2022-01-27 13:28:16
#shoshilich
Ўзбекистон ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда
Жорий йилнинг
28-29 январь кунлари
Ўзбекистон ҳудудига (Эрон ҳудудларидан Каспий денгизи ва Туркманистон орқали)
нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда hydromet.uz хабар бермоқда.
28-29 январда республика бўйича баъзи жойларда
шамол кучайиши кутилмоқда, жумладан:
28 январда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида 17-22 м/с гача;
28 январда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Жиззах вилоятларида 17-22 м/с гача, айрим жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин;
29 январда Сурхандарё, Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
28-29 январда республика ҳудудлари бўйича баъзи жойларда
ёмғир ёғади, айрим жойларда
қорга айланиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда
ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда
кучли бўлиши мумкин.
Каналга уланиш: https://t.me/toshissiqquvvati_matbuot
738 views10:28