Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Канал DUK TOSHISSIQQUVVATI (Таштеплоэнерго)

Логотип телеграм канала @tashteploenergo — Канал DUK TOSHISSIQQUVVATI (Таштеплоэнерго) К
Логотип телеграм канала @tashteploenergo — Канал DUK TOSHISSIQQUVVATI (Таштеплоэнерго)
Адрес канала: @tashteploenergo
Категории: Новости и СМИ
Язык: Русский
Количество подписчиков: 2.00K
Описание канала:

Официальный телеграм-канал ГУП "TOSHISSIQQUVVATI" создан для информирования потребителей г. Ташкента по вопросам оказания услуг теплоснабжения.

Рейтинги и Отзывы

2.50

2 отзыва

Оценить канал tashteploenergo и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

1

3 звезд

0

2 звезд

0

1 звезд

1


Последние сообщения 3

2022-07-27 16:12:21
#MUNOSABAT

“Veolia Energy Tashkent” МЧЖ ХК, жорий йил 10 июл куни ижтимоий тармоқларда тарқалган “хонадонда иссиқ сув сифатининг ёмонлиги” ифодаланган видеолавҳа юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Учтепа тумани 12-мавзе 14-уйда мурожаат юборилган хонадон мутахассислар томонидан ўрганилганда ушбу манзилда иссиқ сув сифати яхши эканлиги кузатилган.
Мутахассисларнинг билдиришича мурожаат юборилган даврда шу манзилдаги бошқа бир хонадонда иссиқ сув қувурларига механик таъсир (таъмирлаш ёки алмаштириш) натижасида бир муддат иссиқ сув сифати ёмонлашган.

Айни дамда мазкур хонадон эгасининг иссиқ сув бўйича
шикояти йўқ.

VeoliaEnergyTashkent_matbuot
toshissiqquvvati_matbuot
1.1K views13:12
Открыть/Комментировать
2022-07-26 09:42:43
Айни дамда “Veolia Energy Tashkent” МЧЖ ХК томонидан Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасида йўлнинг чўкиши оқибатида ер остидан ўтган (4-ИМ иссиқлик манбаининг М-8) иссиқлик қувуридаги носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

VeoliaEnergyTashkent_matbuot
toshissiqquvvati_matbuot
1.2K views06:42
Открыть/Комментировать
2022-06-21 14:03:28
#MUNOSABAT

Аввал хабар берганимиздек, 2022 йил 13 июн куни “Toshissiqquvvati” ДУК томонидан 2022-2023 йилларда иситиш мавсумига сифатли тайёргарлик кўриш мақсадида иссиқлик қувурларининг механик чидамлилиги ва зичлилиги (юқори босимда) синовдан ўтказилиши жараёнида “Ўрикзор савдо мажмуаси”га туташ ҳудудда ер остидан ўтган иссиқ сув қувурида носозлик аниқланган эди.

“Toshissiqquvvati” ДУК Учтепа туман бошқарма ходимлари томонидан носоз қувур янгисига алмаштириб, авария ҳолати тўлиқ бартараф этилди.

“Toshissiqquvvati” ДУК, ноқулайликлар учун узр сўрайди.

toshissiqquvvati_matbuot
592 views11:03
Открыть/Комментировать
2022-06-21 14:03:28
#MUNOSABAT

“Toshissiqquvati” ДУК, жорий йил 13 июн куни ижтимоий тармоқларда тарқалган “иссиқ сув қувури ёрилиб, кўп қаватли уй остига оқаётгани” ифодаланган видеолавҳа юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Мутахассислар томонидан ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам Учтепа тумани 14-мавзе 20-уйнинг орқа томонида иссиқ сув қувури ёрилиб, сув оқаётгани аниқланди.

Аниқланган носозлик “Toshissiqquvati” ДУК ишчи-ходимлари томонидан зудлик билан бартараф этилиб, иссиқ сув оқиши тўхтатилган. Шикастланган иссиқ сув қувури алмаштирилди.

“Toshissiqquvvati” ДУК, ноқулайликлар учун узр сўрайди.

toshissiqquvvati_matbuot
508 views11:03
Открыть/Комментировать
2022-06-20 16:46:16
Иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

"ТошИЭМ"га келувчи юқори босимли магистрал газ қувурида юзага келган носозлик сабабли бир неча туманларнинг айрим ҳудудларида 2022 йил 20 июнь соат 18:00дан 21 июнь соат 06:00га қадар иссиқ сув таъминоти вақтинча қисман тўхтатилади:

— Яккасарой (413 та уй);
— Миробод (267 та уй);
— Чилонзор (378 та уй);
— Шайонтоҳур (118 та уй);
— Яшнобод (39 та уй);
— Юнусобод (93 та уй);
— Мирзо Улуғбек (61 та уй);
— Сергели (57 та уй).

Юқори босимли газ қувурида юзага келган носозлик бартараф этилиши билан иссиқ сув таъминоти тикланади.

