Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Банкир ✅

Адрес канала: @bankir
Категории: Бизнес и стартапы
Язык: Русский
Количество подписчиков: 47.16K
Описание канала:

Сизнинг банкирингиз.
YouTube — youtube.com/@Bankirnews
Instagram — instagram.com/Bankirnews
Банкирга мурожаатингиз борми? Шу ерга ёзинг @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @meenov

Рейтинги и Отзывы

2.00

3 отзыва

Оценить канал bankir и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

0

3 звезд

1

2 звезд

1

1 звезд

1


Последние сообщения 4

2024-05-06 07:38:48
Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси

Сотиб олиш — 12 665
Сотиш — 12 700,35

Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284


Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов

Покупка — 12 665
Продажа — 12 700,35

Подробнее davrbank.uz или 1284
13.6K views04:38
Открыть/Комментировать
2024-05-03 17:14:46 Қуёш панелларини ўрнатиш — энди янада долзарб

1 майдан бошлаб Ўзбекистонда электр энергия ва газ нархлари оширилди. 1 квт соат электр энергия нархи 295 сўмдан 450 сўмга, газнинг метр куби 380 сўмдан 650 сўмгача оширилади.

Ижтимоий норма белгиланганига қарамасдан, энергия ресурси сифатида арзонроқ йўл ҳам бор — қуёш панеллари.

Бу нафақат аҳоли балки бизнес вакиллари учун ҳам фойдали ҳисобаланади. Ўзбекистон бўйлаб, айниқса Тошкентда бир қанча компаниялар аллақачон асосий энергия манбаи сифатида қуёш панелларига ўтишган.

Уларни қандай ва қаердан ўрнатса бўлади?

Энергетика вазирлиги қуёш электр станциялари ва сув иситкичларини харид қилиш учун “Energymarket.uz” платформасини ишга туширган.

Бу ерда ўзингизга керакли қуёш панелларини танлаб, фоизсиз муддатли тўловга харид қилишингиз мумкин. Платформада панелларнинг кВт ига қараб нархлар белгиланган.

Бироқ платформада муаммо пайдо бўлган — кўплаб моделлар мавжуд эмас.

Вазирлик бу масалани ҳал қилиб, таклифларни кўпайтиргунча сизда бошқа вариантлар бор. Масалан, қуёш панелларини Amazon ва Alibaba каби онлайн тижорат компанияларидан харид қилсангиз бўлади.

Бундан ташқари Ўзбекистон бўйлаб бир қанча компаниялар қуёш панеллари ўрнатишни таклиф қилади. Уларнинг рўйхатида билан “Energymarket.uz” платформасида ҳамкорлар бўлимида танишиш мумкин.

Нархларга келадиган бўлсак, бу хонадоннинг қанча электр энергия ишлатишига боғлиқ. Одатда оила учун 2-3 кВт лик қуёш панелларини сотиб олиш тавсия қилинади.

Қулай ва мос қуёш панелларини танлашнинг энг тўғри йўли мутахассислар билан маслаҳатлашишдир.

Қуёш панеллари қанча муддатда ўзини қоплайди?

Энергия нархлари оширилгач уларни ўрнатиш янада фойдалироқ бўлди. Қуёш панелларини ўрнатишга кетган маблағ 5-6 йил ичида ўзини қоплайди.

Бу эса 15-20 йил улардан бепул фойдаланиш мумкинлигини ангалатади. Техник хизмат кўрсатувчи компаниялар сўнгги йилларда кўпайиб қолгани инобатга олинса, бу ҳам деярли муаммо бўлмайди.

Бундан ташқари Ўзбекистондаги банклар қуёш электр станцияларини ўрнатиш учун “яшил” кредитларни ҳам ажратади.

Агробанк
Фоизи — 14 фоиз ёки 20 фоиз
Суммаси — 100 млн сўмгача
Муддати — 5 йилгача
Имтиёзли даври — 6 ой
Батафсил

Миллий банк
Фоизи — 20 фоиз
Суммаси — 60 млн сўмгача
Муддати — 5 йилгача
Имтиёзли даври — 3 ой
Батафсил

Капиталбанк
Фоизи — 20 фоиз
Суммаси — маълум қилинмаган
Муддати — 5 йилгача
Имтиёзли даври — 6 ой
Батафсил

Инфинбанк
Фоизи — 20 фоиз
Суммаси — 60 млн сўмгача
Муддати — 5 йилгача
Имтиёзли даври — йўқ
Батафсил

Туронбанк
Фоизи — 20 фоиз
Суммаси — 66 млн сўмгача
Муддати — 5 йилгача
Имтиёзли даври — йўқ
Батафсил

Бизнес эгалари учун эса банклар бундан ҳам пастроқ фоизда, каттароқ суммада кредитлар таклиф қилмоқда.

