Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация

Логотип телеграм канала @yuristuzbnews — Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация Б
Логотип телеграм канала @yuristuzbnews — Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация
Адрес канала: @yuristuzbnews
Категории: Кредиты, Налоги, Право
Язык: Русский
Количество подписчиков: 141
Описание канала:

Новости по правам человека и остальные новости по юриспруденции. Бесплатная юридическая консультация и помощь.
Если есть вопросы обращайтесь:
Саволлингиз бўлса:
@Sardorbek_konsultatsiya_bot

Рейтинги и Отзывы

4.00

2 отзыва

Оценить канал yuristuzbnews и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

1

4 звезд

0

3 звезд

1

2 звезд

0

1 звезд

0


Последние сообщения 7

2021-09-13 13:03:38 2 ЁШГА ТЎЛМАГАН БОЛАСИ БОР ХОДИМНИ МАКТАБДА НАВБАТЧИЛИККА ҚЎЙИШ ТЎҒРИМИ?

Ассалому алайкум. Саволим шундан иборат. Мактабда бошлангич синф устозиман. 2 ёшга тулмаган фарзандим бор (эрталаб 7:30дан 13:00 гача, ёки 13:00дан 16:00гача) навбатчи булиб туришим керак экан. Шунга конунда ёш болалик устозларга енгиллик борми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодекси 226-моддасига мувофиқ тиббий хулосага мувофиқ ҳомиладор аёлларнинг ишлаб чиқариш нормалари, хизмат кўрсатиш нормалари камайтирилади ёки улар аввалги ишларидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда енгилроқ ёхуд ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказилади.

Ҳомиладор аёлга енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан ҳоли бўлган иш бериш масаласи ҳал этилгунга қадар, у ана шу сабабдан ишга чиқмаган барча иш кунлари учун ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этилиши лозим.

Шунингдек, ушбу кодекс 228-моддасига кўра ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга ва хизмат сафарига юборишга йўл қўйилмайди.

Шу билан бирга ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларга жалб қилишга бундай иш она ва боланинг соғлиғи учун хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулоса бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.

Юқоридаги қоидаларга бинаон сизга навбатчиликни юклаш мумкин эмас. Сизни бундай тоифадаги ишлардан озод қилиш лозим.

Шунингдек, Меҳнат кодекси 236-моддаси биринчи қисмида икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга, дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган танаффусдан ташқари, болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар ҳам берилиши келтирилган. Бу танаффуслар камида ҳар уч соатда бир марта ҳар бири ўттиз минутдан кам бўлмаган муддат билан берилади.

Икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи бўлган тақдирда, танаффуснинг муддати камида бир соат қилиб белгиланади.

Эътибор беринг! Норманинг иккинчи қисмида болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар иш вақтига киритилиши ва ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоби бўйича ҳақ тўланиши белгиланган. Ҳурматли фуқаро сиз ҳам манашу имтиёздан бемалол фойдаланишингиз мумкин.

Шуни ҳам айтиш керакки, бунда боласи бор аёлнинг хоҳишига кўра, болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун белгиланган танаффусга қўшиб берилиши ёки умумлаштирилиб, иш кунининг (иш сменасининг) бошига ёки охирига кўчирилиб, иш куни (иш сменаси) шунга яраша қисқартирилиши мумкин.

Нима демоқчи бўлганимизни тушунгандизсиз. Сиз иш вақтининг бошланишида (дарсингиз бошланишидан олдин) юқоридаги белгиланган танаффусни умумлаштириб олишингиз мумкин.

Сиз ушбу жавобни мактаб раҳбариятига кўрсатинг, агар улар сизга юқоридаги имтиёзларни беришдан бош тортса, унда Давлат меҳнат ҳуқуқи инспекторига мурожаат қилишингиз мумкин бўлади.
240 viewsBek, 10:03
Открыть/Комментировать
2021-09-13 11:24:52 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Масофавий электрон декларациялаш” божхона постлари ташкил этилади

“Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6310-сон, 10.09.2021 й.) қабул қилинди.

Фармон билан қуйидаги ҳудудларда тоифадан ташқари мақомга эга бўлган “Масофавий электрон декларациялаш” божхона постлари босқичма-босқич ташкил этилади:

● 2021 йил 1 октябрдан Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари божхона бошқармаларида;
● 2022 йил 1 апрелдан бошқа ҳудудий бошқармаларда.

2021 йил 1 октябрдан “Масофавий электрон декларациялаш” постлари ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) иштирокчиларининг электрон божхона юк декларацияларини масофавий расмийлаштиради.

