Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ўзбекистонликларни уй билан таъминлаш учун янги дастур Прези | Банкир ✅

Ўзбекистонликларни уй билан таъминлаш учун янги дастур

Президент фармони билан, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури ишга туширилади. Унга кўра:

— ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади;

— қурилиш ташкилотларига бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар тақдим этилади;

— кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади;

— ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 триллион сўм маблағ йўналтирилади.

Бундан ташқари, камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади.

Кредит 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан (14 фоиз) тўрт фоиз бандга юқори ставкада бўлади.

Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

Cубсидия учун аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади.

@bankir