Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация

Логотип телеграм канала @yuristuzbnews — Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация Б
Логотип телеграм канала @yuristuzbnews — Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация
Адрес канала: @yuristuzbnews
Категории: Кредиты, Налоги, Право
Язык: Русский
Количество подписчиков: 141
Описание канала:

Новости по правам человека и остальные новости по юриспруденции. Бесплатная юридическая консультация и помощь.
Если есть вопросы обращайтесь:
Саволлингиз бўлса:
@Sardorbek_konsultatsiya_bot

Рейтинги и Отзывы

4.00

2 отзыва

Оценить канал yuristuzbnews и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

1

4 звезд

0

3 звезд

1

2 звезд

0

1 звезд

0


Последние сообщения 55

2021-08-07 10:54:18 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Иш берувчиларга 25 ёшдан ошмаган ходимлари учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси қоплаб берилади

Ҳукумат қарори (460-сон, 24.07.2021 й.) билан Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.

Низомга кўра, иш берувчилар томонидан тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш учун уларнинг ёш ходимлари қуйидаги талабларга мос келиши керак:

ижтимоий солиқ суммаси қоплаб берилиши сўралаётган ҳисобот ойида ёш ходим 25 ёшдан ошмаган бўлиши;
узлуксиз 6 ой давомида меҳнат фаолиятини амалга оширган ҳамда иш берувчи томонидан белгиланган тартибда ижтимоий солиқ узлуксиз тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (электрон қайд) мавжудлиги.

Иш берувчи томонидан ариза у солиқ тўловчи сифатида рўйхатда турган солиқ органига ижтимоий солиқ ҳисоботи тақдим этилганидан кейин 3 ойдан кечиктирмасдан тақдим этилади.

Ариза келиб тушган санадан бошлаб 5 иш куни мобайнида аризанинг талабларга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ўрганилади.

Тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, автоматлаштирилган дастурда 1 иш кунида солиқ органининг хулосаси шакллантирилади.

Мазкур низом 2021 йил 1 майдан 2023 йил 15 январгача тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб беришга нисбатан татбиқ этилади.

Бунда 2022 йил декабрь ойи учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш учун иш берувчи томонидан ариза беришнинг охирги муддати 2023 йил 1 апрель куни этиб белгиланади.

Мазкур тартиб бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахсларга нисбатан татбиқ қилинмайди.

Низом 2023 йил 1 январга қадар амал қилади.

@yuristuzbnews
353 viewsСардорбек Мадалиев, 07:54
Открыть/Комментировать
2021-08-07 10:52:54
В Узбекистане женщина будет бороться на пост президента страны.

Народно-демократическая партия выдвинула своего кандидата на пост президента. Им стала Максуда Ворисова.

Поделитесь информацией

@yuristuzbnews
332 viewsСардорбек Мадалиев, 07:52
Открыть/Комментировать
2021-08-07 10:50:24 Россияда мигрантлар мажбурий дактилоскопиядан ўтказилади

Меҳнат муҳожирлари 2021 йил 29 декабрдан бошлаб Россия ҳудудига кириш ва у ерда яшаш учун мажбурий тарзда бармоқ изларини рўйхатдан ўтказиши (дактилоскопия) керак бўлади. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бундан ташқари, ушбу тартиб мамлакатда 90 кундан ортиқ бўладиган барча тоифадаги хорижий давлат фуқаролар учун ҳам амал қилади.

Мажбурий дактилоскопиядан ўтиш вояга етмаган ва кекса ёшдаги фуқаролар учун амал қилмайди.

Маълум қилинишича, мазкур тартиб федерал қонун билан белгиланган.

@yuristuzbnews
323 viewsСардорбек Мадалиев, 07:50
Открыть/Комментировать
2021-08-07 10:46:29 #Биласизми

Давлат бошқаруви органларида сифат менежменти тизимининг жорий этилиши нимани англатади?

Сифат менежменти тизими – бу давлат бошқаруви органи учун юклатилган вазифа ва функцияларни сифатли бажарилишида зарур бўлган барча таркибий қисмлар (ўзаро боғлиқ жараёнлар, малакали кадрлар, ташкилий ва технологик чора-тадбирлар, режалар) йиғиндисидир.

Сифат менежменти тизимининг жорий этилиши давлат бошқаруви органи учун:

● миқдорий кўрсаткичлардан кўра сифат кўрсаткичларига эришишнинг муҳимлигини;
● иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимининг жорий этилганлигини ва бунда истеъмолчиларнинг кўрсатилган хизматлардан қониққанлик даражасининг муҳимлигини;
● ўзини-ўзи ривожлантиришга, ўзгаришларга қодир тизимнинг яратилганлигини;
● ходимларнинг ўз устида ишлаб, малакасини доимий ошириб боришини;
● ижро интизомининг кучайишига, бошқарувни яхшилашга бўлган ташаббусларнинг пайдо бўлишига;
● очиқ, тушунарли ва шаффоф тизимнинг яратилишидан манфаатдор эканлигини билдиради.
110 viewsСардорбек Мадалиев, 07:46
Открыть/Комментировать
2021-08-07 08:08:59
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, “Ёшлар дафтари”га киритилган томорқа ер эгаси ёки “Ҳар бир ёшга – бир гектар” тамойили асосида экин майдони берилганларга субсидия берилади.