2021 йил 1 декабрдан “Масофавий электрон декларациялаш” Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида:

ветеринария ва фитосанитария органларининг ҳужжатларини “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали текширади;
ветеринария ва фитосанитария органларининг товар-транспорт ҳужжатларига муҳр босиш ва рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади.

2022 йил 1 январдан:

ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловлари ТИФ иштирокчисига 3 иш куни давомида қайтарилади;
божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашнинг энг кам муддати 14 кун этиб белгиланади ва ушбу муддатда фоизлар ундирилмайди;
Давлат божхона қўмитаси тизимида Марказий божхона лабораторияси ташкил этилади.

Лаборатория Жаҳон божхона ташкилотининг “Минтақавий божхона лабораторияси” мақомини олиш чоралари кўрилади.

Лаборатория никотин сақловчи маҳсулотлар ва спиртли ичимликлар таркибини аниқлаш, товарларни экспертизадан ўтказиш ва сертификациялаш билан боғлиқ бошқа хизматларни кўрсатади.
234 viewsBek, 08:24
Открыть/Комментировать
2021-09-12 21:00:11 Омбудсман бўйича Президент Фармони – хафтанинг энг муҳим ҳужжати.

Ўтаётган хафтадаги энг муҳим ҳуқуқий актлардан бири бу шубҳасиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6312-сонли Фармони бўлди.

Омбудсмандаги дўстларимиз ҳам, биз ҳам орзиқиб кутаётган ҳужжат эди бу.

Бу ташкилот бу мамлакатимиздаги барча инсонларнинг қонуний ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилувчи ваколати юқори бўлган, жуда обрўли ташкилот аслида. Бироқ, буни шу жамиятдаги кўпчилик инсонлар унчалик сезмайди, ёки у қадар хис қилмайди.

Омбудсманга оид алоҳида қонун бор, ташкилотга кенг даражада ваколатлар берилган, лекин бу ваколатларни амалга ошириш учун бу ташкилотда етарлича моддий ресурслар ҳамда ходимлар мавжуд эмас эди. 14 та ҳудудда шу ҳудуддаги инсонларнинг ҳуқуқлари билан шуғулланадиган ва алоҳида иш ҳақи оладиган ҳамда штатда ўтирадиган ходимлар йўқ эди.

Ҳозирги ПФ-6312-сонли Фармон билан айни шу муаммоларга барҳам берилмоқда. Энг муҳимлари ҳақида:

2022 йилнинг 1 январидан Омбудсманнинг жойларда доимий асосда ишловчи (яъни, фақат инсон ҳуқуқлари доирасидаги ишлар билан шуғуланувчи) 14 та минтақавий вакиллари лавозимлари жорий қилинади;

2021 йил 1 декабргача “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонун қайтадан, мукаммаллашган ҳолда ишлаб чиқилади;

ишлаб чиқиладиган янги қонун билан Омбудсманнинг қонунчилик ташаббуси аниқ қилиб белгилаб қўйилади;

Омбудсман давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонунчиликка риоя этиш ҳолати юзасидан Президентга ва Олий Мажлисга ахборот бериб боради;

барча давлат ташкилотлари ва давлат органларига инсон ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўймаслик ва бузилган ҳуқуқларни тиклаш тўғрисида огоҳлантириш ва мажбурий ТАҚДИМНОМАЛАР киритиш ҳуқуқлари янада қатъийлаштирилади;

Омбудсманнинг Котибиятига (яъни марказий идорасига) ҳудудларга инсон ҳуқуқлари бўйича “мониторинг ташрифлари”ни амалга ошириш учун 1 та енгил автотранспорт ва 1 та микроавтобус ажратилади.

Бошқа муҳим тадбирлар ҳам бор. Бундан ташқари, Фармон билан Омбудсман фаолиятини ривожлантириш бўйича алоҳида комплекс тадбирлар ҳам тасдиқланди.

Агар Президент Фармонида белгиланган тадбирлар тўлиқ бажариладиган бўлса, яқин вақтларда биз нафақат Омбудсман фаолиятида, балки инсон ҳуқуқлари ҳимояси йўлидаги жуда муҳим ўзгаришларга гувоҳ бўлишимиз мумкин.
260 viewsПост, 18:00
Открыть/Комментировать
2021-09-12 20:36:09

207 viewsBek, 17:36
Открыть/Комментировать
2021-09-12 20:33:42

197 viewsBek, 17:33
Открыть/Комментировать
2021-09-12 20:30:00 Ходимнинг иш йили тушунчаси

Иш берувчи ҳар бир иш йили учун ходимга таътил бериши керак (МК 143-модда ).

Бу борада иш йилининг бошланиши ва тугашининг тўғри таърифи ходимнинг меҳнат таътилига бўлган ҳуқуқини аниқлаш учун муҳимдир.