Умуман олганда оддий одамлар ва бизнесменлар учун қуёш панелларини ўрнатиш фойдали бўлади дея оламиз. Айниқса Ўзбекистон шароитида.

@bankir
19.7K views14:14
Открыть/Комментировать
2024-05-03 14:00:57
Доллар кўтарилди

6
май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 675 сўмдан (+4,95 сўм) ҳисобланади

@bankir
13.1K views11:00
Открыть/Комментировать
2024-05-03 08:58:22 Доллар кўтарилади

6 май куни амал қиладиган доллар курси 5-6 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 665
Turonbank — 12 665
Xalq banki — 12 660

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 700
Hayotbank — 12 700
Asakabank — 12 710


@bankir
14.9K views05:58
Открыть/Комментировать
2024-05-03 08:14:47 Ўзбекистонда аёллар кредитни эркакларга қараганда яхшироқ тўлайди

Бу ҳақда TBC Bank Uzbekistan Бошқарув раиси Спартак Тетрашвили Тошкент халқаро инвестиция форумида маълум қилди.

Тетрашвилига кўра, бугунги кунда TBC Bank’дан кредит олганларнинг 31 фоизини аёллар ташкил этади. Қолганлари эса эркаклар. Аммо кредитларни ўз вақтида тўлаш бўйича вазият бутунлай тескари.

Кредит олган эркакларнинг атиги 30 фоизи қарзларни ўз вақтида тўлаб боради. Яхши тўловчиларнинг 70 фоизини эса аёллар ташкил қилади.

@bankir
15.1K views05:14
Открыть/Комментировать
2024-05-03 08:00:06
Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси

Сотиб олиш — 12 660,05
Сотиш — 12 695,39

Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284


Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов

Покупка — 12 660,05
Продажа — 12 695,39

Подробнее davrbank.uz или 1284
14.6K views05:00
Открыть/Комментировать
2024-05-02 16:04:34 Ўзбекистонликларни уй билан таъминлаш учун янги дастур

Президент фармони билан, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури ишга туширилади. Унга кўра:

— ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади;

— қурилиш ташкилотларига бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар тақдим этилади;

— кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади;

— ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 триллион сўм маблағ йўналтирилади.

Бундан ташқари, камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади.

Кредит 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан (14 фоиз) тўрт фоиз бандга юқори ставкада бўлади.

Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

Cубсидия учун аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади.

@bankir
17.8K views13:04
Открыть/Комментировать
2024-05-02 16:02:27
Нидерландия тараққиёт банки TBC Bank Uzbekistan'га 40 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратмоқда

TBC Bank Uzbekistan ва Нидерландия тараққиёт банки (FMO) ўртасида навбатдаги кредит шартномаси имзоланди. Унга кўра FMO TBC Bank Uzbekistan'га 40 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси ажратади. Кредит миллий валюта – сўмда берилади. Маблағларнинг 70 фоизи микрокредитлар беришга, қолган 30 фоизи эса яшил кредитлашга йўналтирилиши режалаштирилган.

Ушбу кредит келишуви TBC Bank Uzbekistan ва FMO ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликнинг давомидир. 2022 йилда FMO илк кредитор сифатида TBC Bank Uzbekistan'га 15 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси тақдим этганди.

Реклама
14.7K views13:02
Открыть/Комментировать
2024-05-02 13:59:57
Доллар кўтарилди

3 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 670,05 сўмдан (+37,83 сўм) ҳисобланади

@bankir
15.2K views10:59
Открыть/Комментировать
2024-05-02 11:40:25 Апрел ойида инфляция бироз кўтарилди

Ўзбекистонда инфляцининг йиллик кўрсаткичи апрель ойига келиб ўтган ойга нисбатан 0,1 фоизга кўтарилиб, 8,1 фоизга етди.

Ойлик инфляция 0,9 фоизни, йил бошидан бери инфляция эса 2,6 фоизни ташкил қилди.

Апрелда нархлар ошишининг асосий омили 1,8 фоиз билан хизматлар инфляцияси бўлди. Ноозиқ-овқатлар нархи 1 фоизга ошган бўлса, озиқ-овқат маҳсулотлари инфляцияси 0,4 фоиз бўлган.

2024 йилда инфляция 9-11 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Май ойига келиб энергия нархлари оширилгани ҳисобига яқин вақтда нархлар инфляция кўтарилиши кутилмоқда.

@bankir
15.7K views08:40
Открыть/Комментировать