Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация

Логотип телеграм канала @yuristuzbnews — Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация Б
Логотип телеграм канала @yuristuzbnews — Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация
Адрес канала: @yuristuzbnews
Категории: Кредиты, Налоги, Право
Язык: Русский
Количество подписчиков: 141
Описание канала:

Новости по правам человека и остальные новости по юриспруденции. Бесплатная юридическая консультация и помощь.
Если есть вопросы обращайтесь:
Саволлингиз бўлса:
@Sardorbek_konsultatsiya_bot

Рейтинги и Отзывы

4.00

2 отзыва

Оценить канал yuristuzbnews и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

1

4 звезд

0

3 звезд

1

2 звезд

0

1 звезд

0


Последние сообщения 48

2021-08-11 07:16:44 ​​БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

Мактаб ўқитувчиларининг кундалик дарс ишланмалари (конспект)ни юритиши бекор қилинган.

“Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган (3058-I-сон, 29.06.2020 й.)

Қарорга мувофиқ, умумтаълим мактаблари ўқитувчилари томонидан йиллик тақвим-мавзуий режа ҳамда кундалик дарс ишланмалари (конспект)ни юритиш бекор қилинди.

Мактаб ўқитувчилари томонидан синф журнали электрон тизим орқали ҳам юритилиши мумкинлиги белгиланди.

Мактаб ўқитувчиларидан дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Педагог фаолиятига ноқонуний аралашиш жавобгарликка сабаб бўлади

“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексга кўра, таълим муассасалари педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Бундай ҳуқуқбузарлик учун:

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМнинг) 5 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 115 минг сўмдан 1 млн 561 минг сўмгача);

мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорида (1 млн 561 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача) жарима қўлланилади.

Шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса:

фуқароларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 561 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача);

мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорида (2 млн 230 минг сўмдан 3 млн 345 минг сўмгача) жарима қўлланиши мумкин.

Ушбу ҳуқуқбузарлик содир этилганда таълим муассасасининг педагог ходими маъмурий баённома тузмасдан ўз аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси, ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг моҳияти тўғрисидаги маълумотларни ҳамда бошқа зарур бўлган маълумотларни кўрсатган ҳолда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
757 viewsПост, 04:16
Открыть/Комментировать
2021-08-10 22:43:41
МАСЖИДЛАРДА ЖУМА НАМОЗЛАРИНИ ЎҚИШ БЎЙИЧА КАРАНТИН ЧЕКЛОВЛАРИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

2021 йил 13 августдан эътиборан:

масжидларнинг барча ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификатига эга бўлган тақдирда ушбу масжидларда жума намозини ўтказишга рухсат бериш;

масжидларга жума намозини ўқиш учун коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно) тўғрисидаги таклифлари Республика махсус комиссияси томонидан маъқулланди.

Шу билан бирга диний ибодатларни адо этиш жараёнида ташриф буюрувчилар томонидан тиббий ниқобда бўлиш ҳамда ижтимоий масофани сақлаш бўйича карантин чекловларига қатъий риоя этилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

@yuristuzbnews
765 viewsBek, 19:43
Открыть/Комментировать
2021-08-10 22:36:16 Савол: ЭРИМ МЕНИ УЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА МАЖБУРМИ?

Никоҳ бекор қилинганидан сўнг собиқ турмуш ўртоғи (эр) томонидан турар жой билан таъминланишга мажбурми?

ЖАВОБ:
Оила кодексининг 23-моддасига мувофиқ, эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

Шунингдек, Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, етарли маблағга эга бўлган собиқ эр (хотин)дан:

собиқ хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб уч йил давомида;

ўртадаги ногирон бола ўн саккиз ёшга тўлгунча ёки болаликдан I гуруҳ ногирони бўлган болага қараган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр);

никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб бир йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр);

никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб беш йил ичида пенсия ёшига етган ёрдамга муҳтож хотин (эр), агар эр-хотин узоқ вақт никоҳда туришган бўлса, суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.

Никоҳдан ажралгандан кейин собиқ эр ёки хотинга тўланадиган алимент миқдори ва уни тўлаш тартиби собиқ эр-хотин ўртасидаги келишув билан белгиланиши мумкин.

