Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Гражданский контроль

Логотип телеграм канала @grazhdanskiykontrol — Гражданский контроль Г
Логотип телеграм канала @grazhdanskiykontrol — Гражданский контроль
Адрес канала: @grazhdanskiykontrol
Категории: Авто , Кредиты, Налоги, Право
Язык: Русский
Страна: Россия
Количество подписчиков: 847
Описание канала:

Канал за соблюдение закона всеми, вне зависимости от того кто ты, на какой должности и какое занимаешь положение.
Подписывайтесь на наш YouTube канал "Гражданский Контроль":
https://www.youtube.com/channel/UC1_qaUt4kvytkiBWbpZ_jvg

Рейтинги и Отзывы

2.00

3 отзыва

Оценить канал grazhdanskiykontrol и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

0

3 звезд

1

2 звезд

1

1 звезд

1


Последние сообщения 5

2022-05-16 09:27:50
#рейд.

Welcome to Bukhara.

Ҳурматли вилоят рахбарлари.
Шунча жойдан келибсизлар мехмон бўлиб рахмат сизларга.

Фақат кетиш пайти ҳар бир вилоят рахбарлари 2 та -2 та ходимларингизни қўйиб кетинглар. Айрим вилоят ва туманларда ЙПХ инспектори етишмовчилиги мавжуд, яъни ГАИ дефиццит жойлар бор.

Қўйиб кетилган ходимларни Хавфсизликни таъминлаш учун ўша жойларга хизматга жалб қилинса мақсадга мувофиқ бўлади деб ўйлайман.

Шахар ва туманларда хавсизликни таъминламоқчи бўлсангиз, қоидабузарларни ушланг, подряд хамма ҳайдовчиларни эмас. Тирноқ тагидан кир қидирманг.

Ундан ташқари, пиёдалар билан тушунтириш ишлари олиб боринг, мажбуриятларини тушинтиринг. Шунда ХАВФСИЗЛИК ТАЪМИНЛАНГАН БЎЛАДИ.


Ўзининг хизмат олиб бораётган жойидан Бухорога олиб келинган ходимлар, менимча улар у ерда керакли жойи йўқ...

@UDDU_channel
321 views06:27
Открыть/Комментировать
2022-05-12 17:20:46
В ответ на высказывания некоторых особо одаренных товарищей мы выдвигаем своё предложение!)))))))

Команда @uddu_channel
309 views14:20
Открыть/Комментировать
2022-05-12 05:58:04 Тўлиқ видео. Албатта кўринг.



486 views02:58
Открыть/Комментировать
2022-05-09 19:03:57
"Тонировка - бизнес лойихами?"
#анонс
#минбар

"Минбар"
"Махалла" телеканали
11 май
20:40 да томоша қилинг!


Абдумаликович


@UDDU_channel
643 views16:03
Открыть/Комментировать
2022-05-07 12:13:45 https://telegra.ph/Tonirovka-uchun-bir-jilda-Trillion-sўmdan-ortiқ-pul-tushishi-mumkin-05-07
750 views09:13
Открыть/Комментировать
2022-05-07 11:33:59 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва ундаги нормаларга ЗИД норматив-хуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ТРЕНДДАМИ?

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси:

13-модда. Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

15-модда. Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар.

16-модда. Мазкур Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас. Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас.

54-модда. Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт.

Туси ўзгартирилган ойналар ҳамда янги таҳрирда қабул қилинган "Йўл ҳаракати қоидалари"ни тасдиқлаш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари қай даражада Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ равишда ишлаб чиқилган?

ЎзР. Конституцияси 54-моддасига мувофиқ автомашина эгаси мулдкдор. У ўзига тегишли мулкдан ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт.

Савол: Аномал иссиқда ойналарнинг белгиланган меъёр даражасида қорайтирилиши кимнинг қандай қонуний хуқуқ ва манфаатларини бузмоқда? Нега ойналарни қорайтириш пуллик бўлиши керак?

Яна бир бошқа мисолни келтираман. Янги таҳрирдаги "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 176-бандида автомашина кузовига турли хил ёзувларни киритиш таъқиқланди.

