Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация

Логотип телеграм канала @yuristuzbnews — Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация Б
Логотип телеграм канала @yuristuzbnews — Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация
Адрес канала: @yuristuzbnews
Категории: Кредиты, Налоги, Право
Язык: Русский
Количество подписчиков: 141
Описание канала:

Новости по правам человека и остальные новости по юриспруденции. Бесплатная юридическая консультация и помощь.
Если есть вопросы обращайтесь:
Саволлингиз бўлса:
@Sardorbek_konsultatsiya_bot

Рейтинги и Отзывы

4.00

2 отзыва

Оценить канал yuristuzbnews и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

1

4 звезд

0

3 звезд

1

2 звезд

0

1 звезд

0


Последние сообщения 53

2021-08-07 21:43:57 https://t.me/yuristuzbnews?voicechat=fcda43f4486d9f2538
82 viewsBek, 18:43
Открыть/Комментировать
2021-08-07 16:50:30 Ҳомиладорлик ва туғиш таътилларининг муддатлари ҳақида.

Меҳнат кодексининг 233-моддаси мазмунига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари муддатлар бўйича икки хил турга бўлинади.

Биринчиси, 126 кунлик таътил.

Бунда туққунига қадар 70 кун ва туққанидан сўнг 56 кунлик таътилларни қўшиш ҳисобига 126 кунлик таътил муддати келиб чиқади.

Иккинчиси, 140 кунлик таътил.

Буниси аёлнинг туққунига қадар 70 кун ва туққанидан сўнг яна 70 кунлик таътилларни қўшиш ҳисобига шаклланади.

140 кунлик таътил аёлнинг туғиши қийин кечган ҳолларда ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда берилади.

Бунда туққанидан кейинги таътилнинг муддати ҳам алоҳида 70 кун бўлади. Яъни, 70 кун туққунига қадар ва яна 70 кун туққанидан кейин бериладиган таътил – 140 кун.

Ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари муддати календарь кунлари бўйича ҳисобланади.

@yuristuzbnews
69 viewsBek, 13:50
Открыть/Комментировать
2021-08-07 16:01:57 Иқтисодчи Отабек Бакиров муаммоли ипотека кредитлари юқори суръатда ошаётгани ҳақида ёзмоқда. 2021 йилнинг дастлабки ярми якунлари бўйича ипотека бозорида қатор эътиборли тенденциялар кузатилмоқда:

Биринчидан, “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК ҳамда “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК орқали марказлашган маблағлар ҳисобидан уй-жой қурилиши учун ресурс маблағларини ажратиш механизмларидан воз кечиш ҳисобига ипотека кредитлари ажратишнинг умумий ҳажми камайган. Айни вақтда бозор тамойилларига асосланган
янги тартиб асосида ипотека ажратиш суръати ошиб бормоқда.

Иккинчидан, иккиламчи бозорга ипотека кредит ажратиш жуда тез ошиб бормоқда. Ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан иккиламчи бозор учун 10 баробардан зиёд кўп ипотека молиялаштирилган.

Учинчидан, ипотека кўчмас мулк бозорида нарх-наво ўзгаришларининг асосий драйверига айланиб бормоқда. Айни вақтда ҳар олтита квартирадан биттаси ипотека ҳисобидан сотиб олинмоқда. Сирдарё, Сурхондарё, Жиззах каби вилоятларда ҳар тўртта квартиранинг камида биттаси ипотека ҳисобига ҳарид қилинмоқда.

Тўртинчидан, аҳоли даромадлари пасайиши, кредит юки ортаётгани ва коронакризис оқибатлари ўлароқ ипотека кредитларининг сифати тобора ёмонлашиб бормоқда. Ўтган 1 йил ичида ипотека кредитлари қолдиғи 25%га ошган бўлса, муаммоли ипотека кредитлари қолдиғи 4 баробардан зиёдга кўпайган. Бугунги кунда ипотека бўйича NPL мамлакат миқёсида 1,6%гача ошган. Қорақалпоғистое ва Жиззахда бу кўрсаткич 3,3% етган. Бошқача айтганда қатор ҳудудларда ипотека кредитлари ўзининг самарали маржиналлигини йўқотиб бормоқда. Банклар қирқимида ипотека бўйича энг юқори NPL Миллий банкда - 3,8%.

Бешинчидан, ўтган давр ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ипотека кредити ажратиш нотўғри эксперимент эканини яна бир бор кўрсатган. Қарздорлар ҳатто фоиз қарздорликларини сўндиришни истамасликлари одатий ҳолатга айланган. Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ажратилган ипотека кредитлари бўйича энг кўп муаммоли кредитлар ура-урачиликда етакчига айланган Андижон вилояти ҳиссасига тўғри келади.

