Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Канал DUK TOSHISSIQQUVVATI (Таштеплоэнерго)

Логотип телеграм канала @tashteploenergo — Канал DUK TOSHISSIQQUVVATI (Таштеплоэнерго) К
Логотип телеграм канала @tashteploenergo — Канал DUK TOSHISSIQQUVVATI (Таштеплоэнерго)
Адрес канала: @tashteploenergo
Категории: Новости и СМИ
Язык: Русский
Количество подписчиков: 2.00K
Описание канала:

Официальный телеграм-канал ГУП "TOSHISSIQQUVVATI" создан для информирования потребителей г. Ташкента по вопросам оказания услуг теплоснабжения.

Рейтинги и Отзывы

2.50

2 отзыва

Оценить канал tashteploenergo и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

1

3 звезд

0

2 звезд

0

1 звезд

1


Последние сообщения 5

2022-05-09 07:26:56
Аждодлар хотираси муқаддас

toshissiqquvvati_matbuot
1.2K views04:26
Открыть/Комментировать
2022-05-06 13:27:40
#Жонли

Айни дамда, Миллий матбуот марказида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирилиги мутасаддилари иштирокида "Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар" юзасидан матбуот анжумани ўтказилмоқда. https://www.facebook.com/uzreport.tv/videos/1169036897259240/

toshissiqquvvati_matbuot
1.5K views10:27
Открыть/Комментировать
2022-05-06 07:49:59
#ЭЪЛОН

Ҳурматли Мирзо Улуғбек тумани аҳолиси диққатига!

Авайхон кўчасида Д-300 мм.ли М-2-2, ИК-1 магистрали иссиқлик тармоғида юзага келган авария сабабли Қорасув-6 мавзеси ва Авайхон кўчаларида жойлашган 54 та кўп қаватли уй, 2 та мактабгача таълим муассасаси, 1 та мактабда 2022 йил 6 май куни соат 10:00 дан 18:00 гача иссиқ сув таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Ҳозирда авария тиклаш ишларига махсус техника ҳамда авария тиклаш гуруҳи жалб этилган. Авария бартараф этиш ишлари зудлик билан амалга оширилиб, аҳоли хонадонлари ва таълим муассаларида иссиқ сув қайта тикланади.

"Toshissiqquvvati" DUK, юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди.

toshissiqquvvati_matbuot
1.3K views04:49
Открыть/Комментировать
2022-05-04 10:24:04 #Биласизми

Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари аралашиши мумкинми?

Ҳокимликлар кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятига аралашувига йўл қўйилмайди.

Кўп квартирали уйни бошқариш, унинг бошқарув усулини белгилаш тартиби қандай?

Кўп квартирали уйни бошқариш, бошқарув усулини белгилаш уй-жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши томонидан ҳал этилади.

Умумий йиғилиш қуйидаги ваколатларга эга:

банклардан кредит олиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
кўп квартирали уйларнинг бошқариш органлари фаолиятини назорат қилиш;
кўп квартирали уйлар бошқариш органларининг ҳисобот бериш тартибини белгилаш.

Бошқариш усулини танлаш тўғрисида мулкдорлар ўртасида келишувга эришилмаганда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ҳудудий бўлинмаси 3 ойда бошқариш органи вазифаларини амалга оширувчи бошқарув ташкилотини белгилайди.

Бошқариш усули умумий йиғилишнинг қарори асосида исталган вақтда ўзгартирилиши мумкин.

Умумий йиғилишнинг бошқарув усулини танлаш тўғрисидаги қарори мазкур кўп квартирали уйдаги барча мулкдорлар учун мажбурий.

Кўп квартирали уйни ширкатлар бошқариши мумкинми?

Ҳа, мумкин. Ширкат уй-жойлар мулкдорларининг ташаббусига кўра ташкил этилади ва ўз уставига мувофиқ ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият кўрсатади.

Ширкатни ташкил этиш тўғрисидаги қарор ҳар бир кўп квартирали уйдаги барча жойлар мулкдорларининг ёки улар вакилларининг 50%дан кўпи ҳозир бўлган жойлар мулкдорларининг таъсис йиғилишида қабул қилинади.

Ширкат раиси ваколати тугатилганда, 3 иш кунида раис кўп квартирали уйнинг техник ҳужжатларини, қолдиқ пул маблағларини, ширкат муҳрини ва ширкатни бошқариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни, раис мажбуриятларини зиммасига олган шахсга топшириши шарт.

Кўп квартирали уйларни бошқаришга ҳокимликлар ғайриқонуний аралашганда уй-жой мулкдорларининг қандай ҳуқуқлари мавжуд ёки улар қаерга мурожаат қилишлари мумкин?

