляцияни ҳар қандай йўл билан пасайтиришга эътибор қаратган Волкер, лавозимга киришганидан кўп ўтмай, 1980 йилда дарҳол ставкани 100 базавий пунктга кўтарди. Қизиғи шундаки, Феднинг асосий ставкасини ошириши охир-оқибат иқтисодни таназзулга солиб, 1981-1982 йилларда рецессияга олиб келган бўлсада S&P 500 ўша йили 25 фоизга ўсганди.

Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики:

* ставка 1,0 фоизга кўтарилганидан 1 ой ўтгач, AҚШ бозори ўртача 2,4 фоизга пасайган.
* 1,0% га ошганидан 3 ой ўтгач, бозор ўртача 1,3% га камайган.
* 6 ойдан кейин бозорлар охир-оқибат тенглашган
8.5K views18:09
Открыть/Комментировать
2022-09-20 15:44:13 Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги низонинг молиявий секторга таъсири қандай?

Регионда ҳарбий низолар сони ошиб бормодқа. Ушбу ҳолатлар мазкур низоларда иштирок этаётган давлатлар молиявий секторига салбий таъсир қилиши табиий ҳол. Moody's рейтинг агентлигининг ёзишича Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳарбий ҳаракатларнинг кенгайиши молиявий секторда рискни кучайтиради. Очиқ манбаларнинг хабар беришича, икки кун ичида жанглар фожиали тарзда икки давлатдан 170 га яқин аскарнинг ҳаётига зомин бўлган. Ўт очишни тўхтатишга қарамай, экспертларнинг фикрича, Тоғли Қорабоғ бўйича узоқ йиллик можаронинг ҳал этилиши даргумон.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда икки давлат ўртасида минтақани назорат қилиш учун жанглар 6 ҳафта давом этган эди.

Бундай зиддиятлар банк сектори рискларига салбий таъсир кўрсатади. Moodys агентлигига кўра, ҳарбий можаронинг қайта бошланиши ҳар икки давлатнинг иқтисодий фаоллигига тўсқинлик қилади, савдо-сотиқни издан чиқаради, истеъмолчилар ишончини пасайтиради, хорижий сармояни тўхтатади ва банк сектори барқарорлигини хавф остига қўяди. Шу билан бирга, кенг кўламли узоқ муддатли ҳарбий можаро банкларнинг ликвидлик хавфини, маҳаллий валютанинг ўзгарувчанлигини оширади ва активлар сифатига салбий таъсир қилади.

Бошқа нарсалар қаторида, Озарбайжоннинг нефт ва газ активлари хавф остида бўлади ва Aрманистонда можаро норезидент депозитларининг чиқиб кетишига олиб келиши мумкин, бу бутун тизим депозитларининг 23 фоизини ташкил қилади. Ҳар икки давлатда депозитларнинг юқори долларлашуви ҳам валюта рискларининг ўсишига омил бўлади.

@bankir
8.1K views12:44
Открыть/Комментировать
2022-09-20 15:13:59
Долларнинг расмий курси яна тушди. 21 сентябрдан бошлаб, 1 долларнинг қиймати 28,83 сўмга арзонлашиб, 10950,46 сўмни ташкил этадиган бўлди.

@bankir
7.6K views12:13
Открыть/Комментировать