2021-09-20 20:30:59
Ҳамшаҳарларимиз диққатига!
“Toshissiqquvvati” ДУК, Тошкент шаҳрида 2021-2022 йилларда иситиш мавсумига сифатли тайёргарлик кўриш мақсадида,
2021 йилнинг 24 сентябридан 29 сентябригача иссиқ сув бўйича иссиқлик истеъмолчиларини чегараламаган ҳолда,
иссиқлик тармоқларининг механик чидамлилиги ва зичлилигини (юқори босимда)
синовдан ўтказади.
Иссиқлик манбаларининг амал қилиш ҳудудлари манзилий рўйхати:
4-ИМ (М-0) – 24 сентябрь, босим билан текшириш (опрессовка)
Амир Темур, Мустақиллик шоҳ кўчалари, Осиё, Боғишамол, Минор 1-берк, Чингиз Айтматов, Кичик ҳалқа йўли, Ҳамид Олимжон, Мингўрик, Бодомзор, Кўргазма, Қозитарнов, Гиргиртепа, Шивли, Шуҳрат, Боғиравон, Мукаррама Турғунбоева кўчалари, М-1,2,4,5,6 даҳалари, Ҳамид Олимжон майдони
5-ИМ (М-4) – 28 сентябрь, босим билан текшириш (опрессовка)
Заргарлик, Қатортол, Гулистон, Чўпонота, Қатортол 1-кўчаси, Катта Хирмонтепа кўчалари, Чилонзор даҳаси 5÷11, 16, 18÷20, Ц мавзелари, Шарқ, Гулистон, Ал-Хоразмий-1,2 даҳалари.
ТошИЭМ (М-5) – 29 сентябрь, босим билан текшириш (опрессовка)
Амир Темур, Мустақиллик шоҳ кўчалари, Навоий, Бобур, Глинка, Афросиёб, Яҳё Ғуломов, Буюк Турон, Истиқбол, Зарафшон, Махтумқули, Ислом Каримов, Бухоро, Истиқлол, Содиқ Азимов, Саид Барака, Матбуотчилар, Сайилгоҳ, Шастри, Элбек, Кичик ҳалқа йўли, Шаҳрисабз, Тарас Шевченко, Нукус, Ойбек, Кичик Бешёғоч, Абдулла Қаҳҳор, Фидокор, Авлиёота, Моштабиб, Миробод кўчалари, М-1,2,4,5,7 даҳалари.
Эътибор беринг, иссиқлик тармоқлари қувурларида шикастланишлар бўлиши ҳамда йўлларнинг қатнов қисми ва пиёдалар йўлига иссиқ сув сачраши мумкин. Шу боис ҳайдовчи ва пиёдалар, маъмурий ва турар жой биноларидаги одамларнинг эҳтиёткор ва эътиборли бўлишлари талаб этилади. Вақтинчалик ноқулайликларни тушунишингизни, ноодатий ҳолларни сезсангиз (78)129-01-85 рақами орқали маълум қилишингизни сўраймиз.
1.2K viewsАдминистратор ТТЭ, edited 17:30