Меҳнат таътиллари календар йил учун эмас, балки ишчи учун берилади, гарчи уларнинг давомийлиги 12 ой бўлса ҳам. Меҳнат таътили бериладиган иш йили-календар йил давомийлигига тенг бўлган, лекин ишга қабул қилинган кундан бошлаб ҳар бир ходим учун ҳисоблаб чиқариладиган вақт давридир.

Ҳар бир ходимнинг унгагина тегишли бўлган шахсий иш йили бор, меҳнат таътили айнан мана шу иш йили учун берилади. Ходимнинг бундай иш йили таътил жадвалининг ходимга тегишли бўлган қисмининг «таътилга чиқиш даври» устунида акс эттирилади.

Биринчи иш таътилининг бошланиш санаси иш берувчининг биринчи иш куни, иккинчи ва кейинги иш йилларининг бошланиш санаси – ўтган иш йилининг тугаш санасидан кейинги сана белгиланади.

Иш йили жуда камдан-кам ҳолларда календарь йилига тўғри келади. Тўғри келиб қолиши мумкин, агар ходим январ ойининг айнан 1 санасидан бошлаб ишга қабул қилинган бўлса.

Аслида, меҳнат таътили олиш учун керак бўлган иш вақти биринчи иш йилининг бошланиш иш кунидан ҳисобланади.

Мисол келтирамиз: ходим 2015 йилнинг 1 декабридан ишга киришди. Демак, унинг меҳнат таътили оладиган биринчи иш йили – бу 2015 йил 1 декабрдан 2015 йил 30 ноябргача бўлган даврдир (агар меҳнат қонунчилигида айрим истиснолар кўзда тутилмаган бўлса).

Ўз-ўзидан иккинчи иш йили ҳам шунга мос равишда 2016 йил 1 декабрдан 2017 йил 30 нояргача бўлади, кейинги иш даврлари айнан шу кўринишда давом этаверади.
213 viewsПост, 17:30
Открыть/Комментировать
2021-09-12 19:30:00 - Кучли инсонлар доим БАХТЛИ кўринадилар, гарчи БАХТСИЗ бўлсалар ҳам!

- Кучли инсонлар доим жилмаядилар, гарчи АЗОБ чексалар ҳам!

- Кучли инсонлар кечирадилар, гарчи КЕЧИРИШНИ ҳоҳламасалар ҳам!

- Кучли инсонлар енгилмайдилар, гарчи ҲОЛДАН тойсалар ҳам!

- Кучли инсонлар хафа бўлмагандек кўринадилар, гарчи ҚАЛБЛАРИ йиғласа ҳам!
241 viewsПост, 16:30
Открыть/Комментировать
2021-09-12 19:00:16 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Президент давлат стипендияси квотаси икки баробарга оширилди

“Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан:

Президент давлат стипендияси квотаси:

● таянч докторантурада ўқиётган докторантлар ва магистратура босқичи талабалари учун 2 баробарга оширилиб, тегишлича 10 та ва 22 та этиб;

● бакалавриат босқичи талабалари учун эса ҳар бир ОТМга биттадан этиб белгиланди;

Қорақалпоғистон Республикасидаги ОТМларда таҳсил олаётган иқтидорли талабаларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қаипбергенов ҳамда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов номли давлат стипендиялари жорий этилди.

Президент стипендияси ва номли давлат стипендиялари давлат ОТМларининг қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган ҳамда республикадаги хорижий олий таълим ташкилотларининг филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотлари бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам татбиқ этилади.

Шунга кўра, мазкур таълим муассасаларини тамомлаган Президент стипендияси ёки номли давлат стипендияси соҳиби бўлган талабалар ҳам давлат ОТМ магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассислик бўйича кириш имтиҳонларисиз қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади.
216 viewsПост, 16:00
Открыть/Комментировать
2021-09-12 17:30:00 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаблар Президент соврини билан мукофотланади

Қарор билан Президент соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб танлови ҳар йили инглиз, немис, француз тиллари (хорижий тиллар) ўқитиладиган мактаблар ўртасида ўтказилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган мактаб ҳар йили 20 сентябргача Халқ таълими вазирлиги ахборот тизимида мактаб терма жамоасини рўйхатдан ўтказади.

Шунга кўра, рўйхатдан ўтган мактаб ҳар йили 20 октябргача ахборот тизимига хорижий тилларни ўқитиш бўйича белгиланган асосий кўрсаткичларини киритади.

Танловда ҳар бир мактабдан битта тил бўйича битта терма жамоа иштирок этиши мумкин. Терма жамоа 7-9-синфларда ўқийдиган 5 нафар ўқувчидан ташкил топади.

