2021-05-07 11:02:05
#info
Темир (Fe)Темир моддаси қадимдан маълум ва хлорозни даволашда кенг қўлланилган. Организмда аэроб (кислородли) метаболизмда асосий вазифани бажарувчи Кребс цикли ферментлари таркибига киради. Темирнинг миқдори организмнинг массасига, гемоглобин миқдорига, ёшга, жинсга ва депони хажмига боғлиқ. Шу ўринда, анемия турлари билан таништириб ўтсам.
3 тури фарқланади:1. Гемолитик анемия–эритроцитларни парчаланиши билан боради.
2. Геморрагик анемия–қон кетиши натижасида пайдо бўлади.
3. Темир ва В9, В12 танқис анемия–организмга нормада темир ва В9, В12 витаминларини тушмаслиги натижасида ривожланади.
Темирни ичаклардан сўрилиши учун аскорбин кислотаси (Вит "С") кўп миқдорда керак бўлади. Аксинча, фитат, танин ва кальций моддалари темирни сўрилишига қаршилик қилади.
Фитат моддаси - темир билан бирикма хосил қилиб сўрилмайдиган шаклга киради. Бу модда буғдой, дуккаклилар, исмалоқ, ясмиқ, лавлагида кўп миқдорда сақланади.
Танин моддаси чой ва кофеда кўп миқдорда сақланади.
Темир моддасига бой махсулотларга: мол гўшти, ундан кейин товуқ гўшти ва балиқда, ундан кейин жигар, тухум, сут махсулотлари.
Темир танқис анемия:Узоқ муддат белгилари сезилмаслиги мумкин.
Жараён кучайиб борса:Тез чарчоқ, рангпарлик, жисмоний юкламада хансираш, юрак уриб кетиши кузатилади. Тез-тез кузатилади: оёқ ва қўлларни совуққотиши, парестезияси.
Аниқ билиш учун қонни умумий таҳлилга топшириш керак.
Нормада гемоглобин миқдори:Эр: 130-140 г/л, Аёл: 120-130 г/л.
Кунлик эхтиёж: 10 мг дан кам эмас. Хомиладорликда 40 мг.
Хулоса: овқат билан вит "С" моддасига бой махсулотларни қўшиб истеъмол қилиш темирни яхши сўрилишига сабаб бўлади. Аксинча, чой, кофе ва юқоридаги ўзида фитат моддаларини кўп сақловчи махсулотларни қўшиб истеъмол қилиш темир моддасини сўрилишини камайтиради.
Аlhadaya|sogʻlom hayot
Теlegram|Ulashish
4.0K views08:02