Субсидия миқдори: уруғлик ва кўчатлар олиш учун БҲМнинг 8 бараваригача (1 млн 960 минг сўмгача)

Субсидия олиш тартиби:

секторга ариза берилади;
сектор котиби мурожаатни 3 иш кунида жойига чиқиб уруғлик ва кўчатлар учун шароитни ўрганади;
ўрганиш натижаси бўйича далолатнома тузади;
уруғлик ва кўчатлар харид қилиниши бўйича хулоса Васийлик кенгашига киритилади;
Васийлик кенгаши “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилади.
99 viewsСардорбек Мадалиев, 05:08
Открыть/Комментировать
2021-08-06 20:38:20 Coca-Cola компаниясидаги давлат улуши 252 млн долларга сотилди Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ устав капиталидаги 57,118 % давлат улушини “Cоcа-Cола İçеcек А.Ş.” (CCI) компаниялар гуруҳига…
606 viewsСардорбек Мадалиев, 17:38
Открыть/Комментировать
2021-08-06 19:47:25 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (500-сон, 06.08.2021 й.) билан Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, университетнинг бакалавриат таълим йўналишларига номзодларни курсантлар сафига қабул қилиш ҳарбий-профессионал йўналиш, дастлабки саралаб олиш ва тест синовлари босқичларида амалга оширилади.

Университетга ўқишга фақат Ўзбекистон фуқаролари қабул қилинади.

Университетга кириш истагини билдирган:

фуқаролар таълим йўналишларидан келиб чиққан ҳолда ўзларининг яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўйича бўлимларга ёки Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлимларига ариза билан;
ҳарбий хизматчилар (ходимлар) ўзлари хизмат ўтаётган ҳарбий қисмга билдирги билан мурожаат қилади.

Аризалар ҳар йили 1 февралдан 20 мартга қадар (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Университетга номзодларни курсант, тингловчи ва талабалар сафига ўқишга қабул қилиш Давлат тест маркази томонидан тест синовларини ўтказиш орқали амалга оширилади.

Тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган номзодлардан (тўлиқ давлат тахминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиш учун БҲМнинг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Университет битирувчиларига тегишли намунадаги диплом ва ҳарбий тайёргарликдан ўтганларга захирадаги лейтенант ҳарбий унвони берилади.

Умумфуқаровий асосда талабаликка қабул қилишнинг тўлов-контракт асосидаги қабул кўрсаткичлари, қўшимча табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш университет томонидан мустақил равишда белгиланади.

Шунингдек, университет магистратурасига 5 йил ва ундан кўп меҳнат стажига эга бўлган, камида “майор” офицер лавозимларида хизмат ўтаётган, ўқишга қабул йилининг 31 декабригача 45 ёшдан ошмаган ҳарбий хизматчилар (ходимлар) қабул қилинади.

Магистратурага ўқишга қабул қилинган шахсларнинг охирги эгаллаб турган лавозими учун белгиланган пул таъминоти ўқиш даври мобайнида сақлаб қолинади.

Университетнинг “Йўл-патруль хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти”, “Патруль-пост хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти”, “Паспорт тизимини ҳуқуқий таъминлаш” таълим йўналишлари бўйича номзодлар билан дастлабки саралаб олиш тадбирлари Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилади.
609 viewsСардорбек Мадалиев, 16:47
Открыть/Комментировать
2021-08-06 19:46:05 Coca-Cola компаниясидаги давлат улуши 252 млн долларга сотилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ устав капиталидаги 57,118 % давлат улушини “Cоcа-Cола İçеcек А.Ş.” (CCI) компаниялар гуруҳига, унга тўлиқлигича қарашли бўлган “CCI International Holland B.V.” шўъба корхонаси орқали 252,28 миллион АҚШ долларига сотиш бўйича келишувга эришилганлигини маълум қилди.
610 viewsСардорбек Мадалиев, 16:46
Открыть/Комментировать
2021-08-06 19:45:16
В Ташкенте трое мужчин изнасиловали ученицу 8 класса.

В Мирабадском районе столицы учитель физкультуры с двумя друзьями изнасиловал 14-летнюю школьницу.

На данный момент все причастные к инциденту задержаны, им предъявлено обвинение по статье 128 УК РУз, материалы переданы в суд.

Поделитесь информацией
610 viewsСардорбек Мадалиев, 16:45
Открыть/Комментировать
2021-08-06 16:30:09 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Янги тартиб бўйича ипотека кредитлари асосида қуриладиган уйларнинг сони оширилди

Президент фармони (ПФ–6274-сон, 05.08.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари асосида уй-жойларнинг қиймати ҳар йили Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан белгиланади ва ҳар олти ойда қайта кўриб чиқилади.

Илгари Молия вазирлиги томонидан белгиланган.

2021 йилда янги тартиб бўйича ипотека кредитлари асосида қуриладиган уйларнинг сони 2006 тага кўпайтирилиб, 35 120 та этиб белгиланди.

Шунингдек, ипотека кредитлари бўйича ажратиладиган субсидия миқдори 960,4 млрд. сўмдан 1 трлн 97 млрд сўмга оширилди.

Қишлоқ жойларидаги уй-жойларга бошланғич бадал учун субсидиянинг энг кўп миқдори 28 млн сўмдан 31 млн 500 минг сўмга кўпайтирилди.

@yuristuzbnews
620 viewsСардорбек Мадалиев, edited  13:30
Открыть/Комментировать