Яна ўша савол: Автомашина кузовига мулкдор томонидан у ёки бу турдаги ёзувларни тушириш (ахлоқ-одоб номаларига тўғри келмайдиган ёзувлар бундан мустасно) кимнинг қандай қонуний хуқуқ ва манфаатларини бузмоқда? Нега мен ўз автомашнамнинг кузовига ўзимни, отамни ёки бобомни исмини ёзиб юра олмайман?

Нега Ўзбекистон Республикаси Бош Қомуси ва ундаги айрим номалар бу қадар осонлик билан четлаб ўтилмоқда ёки очиқдан очиқ инкор этилмоқда?
549 views08:33
Открыть/Комментировать
2022-05-06 19:35:32
Адвокат, Автоблогер Камолиддин Абдумаликович Маҳалла телеканалининг "Минбар" теле-лойиҳаси доирасида "Туси ўзгартирилган ойналар" (тонировка) мавзусида бугун бўлиб ўтган давра суҳбатида қатнашиб, юракдаги барча гаплар айтилганлиги, ЙПХ ходимлари ҳам тонировка масаласида енгиллик бўлиши истагини билдирганлиги ҳақида таъкидлаб ўтди.
Ундан ташқари бўлиб ўтган давра суҳбатига Вақтини аямай келган барча иштирокчиларга ташаккур билдирди.

Ўйлаймизки бўлиб ўтган бахс борлигича, кесиб ташланмасдан телевидения орқали халқимизга ҳавола этилади!

P/s. Албатта, имконият даражасида, қўлимиздан келгунча тонировка масаласини ижобий ҳал қилиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз ва барча ОАВ иштирокчиларини, депутатларни, журналист ва блогерларни, ўз юртига, халқига, бефарқ бўлмаган инсонларни бизга қўшилиб бирга ҳаракат қилишга чорлаймиз!

Албатта бу халқ дарди ҳурматли президентимиз Шавкат Миромоновичгача етиб боради ва ижобий якун топади!

@UDDU_channel жамоаси.
548 views16:35
Открыть/Комментировать
2022-05-05 23:26:19
Ҳурматли обуначилар!

Эртага Маҳалла телеканалининг "Минбар" теле-лойиҳаси доирасида "Туси ўзгартирилган ойналар" (тонировка) мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтади. Суратга олиш ишлари соат 15:00 да бошланади.

Агар орангизда бу борада ўз шахсий фикри ва таклифига эга бўлган обуначилар бўлса ушбу дастурда иштирок этишингиз мумкин.

Студияда жонли одамлар ва жонли бахс бўлгани яхши албатта. Канал маъмурияти 10 га яқин кўнгилли фуқаролар дастурда иштирок этишлари мумкинлигини билдирди.

Каналга обуна бўлишни унутманг:
https://t.me/abdumalikovich_uzb
628 views20:26
Открыть/Комментировать
2022-05-04 17:07:40
Ўзбекистонда «тонировка» учун тўловни бекор қилиш ёки камайтириш таклиф қилинди

Мурожаатда ён ойналар тусини ўзгартиришга доир бир қанча таклифлар берилган

Батафсил — bugun.uz/132994

Расмий • LIVE • Дайжест
137 views14:07
Открыть/Комментировать
2022-05-03 19:11:47
Транспорт воситалари ойналарини қорайтириш учун белгиланган тўловни бекор ёки камроқ қилинишига қаратилган янам бир ҳаракат!


Умид қиламизким, Таклифимиз модераторлар томонидан текширилгандан сўнг у Порталда эълон қилинади ва Олий Мажлис палаталари ёки Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан кўриб чиқилади.


https://meningfikrim.uz/petitions/request/6155

"Албатта, инсон қадри биз учун қандайдир мавҳум, баландпарвоз тушунча эмас. Инсон қадри деганда, биз, аввало, ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришини, унинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни назарда тутамиз" Шавкат Мирзиёев.


Ҳурмат билан ўз юрти тақдирига бефарқ бўлмаган @UDDU_channel жамоаси.
570 views16:11
Открыть/Комментировать