Шу сабабли, агар Сизнинг эрингиз билан умумий мулкингизда турар жой мавжуд бўлса, суд орқали эрингиздан турар жойга бўлган ўз ҳиссангизни ажратиб бериш ҳақида даъво қилишингиз мумкин.

@yuristuzbnews
731 viewsСардорбек Мадалиев, 19:36
Открыть/Комментировать
2021-08-10 22:34:02 Онлайн диалогимиз 15 дақиқада якунига йетади
739 viewsСардорбек Мадалиев, 19:34
Открыть/Комментировать
2021-08-10 21:49:29 Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация pinned Deleted message
18:49
Открыть/Комментировать
2021-08-10 21:28:25 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда оилаларнинг даромад манбаи яратилади

Ҳукумат қарори (504-сон, 09.08.2021 й.) билан Ривожланишда орқада қолаётган ҳамда ишсизлик даражаси нисбатан юқори бўлган маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш орқали оилаларнинг даромад манбаини яратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра, туман ва шаҳар сектор раҳбарлари томонидан “оғир” маҳаллалар белгиланади.

Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш учун “ўсиш нуқталари” аниқланиб, ҳар бир тадбиркорлик йўналишига “етакчи” тадбиркорлар бириктирилади.

“Оғир” маҳаллаларга бириктирилган “етакчи” тадбиркорларга 3 йил муддатгача йиллик 10 фоиз ставкада маҳалла учун 2 миллиард сўмгача кредитлар кооперация асосида ажратилади.

Ҳар бир “оғир” маҳаллага ажратилган 2 млрд. сўм маблағларнинг 10 фоизгача бўлган қисми уларнинг тегишли ихтисослашув йўналишларида биттадан намуна ва ўрнак кўрсатадиган тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун йўналтирилади.

“Етакчи” тадбиркорларга кооперация асосида ишлаётган фуқаро томонидан ишлаб чиқарилаётган (етиштирилаётган) маҳсулотларни сотиб олиш ёки шартномага асосан фуқарога ойлик иш ҳақи тўлаш шарти ўрнатилади.

Кредитлар сектор раҳбарлари томонидан “оғир” маҳаллада тадбиркорликни ҳамда иқтисодий кооперацияни ривожлантириш бўйича “йўл хариталар” ва дастурлар Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказида ҳимоя қилиниб, ижобий хулосаси олингандан сўнг берилади.

Қарорга кўра шунингдек, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки томонидан кичик ва оилавий тадбиркорлик субъектларига майдони 10 сотихдан 50 сотихгача бўлган замонавий иссиқхоналар барпо этиш учун Марказий банкнинг асосий ставкасида 7 йил муддатгача кредитлар ажратилади.

@yuristuzbnews
749 viewsСардорбек Мадалиев, 18:28
Открыть/Комментировать
2021-08-10 20:50:00 МЕРОС МАСАЛАСИДА МЕРОСХЎРЛАР ЎРТАСИДА НИЗО БЎЛМАСА, НОТАРИУСГА ҚАНДАЙ ХУЖЖАТЛАР ТАҚДИМ ҚИЛИНАДИ?

ЖАВОБ:

Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома беришда нотариус қоида тариқасида қуйидаги ҳужжатларни талаб қилади:

1. Мерос қолдирувчининг ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки далолатнома ёзувидан кўчирма;

2. Мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаш (доимий прописка қилинган) жойи ҳақидаги ички ишлар органларининг маълумотномаси ёки ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирма ёхуд уй дафтаридан кўчирма;

3. Мерос таркибининг мерос қолдирувчига тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (бунда мерос мулки кўчмас мулк бўлса, кадастр маълумотномаси);

4. Меросхўрларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари (Ф.И.О. ўзгарган тақдирда) ёки далолатнома ёзувларидан кўчирмалар ёхуд қариндошлик муносабатларининг ҳақиқийлигини белгиловчи суд ҳужжати;

5. Меросхўрлар вафот этган тақдирда ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки далолатнома ёзувидан кўчирма;

6. Мерос қолдирувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси (ажрашганлик ҳақидаги гувоҳнома) ёки далолатнома ёзувидан кўчирма.

@yuristuzbnews
754 viewsПост, 17:50
Открыть/Комментировать