Бундай ҳолатда маъмурий судларга мурожаат қилиш мумкин. Манфаатдор шахслар маъмурий органнинг қарорларини ҳақиқий эмас, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ариза (шикоят) билан маъмурий судга мурожаат қилишга ҳақли.

Манфаатдор шахс ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан 3 ой ичида судга мурожаат қилиши мумкин.

toshissiqquvvati_matbuot
599 views07:24
Открыть/Комментировать
2022-04-30 23:47:48
Рамазон ҳайити байрамида неча кун дам оламиз?

“Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2022 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 май – душанба кунига тўғри келиши муносабати билан Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Президент фармонига мувофиқ, Рамазон ҳайити арафасида:

● 2 май (душанба) – Рамазон ҳайити байрами;
● 3 май (сешанба) қўшимча дам олиш куни;
● 4 май (чоршанба) 7 майдан кўчирилган дам олиш куни этиб белгиланди.

3 май қўшимча дам олиш куни сифатида белгилангани учун бошқа куни ишлаб берилмайди.

toshissiqquvvati_matbuot
1.1K views20:47
Открыть/Комментировать
2022-04-30 23:47:48
Есть два момента. Со стороны поставщика тепло может поставляться согласно установленным нормативам, то есть теплоснабжающая организация поставляет энергию до границы многоквартирного дома, а дальше (за теплоэнергию) отвечает ТЧСЖ или обслуживающая компания данного дома. Потому что может быть несоответствие внутренних инженерных коммуникаций, в результате чего тепло доходит не до всех. Ну и есть моменты, когда поставка не осуществляется (теплоснабжающей организацией) в установленном порядке, — заявил глава Агентства по защите прав потребителей.

toshissiqquvvati_matbuot
919 views20:47
Открыть/Комментировать
2022-04-30 09:03:47
30 апрель куни эрта тонгдан мамлакатимиз бўйлаб "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари бошланди. Унда барча юртдошларимиз қатори "Toshissiqquvvati" ДУК ишчи ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Умумхалқ хайрия ҳашари доирасида корхонада ҳудудларни тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Қутлуғ Рамазон айёми арафасида бошланган умумхалқ хайрия ҳашари халқимиз меҳр-оқибати, бирдамлиги, аҳиллигининг яна бир амалий ифодасидир.

toshissiqquvvati_matbuot
1.1K views06:03
Открыть/Комментировать
2022-04-28 11:27:54 30 апрель "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" умумхалқ хайрия ҳашари

Дилшод Усманов, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди бошқаруви раиси (брифинг)

toshissiqquvvati_matbuot
1.2K views08:27
Открыть/Комментировать
2022-04-18 15:48:11
#MUNOSABAT

“Toshissiqquvati” ДУК, бугун 18 апрел куни ижтимоий тармоқларда тарқалган “иссиқ сув қувури ёрилиб, иссиқ сув отилиб чиқаётгани” ифодаланган видеолавҳа юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан тасдиқланган жадвал асосида 2022 йил 18 апрель куни Чилонзор туманида 5-ИМ қозонхонасига уланган М-4 (Ду-800мм) магистрал иссиқлик тармоқларининг механик чидамлилиги ва зичлигини юқори босим остида синаш ишлари амалга оширилди.

Ҳақиқатдан ҳам синовларни ўтказиш вақтида Чилонзор тумани Қатортол кўчасидан ўтган иссиқлик тармоғининг механик чидамлилиги камайган қисмида авария ҳолати юзага келиб, иссиқ сув йўл устига оқиб чиқиши кузатилди.
Соҳа ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида магистрал иссиқлик тармоғи синовлари тўхтатилиб, шикастланган қувурдан иссиқ сув оқиб чиқиш бартараф этилди.

“Toshissiqquvvati” ДУК, юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди.

toshissiqquvvati_matbuot
2.0K views12:48
Открыть/Комментировать
2022-04-18 07:04:56
18 апрель - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни

Азиз дўстлар!
Муҳтарам ҳамкасблар!

Барчангизни касб байрамимиз, 18 апрель - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни муносабати билан чин қалбдан табриклайман.

Қишнинг совуқ кунларида халқимиз саломатлиги ва кайфиятига ижобий таъсир қилувчи иссиқлик таъминоти тизими соз ҳолда бўлишида соҳамиз фидойиларининг машаққатли меҳнатларини юксак баҳолаб, барчангизга мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, шижоат, оилавий бахт-саодат, хонадонларингизга қут-барака ва хотиржамлик тилайман!

toshissiqquvvati_matbuot
1.5K views04:04
Открыть/Комментировать