Ипотека бозори учун энг асосий рисклардан бири бу кўчмас мулк бозорида нархларнинг ўсишдан тўхтатиши ёки пасайишни бошлаши ҳисобланади. Ипотека эгаси ипотека қарзларини тўлагандан кўра ипотека объектини топширворгани афзалроқ ҳолатга етиши банклар, қурилиш компаниялари, етказиб берувчилар фаолиятида тизимли кризисгача етаклаб боради. Айрим ҳудудларда, хусусан Қорақалпоғистон, Андижон каби вилоятларда шу каби огоҳлантириш қўнғироқлари чалина бошланган.

Кўчмас мулклар нархларининг шиддатли ўсиб бориши даври тугаб бораётганини ҳисобга олиб, кредит портфелида ипотека кредитларини улуши юқори бўлган ёки ортиб бораётган банклар урчиб бораётган минтақавий рискларга алоҳида эътибор қаратиши керак бўлади.

@yuristuzbnews
83 viewsСардорбек Мадалиев, 13:01
Открыть/Комментировать
2021-08-07 16:00:35 Тана ҳарорати юқори бўлган ва коронавирусга чалинган абитуриентлар учун қайта тест синови ташкил этиш тартиби тасдиқланди

COVID-19 пандемиясига қарши курашиш тадбирларини инобатга олиб, кириш тест синовларини ўтказишда санитария-эпидемиология талаблари белгиланди.

Унга кўра тана ҳарорати 37 C дан юқори бўлган ва тест синовларига киритилмаган абитуриентларга тест синовлари ўтказилаётган ҳудудда далолатнома расмийлаштирилади.

Давлат тест марказига коронавирус касаллиги тасдиқланиб, даволанаётган абитуриентлар ёки уларнинг вакиллари томонидан республика бўйича тест синовлари тўлиқ якунлангунга (16 август) қадар онлайн ариза ва тегишли ҳужжатлар билан мурожаат қилганлар тўғрисидаги маълумотлар тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг 3 кун ичида Санитар-эпидимиология хизматига текшириш учун тақдим этилади.

Бунда абитуриентлар ёки уларнинг вакиллари аризани (тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда) covid@dtm.uz электрон почта манзилига юборишлари мумкин.

Аризалар ўрганилиб, ҳақиқатдан касаллиги тасдиқланган абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади.

Тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг 14 кун ичида мазкур тоифадаги абитуриентлар учун қайта тест синовлари ташкил этилади.

Қайта ташкил этилган тест синовларида тана ҳарорати 37 C дан юқори бўлган ва тест синовларига қадар тўлиқ соғаймаган абитуриентлар учун бошқа тест синовлари ташкил этилмайди.

Хуллас, мабодо коронавирусга чалингани учун тестга кира олмаган абитуриентлар бўлса, улар covid@dtm.uz электрон почтасига онлайн ариза ташлаб қўйсин. Фақат мен касалман деган қуруқ гап кетмайди, албатта буни тасдиқловчи тегишли маълумотнома (масалан, ПЦР тест натижаси) бўлиши керак.

@yuristuzbnews
67 viewsСардорбек Мадалиев, 13:00
Открыть/Комментировать
2021-08-07 14:48:10 #Биласизми

Давлат бошқаруви органларида сифат менежменти тизимининг жорий этилиши нимани англатади?

Сифат менежменти тизими – бу давлат бошқаруви органи учун юклатилган вазифа ва функцияларни сифатли бажарилишида зарур бўлган барча таркибий қисмлар (ўзаро боғлиқ жараёнлар, малакали кадрлар, ташкилий ва технологик чора-тадбирлар, режалар) йиғиндисидир.

Сифат менежменти тизимининг жорий этилиши давлат бошқаруви органи учун:

● миқдорий кўрсаткичлардан кўра сифат кўрсаткичларига эришишнинг муҳимлигини;
● иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимининг жорий этилганлигини ва бунда истеъмолчиларнинг кўрсатилган хизматлардан қониққанлик даражасининг муҳимлигини;
● ўзини-ўзи ривожлантиришга, ўзгаришларга қодир тизимнинг яратилганлигини;
● ходимларнинг ўз устида ишлаб, малакасини доимий ошириб боришини;
● ижро интизомининг кучайишига, бошқарувни яхшилашга бўлган ташаббусларнинг пайдо бўлишига;
● очиқ, тушунарли ва шаффоф тизимнинг яратилишидан манфаатдор эканлигини билдиради.
81 viewsСардорбек Мадалиев, 11:48
Открыть/Комментировать
2021-08-07 14:47:55
Ўзбекистон бўйича 2300дан зиёд аёл алимент тўлаши маълум қилинди

Республика бўйича 2364 нафар аёл суд қарорларига мувофиқ фарзандининг таъминоти учун алимент тўламоқда, деб маълум қилди Мажбурий ижро бюроси бўлим бошлиғи.
90 viewsСардорбек Мадалиев, 11:47
Открыть/Комментировать