Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ҳукумат нақд пулга эҳтиёжни яна ҳам камайтирмоқчи Сал аввал “ | Банкир ✅

Ҳукумат нақд пулга эҳтиёжни яна ҳам камайтирмоқчи

Сал аввал “Давлетовуз” яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилганини маълум қилган эди.

Қарор лойиҳаси жамоатчиликка эълон қилинмаган бўлиб, ҳозирда вазирлик ва идоралар орасида муҳокама қилинмоқда.

Шундай қилиб 1 майдан уй-жой, кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини сотуви фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилиши белгиланмоқда. Ушбу тўловлар учун комиссия олинмайди.

Товар ва хизматларнинг умумий қиймати 3 000 доллардан ошганда тўловларни фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали амалга ошириш белгиланмоқда.

Барча бюджет ташкилотлари, ОТМлар ҳамда йирик солиқ тўловчилар ходимларига ойлик иш ҳақини 100 фоиз банк карталари орқали бериш таклиф қилинмоқда.

Нақд пул муомаласини камайтириш асосий мақсад экан, унга муқобил бўлган аҳоли учун қулай ечим керак бўлади. Худди Қозоғистондаги “Kaspi” каби.

Бизнес эгалари ва банклар биргаликда тўловлар, пул ўтказмалари, шахсий маблағларни бошқариш ва онлайн савдо хизматларини ўз ичига олган худди “Kaspi”га ўхшаш супер илова яратиш бўйича ҳукуматга таклиф киритади.

Агар лойиҳа мақулланиб, таклифлар амалга оширилса шундоқ ҳам сўнгги йилларда камаётган нақд пулга бўлган эҳтиёж янада камаяди.

Аҳоли орасида нақд пул муомаласини пасайтириш орқали давлат одамлар қўлидаги пул оқимини назорат қилиб, яширин иқтисодиёт улушини қисқартирмоқчи.

Нақд пулда амалга оширилган харидлар учун кешбэк бериш амалиётини ҳам бекор қилиш режалаштирилмоқда.

Нима учун яширин иқтисодиёт ёмон экани, давлат нима учун унга қарши курашаётгани ҳақида бу ердан ўқишингиз мумкин.

@bankir