Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация

Логотип телеграм канала @yuristuzbnews — Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация Б
Логотип телеграм канала @yuristuzbnews — Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация
Адрес канала: @yuristuzbnews
Категории: Кредиты, Налоги, Право
Язык: Русский
Количество подписчиков: 141
Описание канала:

Новости по правам человека и остальные новости по юриспруденции. Бесплатная юридическая консультация и помощь.
Если есть вопросы обращайтесь:
Саволлингиз бўлса:
@Sardorbek_konsultatsiya_bot

Рейтинги и Отзывы

4.00

2 отзыва

Оценить канал yuristuzbnews и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

1

4 звезд

0

3 звезд

1

2 звезд

0

1 звезд

0


Последние сообщения 5

2021-09-15 20:00:26 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим ходимларга уй-жой ижараси учун ҳар ойлик пул компенсациясидан даромад солиғи ундирилмайди

Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартишга кўра, қуйидагиларга тўланадиган бошланғич ёрдам пулидан ҳамда уй-жой ижараси учун ҳар ойлик пул компенсациясидан даромад солиғи ундирилмайди (2021 йил 1 июндан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади):

олис, бориш қийин ҳудудлардаги бюджет бакалавриат ёки магистратурани тамомлагандан 3 йилда ишга қабул қилинган ходимларга;

олис ва бориш қийин ҳудудлардаги шифокорлик пунктлари ва поликлиникаларга, таълим муассасаларига ишга кирган, бошқа ҳудудларда яшайдиган олий маълумотли шифокорларга ва мутахассисларга.

Президент ёки Ҳукумат қарорлари билан белгиланган дастурларда қатнашиб олинган бонуслар, пул мукофотлари тарзидаги пул тўловларидан ҳам солиқ ундирилмайди.

Фуқаролар меҳнат стажи ҳисобланиши мақсадида ишламайдиган эри (хотини) учун йилига БҲМнинг камида 1 баравари миқдорида ихтиёрий тартибда солиқ тўлаши мумкин (2021 йил 1 январдан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади).

Лалми-яйлов зонада жойлашган ерлар учун солиқ туман Кенгашлари белгилаган солиқ ставкаларига нисбатан 0,3 коэффициентда қўлланилади.

Электромобилларни сотиб олувчилар ёки уларни Ўзбекистонга вақтинча олиб кирадиганлар йиғимдан озод қилинади (2021 йил 1 мартдан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади).
209 viewsПост, 17:00
Открыть/Комментировать
2021-09-15 18:59:00 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ортиқча ҚҚС суммаси қоплаб берилади

“Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5243-сон, 14.09.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2020 йил 1 январдан махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёзлар бекор бўлганлиги муносабати билан мазкур солиқ имтиёзларининг фойдаланилмай қолган қисми 2020 йил 1 октябргача махсус иқтисодий зона иштирокчиларининг реестрига киритилган иштирокчилар учун улар реестрга киритилган санадан бошлаб 3 йилдан 10 йилгача муддатларда тўлиқ қўлланилади.

Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига 2021 йил 15 сентябрдан маҳсулот ишлаб чиқаришда ва ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни импорт қилганда ҚҚС ва божхона божини фоизлар ҳисобланмаган ва уларнинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда 120 кунгача муддатга кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади.

Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига ортиқча ҚҚС суммаси 7 кун ичида қоплаб берилади.

Бунда, камерал солиқ текшируви натижаларига кўра қопланган ҚҚС суммаси асоссизлиги аниқланган тақдирда, мазкур сумма белгиланган тартибда ундирилади.
207 viewsПост, 15:59
Открыть/Комментировать
2021-09-15 17:50:00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 сентябрдаги "Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига биноан жисмоний шахсларга қарз шартномаларини нотариал тасдиқлаш орқали чет эл валютасида ўзаро қарз бериш ва қайтариб олишга рухсат берилди.

Ушбу қоиданинг мазмунига кўра ендиликда фуқаролар чет эл валютасида (мисол учун АҚШ доллари) қарз бериши ёки олиши мумкин. Бироқ бунинг асосий шарти енди ушбу қарз шартномаси НОТАРИАЛ тартибда тасдиқлаш саналади.

Тўғри, сиз шу пайтгача ҳам долларда қарз олиш ва бериш амалиёти бор эдику дейишингиз мумкин. Бу фикрга мен ҳам қўшиламан.
Лекин эндиликда бу муносабат қонуний эканлигини нотариал тасдиқлаш талаби жорий этилмоқда.

Агарда сиз долларда қарз берсангиз-у уни нотариал тасдиқламасангиз, унда бу шартнома ҳақиқий ҳисобмайди. Чунки Фуқаролик кодекси 116-моддасига кўра қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.

