2021-06-14 12:45:14
Кўнгилдаги МАҚСАДга томон 10 қадам:
1. Ниятингизни аниқ ифодаланг масалан: "Мен жуда бахтли инсонман, мен яхши, шинам, чиройли машинада юрибман"
2.Ниятингизни тасаввур қилинг МАСАЛАН : "Машина юрганингизни, уни ҳайдаётганингизни ҳис қилинг, бахтиёрлик сезинг" ки сизни ҳаракат қилишга ундасин
3. Ниятингизни ўлчамини белгилаб олинг, яьни минг чақирим йўл ҳам биринчи қадамдан бошланади.
4. Зарурий имкониятларингизни аниқланг. Имкониятлар ички ва ташқи бўлади.
ИЧКИ имкониятлар — ижобий кайфият.
ТАШҚИ имкониятлар — билим олиш, пул, муносабат алоқалар бӯлиши мумкин.
5.Дастлабки қадамни аниқланг ва амалий ҳаракатни бошланг. 1-ички тажовузкор туйғулардан халос бўлиш. 2-ташқи жисмоний кучни ишга тушуриш.
6.Йўлингизда қанақа тусиқлар борлигини аниқланг ва уларни бартараф қилинг. бунинг учун эски САЛБИЙ ЎЙ ФИКРларингиздан халос бўласиз ва сизни ниятингизга етқазадиган янги фикрлар билан бойитасиз Масалан: бойлик ёмонликнинг илдизи деган салбий фикрингизни — Бойлик яхшиликни бошланиши деган янги ижобий фикрга ўзгартирасиз.
7.Синчков бўлинг. Ички сезгингиз, ҚАЛБ туйғуларингизга эьтиборли бўлинг. (ИЧКИ СЕЗГИ, ҚАЛБ ни тоза бўлса тезроқ намоён бўлади. яьни шукр қилувчи бўлсангиз ҚАЛБингиз тозаланиб боради)
8. Ҳатти ҳаракатингиз ва фикрлашингизда мослашувчан бўлинг. яьни эшик бир томонга очилмаса бошқа томонга очиб кўринг.
9. Фикрларингиз тоза бӯлиши ҳақида қайғуринг. яьни ниятингиз — сиз бошқаларга зарар етказиш эвазига қўлга киритишни истаган нарса эмас!!!
10.Ниятингиз амалга ошиш жойи вақтини белгиланг.
http://t.me/mazmun_psixologiya
119 views,, 09:45