2021-05-06 11:03:55
#Фойдали_тавсия
Аллергик касаллиги бор беморларга тавсиялар
Истеъмол қилиш мумкин:
Оқ нон, сариёғ, зайтун мойи, кора седана ёги, қайнатилган картошка, ёғсиз ва қайнатилган мол гўшти, ёрмали ва сабзавотли шўрвалар, бўтқалар, творог, бодринг, петрушка, укроп, олма, нок (қизил бўлмаган), чой (оддий), шакар, компотлар (қизил бўлмаган).
Тақиқланган маҳсулотлар:
Ёнғоқлар (ерёнғоқ, писта, бодом, хандон писта), цитрус мевалар, парранда гўшти, балиқ, шоколад, кофе, хрен, редиска, шолғом, сирка, қалампир, майонез, дудланган маҳсулотлар, бақлажон, тухум, сут маҳсулотлари, қулупнай, қовун, шафтоли, тарвуз, малина, тут, асал. Алкоголь, от гўшти, қизил рангли ва дуккакли маҳсулотлар (мош, ловия, нўхат) буткул тақиқланади.
Қуйидаги аллергия қўзғатувчи маиший аллергенлардан узоқроқ бўлиш керак.
Пар ёстиқ, жунли, тукли кийимлар, ёпинчиқлар, ўйинчоқлар, уй, китоб, қоғоз чанги, уй ҳайвонлари.
Аlhadaya|sogʻlom hayot
Теlegram|Ulashish
4.9K views08:03