Шундай экан бугундан бошлаб чет эл валютасида қарз бермоқчи ёки олмоқчи бўлсангиз уни нотариал тасдиқлаш эсингиздан чиқмасин.
214 viewsПост, 14:50
Открыть/Комментировать
2021-09-15 16:07:44 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

“Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–714-сон, 14.09.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

Киритилган кўшимчаларга кўра, айрим ҳудудларда солиқ солишнинг алоҳида тартибини назарда тутувчи солиқ режими киритилди.

Алоҳида ҳудудлар қуйидагилардан иборат:
● Фарғона вилоятининг Сўх тумани;
● Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи;
● Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа – 2 кўчаси.

Айрим ҳудудларда солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

● фойда ва даромад солиғи бўйича – 1 фоиз;
● тадбиркорлар учун ҳар чоракда 25 минг сўм;
● ижтимоий солиқ бўйича:
● юридик шахслар учун – 1 фоиз;
● якка тартибдаги тадбиркорлар учун – йилига БҲМнинг камида 1 баравари;
● айланмадан олинадиган солиқ бўйича – 1 фоиз (2021 йил 1 январдан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади).

Давлат органлари солиқ солиш объектларига оид маълумотларни солиқ органларига реал вақт режимида электрон шаклда тақдим этади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
211 viewsBek, 13:07
Открыть/Комментировать
2021-09-15 14:56:08 Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бориб ишлаган малакали мутахассиссларга тўланадиган ёрдам пули юзасидан тушунтириш.

Бюджет ташкилотларига

Ҳудудларга бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (13 500 000 cўм) миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари (540 000 сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади

Тиббиёт ходимларига

Бирқанча шартлар бор
1. Олий таълимни охирги 3 йилда битирган бўлиши лозим.
2. Бошқа ҳудудда яшовчи тиббиёт ходими олис ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинганда.
3. Камида 3 йил ишлаб бериши лозим. Ва мазкур шартларга жавоб берадиган тиббиёт ходимларига 30 млн.сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули тўланади. уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилиши ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари (540 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилади.

Ўқитувчилар учун

Ўқитувчилар учун икки хил шакилда тўланади. Олис худудлар учун алоҳида, таълим сифати паст мактабларлар учун алоҳида:

1. Бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоизи миқдорда

бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан, вилоятдан, келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида махсус устамалар жорий қилинади.

2. 2021 йил 1 мартдан бошлаб таълим сифати паст мактабларларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларга базавий тариф ставкаларига 50 фоиз миқдорида махсус устамалар жорий қилинади (бу ерда олис худудлар назарда тутилмаган)

Энг асосийси, бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсациясини солиқ тўловчининг жами даромадига киритилмайди ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланмайди бу дегани даромад солиғи тўламайсиз.
208 viewsBek, 11:56
Открыть/Комментировать
2021-09-15 12:50:00 #Биласизми

Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи номига ариза маҳаллага берилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

ариза берувчи оила аъзоларининг паспорти нусхалари ёки ID-карталари;

чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи нусхаси;

болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қарори нусхаси;

оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;

ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари ва ариза берилган ойдан олдинги 3 ой мобайнида уларнинг номига ўтказилган пул ўтказмалари юзасидан маълумотларни Марказий банк томонидан “Ягона реестр” АТга тақдим этиш тўғрисида ариза.
433 viewsПост, 09:50
Открыть/Комментировать
2021-09-15 10:30:00 #Сайлов_2021

Доимий яшаш ҳудудидан олисда ўқиётган талабалар эндиликда сайловларда овоз бериш учун ўз сайлов участкаларини ўзгартириш имкониятига эга (яъни, улар сайловда қатнашиш учун доимий яшаш жойидаги сайлов участкасига бориши шарт эмас).

Бунинг учун талабалар:

● Saylov.uz сайтининг “Хизматлар” рукни орқали шахсий маълумотларини киритиб, ўз сайлов участкасини аниқлайди.

● Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали вақтинча яшаб турган манзилда жойлашган сайлов участкасида овоз бериш мақсадида участкани ўзгартириш учун мурожаат йўллайди.

Мурожаат 1 иш кунида кўриб чиқилиб, тасдиқланган тақдирда талаба ўзига яқин сайлов участкасида овоз бериши мумкин бўлади.
258 viewsПост, 07:30
Открыть/Комментировать
2021-09-15 08:59:02 ҚАНДАЙ ҲОЛАТЛАРДА ХОДИМЛАРДАН СЎРАМАСДАН УЛАРНИ ВАҚТИНЧА БОШҚА ИШГА ЎТКАЗСАМ БЎЛАДИ?