Танлов 3 босқичда қуйидаги муддатларда ўтказилади:

1-босқич (туман босқичи) – ҳар йили февраль ойида. Бунда иштирокчиларнинг хорижий тилларни билиш даражаси тест топшириқлари воситасида синовдан ўтказилади.

2-босқич (вилоят босқичи) – ҳар йили апрель ойида. Ушбу босқичда иштирокчиларнинг тинглаб тушуниш (listening), ёзиш (writing), ўқиш (reading) ва лексик-грамматик кўникмалари баҳоланади.

3-босқич (республика босқичи) – ҳар йили август ойида. Мазкур босқичда иштирокчиларнинг тинглаб тушуниш (listening), ёзиш (writing), гапириш (speaking) ва ўқиш (reading) кўникмалари чет тилини билишнинг халқаро сертификацияланган стандартлари асосида синовдан ўтказилади ҳамда тегишли тил она тили сифатида фойдаланиладиган мамлакатлар ҳақидаги билими текширилади.

Республика босқичида 1-ўринни кўлга киритган мактаб Президент соврини соҳиби сифатида эълон қилинади.

Танлов ғолиблари қуйидаги миқдорларда Президент соврини билан мукофотланади:

Туман (шаҳар) босқичида:
1-ўрин – 100 миллион сўм;
2-ўрин – 75 миллион сўм;
3-ўрин – 50 миллион сўм.

Вилоят босқичида:
1-ўрин – 250 миллион сўм;
2-ўрин – 200 миллион сўм;
3-ўрин – 150 миллион сўм.

Республика босқичида:
1-ўрин – 500 миллион сўм;
2-ўрин – 400 миллион сўм;
3-ўрин – 300 миллион сўм.
211 viewsПост, 14:30
Открыть/Комментировать
2021-09-12 15:50:00 21 СОАТ ДАРС ВА 1 СТАВКА ХЎЖАЛИК МУДИРИ БЎЛИБ ИШЛАСАМ БЎЛАДИМИ?


Asalomu aleykum. Saovolim quydagicha meni oilaviy ahvolim quydagicha otam 2 guruh nogironi singlim 1 guruh nogironi uyda 12 nafar inson yashaymiz faqatgina men ishlayman maktabda Har yili 16 soat dar va 0.5 stavka hojalik mudiri bolib ishlayman. Bu yil 21 soat dars va 1 stavka hojalik mudiri lavozimida edim endi 10 soat dars beraman deb darsimni olib qoydi shu togrimi oilaviy ahvolim yahshi emasligi uchun 1 stavka dar 1 stavka zavhozlik olsam mumukun emasmi iltimos javob bering
Sharoitim ogirligi uchun 2 stavka ishlasam boladimi

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Биринчидан, ходимнинг оғир аҳволи унга кўпроқ дарс бериш шарт дегани эмас. Мактабда дарслар ходимнинг оилавий аволига қараб эмас, балки унинг эришган ютуқлари ва малака тоифасига қараб тақсимланади.

Бу қоида “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271)да белгиланган. Мазкур низомга мувофиқ дарслар ўқитувчилар ўртасида устувор кетма-кетлик асосида тақсимланади. Бунда низомнинг 15-бандидаги кўрсаткичлар инобатга олинади.

Иккинчидан, ҳар қандай ҳолатда ҳам икки ставка ишлаш мумкин эмас. Меҳнат кодекси 115-моддасига кўра ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Бунда олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

Ушбу нормада 1 ставкада ишловчи ходим учун кунлик иш вақти белгиланган.

Меҳнат кодекси 118-моддасига кўра юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ, яъни алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар учун (тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқалар) иш вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади.

Бундан кўриниб турибдики, ўқитувчилар ҳафтасига 36 соатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас. Бунда қонун чиқарувчи фақат меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ўқитувчиларни назарда тутган.

Энди қаранг! ушбу кодекс 123-моддасига ҳисобга олинадиган даврдаги иш вақтининг муддати иш соатларининг нормал миқдоридан ошиб кетмайдиган шарт билан корхонада иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий қилиниши мумкин (115, 116, 117, 118-моддалар).

Бунда ҳисобга олинадиган давр бир йилдан, кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати эса ўн икки соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

Ушбу қоиданинг мазмунига кўра ходим бир кунда 12 соатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас.

Бундан кўриниб турибдики, сиздаги вазиятда мактабда ҳам ўқитувчи ҳам хўжалик мудири сифатида ишлайдиган ходим бир кунда фақат 12 соат (1.5 ставка) ишлай олади холос. Ундан ортиқ ишлаш мумкин эмас деб ҳисоблаймиз.
211 viewsПост, 12:50
Открыть/Комментировать