“Toshissiqquvvati” ДУК ноқулайликлар учун узр сўрайди.

toshissiqquvvati_matbuot
729 views13:46
Открыть/Комментировать
2022-06-14 17:40:03 #ЭЪЛОН Ҳамшаҳарларимиз диққатига! “Toshissiqquvvati” ДУК, Тошкент шаҳрида 2022-2023 йилларда иситиш мавсумига сифатли тайёргарлик кўриш мақсадида, 2022 йил 21 июнь куни иссиқ сув бўйича иссиқлик истеъмолчиларини чегараламаган ҳолда иссиқлик тармоқларининг…
1.3K views14:40
Открыть/Комментировать
2022-06-14 17:40:03 #ЭЪЛОН

Ҳамшаҳарларимиз диққатига!

“Toshissiqquvvati” ДУК,
Тошкент шаҳрида 2022-2023 йилларда иситиш мавсумига сифатли тайёргарлик кўриш мақсадида, 2022 йил 21 июнь куни иссиқ сув бўйича иссиқлик истеъмолчиларини чегараламаган ҳолда иссиқлик тармоқларининг механик чидамлилиги ва зичлилигини (юқори босимда) синовдан ўтказади.

Иссиқлик манбаларининг амал қилиш ҳудудлари манзилий рўйхати:

6-ИМ
– босим билан текшириш (опрессовка)
Мунис, Сарикўл, Эски Сарикўл, Янгизамон, Янги Қўйлиқ, Абдурауф Фитрат, Фарғона йўли, Толлимаржон, Файзобод, Меҳржон, Сайҳун, Сурхон кўчалари,
Қўйлиқ-1÷7, Қўйлиқ-Айланма даҳалари.

9-ИМ – босим билан текшириш (опрессовка)
Тақачи, Гулистон, Ширин, Лутфий, Катта ҳалқа йўли, Ўрикзор, Катта Хирмонтепа, Кичик ҳалқа йўли, Бешқайрағоч, Тўқимачи, Нашриёт, Юсуф Саккокий, Фозилтепа, Фарҳод кўчалари,
Шарқ, Ал-Хоразмий-1,2, Бешқайрағоч, Гулистон, Изза даҳалари, Чилонзор даҳаси 7,13÷15,21÷25,30,31 мавзелари,
Ўрикзор бозори доирасида.

Эътибор беринг, иссиқлик тармоқлари қувурларида шикастланишлар бўлиши ҳамда йўлларнинг қатнов қисми ва пиёдалар йўлига иссиқ сув сачраши мумкин.
Шу боис ҳайдовчи ва пиёдалар, маъмурий ва турар жой биноларидаги одамларнинг эҳтиёткор ва эътиборли бўлишлари талаб этилади. Вақтинчалик ноқулайликларни тушунишингизни, ноодатий ҳолларни сезсангиз (78)129-01-85 рақами орқали маълум қилишингизни сўраймиз.

toshissiqquvvati_matbuot
1.2K views14:40
Открыть/Комментировать
2022-06-13 12:44:03
#MUNOSABAT

“Toshissiqquvvati” ДУК томонидан 2022-2023 йилларда иситиш мавсумига сифатли тайёргарлик кўриш мақсадида жорий йил 13 июнь куни 9-ИМ иссиқлик маркази қозонхонасига қайтиш (обратка) иссиқлик қувурларининг механик чидамлилиги ва зичлилиги (юқори босимда) синовдан ўтказилди.

40ОС ҳароратда, олдидан келишилган жадвал асосида ўтказилган синов жараёнида 9-ИМга уланган М-6-3 ва М-6-9 оралиғидаги иссиқлик тармоғида авария содир бўлди, натижада “Ўрикзор савдо мажмуаси” ҳудудида ер остидан иссиқ сув тошиб чиқиши кузатилди.
“Toshissiqquvvati” ДУК Учтепа туман бошқарма ходимлари томонидан авария ҳолати юзага келган савдо мажмуаси ҳудудидаги сув тошиши тўхтатилди.

Ҳозирда авария тиклаш ишларига “Toshissiqquvvati” ДУК Учтепа туман бошқармасининг махсус техника ҳамда авария тиклаш гуруҳи жалб этилиб, аварияни зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

“Toshissiqquvvati” ДУК, юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди.

toshissiqquvvati_matbuot
1.1K views09:44
Открыть/Комментировать
2022-06-04 19:23:08
#ЭЪЛОН

«Узбектелеком» АК тармогида авария холати юзага келганлиги сабабли «TOSHISSIQQUVVATI» ДУК Адлия Вазирлигининг «Нотариус» тизимига вактинчалик маълумот узата олмайди.

Соха мутахассисларининг хабар беришича, авария бугуннинг узидаёк бартараф этилади.

Тармок тикланиши билан, маълумот алмашинуви давом эттирилади.

Юзага келган нокулайликлар учун узр сураймиз!

toshissiqquvvati_matbuot
780 views16:23
Открыть/Комментировать
2022-06-01 07:49:03
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Ушбу кун 1925 йил Женевада болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон конференциясида таъсис этилган бўлса, орадан 25 йил ўтиб, 1950 йилдан байрам сифатида нишонлаб келинади.

Байрамингиз муборак бўлсин азиз болажонлар!

toshissiqquvvati_matbuot
1.2K views04:49
Открыть/Комментировать