САВОЛ.
Ассалому-алайкум, ҳурматли юристкадр. Мен МЧЖ раҳбариман, хозир 4 та ишчимизда иш қолмади, бўш қолиб кетяпти. Уларни бошқа ўзларини ишига ўхшаган ишга ўтказмоқчиман, лекин улар рози бўлмаяпти, юристимиз ҳам шундай деяпти, ўзлари рози бўлмаса бошқа иш бериш мумкинмас деяпти. Лекин, ҳозир уларда иш йўқку, иш ҳақи нима бўлади десам, барибир шундай бўлса ҳам тўлаб бериш керак деяпти. Шу тўғрими, қандай маслаҳат берасиз?

ЖАВОБ.

Меҳнат кодексининг 95-моддасида ходимнинг розилигисиз, иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақида алоҳида қоидалар бор.

МК 95-моддага асосан:

ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиниши муносабати билан ходимни унинг розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади;

бундай ҳолда ходим соғлиғига тўғри келмайдиган бошқа ишга ўтказилиши мумкин эмас;

ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда унга бажараётган ишига қараб, лекин аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланади.

Фикримча, сиздаги вазият ана шу қоидаларга тўғри келади, яъни ходимлар вақтинча бекор туриб қолганда, уларни вақтинча бошқа ишга ўтказиб туриш мумкин ва бундай ҳолларда бу ходимларнинг розилигини олиш шарт бўлмайди.

Фақат бунда, вақтинча бошқа ишга ўтказиладиган ходимларга янги иш уларнинг соғлиғига зарар қилмаслиги керак (аввалги иши билан ўхшаш бўлиши нормал ҳолат) ва иш ҳақи бажарган ишига қараб, бироқ аввалги доимий ишидаги иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак.

Бундай вазиятларда МК 96-модданинг 3-қисмига мувофиқ, ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақида иш берувчининг буйруғи расмийлаштирилиши лозим.
249 viewsBek, 05:59
Открыть/Комментировать
2021-09-14 19:30:00 Савол: Мени икки нафар жияним “Ёшлар дафтари”га киритилган. Бу йил иккиси ҳам талаба бўлди. Айтингчи “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга давлат томонидан контракт суммасини тўлашда қандай ёрдам берилади?


Жавоб: ““Ёшлар дафтари”ни юритиш орқали ёшларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича” ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБНИНГ 35-бандига асосан, “Темир дафтар»га киритилган оилалар фарзандларининг, шунингдек, “Ёшлар дафтарига” киритилган ёшларнинг мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларини тўлаб бериш «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаган миқдорда амалга оширилади.

Демак, ёшлар дафтарида турса, контракт суммасининг 50 фоизини давлат тўлаб беради.
186 viewsПост, 16:30
Открыть/Комментировать
2021-09-14 17:30:00 УЧТА ФАРЗАНДИМ КОНТРАКТ АСОСИДА ЎҚИЙДИ, БИРОН БИР ИМТИЁЗ БОРМИ?


Ассалом алейкум! 2 та фарзандим Олий таьлим муассасасида тулов контракт асосида тахсил олади. 3-фарзандим эса бу йил укишга кира олмади. Шу сабабли уни укитиш учун табакалаштирилган контракт яни супер контракт туламокчиман. Саволим шундан иборатки агар 3 та фарзандим контракт асосида тахсил олса 3-фарзандимнинг контракт суммасида кандайдир имтиёз буладими? Шунингдек биз бокувчимизни хам йукотганмиз

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги ПФ 6260-сонли “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига биноан «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг давлат олий таълим муассасаларида таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 март кунидаги 132-сонли “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандларининг, шунингдек, “Ёшлар дафтарига” киритилган ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб бериш белгиланган.

Шуни ҳам айтиш керакки, Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 28-апрелдаги 250-сон қарорига 1-илова билан “Темир дафтар”ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланган.

Ушбу тартибнинг 4-бандига кўра қуйидаги оилалар:
• ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган аъзолари мавжуд оилалар;
• кам таъминланган якка-ёлғизлар ва кексалар;
• боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилалар;
• кўп (4 ва ундан ортиқ) фарзандли моддий кўмакка муҳтож оилалар;
• меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзолари мавжуд эҳтиёжманд оилалар;
• тиббий ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилалар (сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган ва ногиронлик гуруҳи белгиланмаган аъзолари мавжуд етарли даромад манбаига эга бўлмаган оилалар);
• нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзи ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой бўлмаган эҳтиёжманд оилалар “Темир дафтар”га киритилади.

Хулоса қиладиган бўлсак, сизнинг оилангиз “Темир дафтар”га ёки фарзандларингиз “Ёшлар дафтари”га киритилса юқоридаги имтиёздан фойдаланишингиз мумкин.
201 viewsПост, 14:30
Открыть/Комментировать