2022-02-09 18:19:00
AKFA университет 2022-2023 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилишни бошлади.
Қабул жараёни жорий йилнинг 20 август кунига қадар давом этади. Ҳужжатлар тўлиқ онлайн қабул қилинади.
Абитуриентлар қуйидаги факультетларга ҳужжатларини топширишлари мумкин:
Олий ҳамширалик иши факультети (10 млн сўм*);
Инглиз тили факультети (12 млн сўм);
Амалий математика факультети (12 млн сўм);
Стартап менежменти факультети (12,5 млн сўм);
Халқаро бизнес факультети (12,5 млн сўм);
Рақамли маркетинг факультети (12,5 млн сўм);
Журналистика факультети (12,5 млн сўм);
Ҳуқуқ факультети (12,5 млн сўм);
Иқтисодиёт факультети (13,5 млн сўм);
Қурилиш факультети (13,5 млн сўм);
Архитектура ва дизайн факультети (13,5 млн сўм);
Компьютер муҳандислиги факультети (13,5 млн сўм);
Дастурий таъминот муҳандислиги факультети (13,5 млн сўм);
Бухгалтерия ва молия факультети (14,5 млн сўм);
Фармакология факультети (21 млн сўм);
Стоматология факультети (21 млн сўм);
Тиббиёт факультети (29 млн сўм);
(*Барча йўналишлар учун нархлар бир семестр учун кўрсатилган, тўловларни қисмларга бўлиб амалга ошириш мумкин).
(*Барча йўналишлар учун нархлар бир семестр учун кўрсатилган, тўловларни қисмларга бўлиб амалга ошириш мумкин).
Абитуриентлар 2022-2023 ўқув йили учун қабул шартлари билан қуйидаги ҳавола ёрдамида танишиши мумкин:
https://bit.ly/3HBFUpx
Кириш имтиҳонлари 7 март, 7 апрель, 7 май, 7 июнь, 7 июль ва 25 август кунлари бўлиб ўтади. Грант ўринларига имтиҳон 7 июль куни бўлиб ўтади.
Онлайн аризани тўлдириш жараёнида қуйидаги ҳужжатларнинг электрон нусхаси талаб этилади:
- шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт);
- ўрта ва ўрта махсус таълим ҳақидаги ҳужжат (шаҳодатнома ёки диплом);
- 3,5 х 4,5 фотосурат;
- IELTS (факультетга қараб камида 5.0 ёки 5.5 балл) ёки унинг TOEFL ёки Duolingo English Test эквиваленти.
Университет фаолиятига ва қабул жараёнига оид тафсилотлар бўйича тўлиқ маълумотни олий ўқув юртининг расмий сайти — https://bit.ly/34hdUJv дан олишингиз мумкин.
Батафсил маълумот
Telegram: @akfauniversity / @akfaunibot
Facebook: fb.com/akfauniversity
Instagram: instagram.com/akfauniversity
Youtube: youtube.com/akfauniversity
Тел: +998 71 200 01 23
6.0K views15:19