Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва ундаги нормаларга ЗИД | Гражданский контроль

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва ундаги нормаларга ЗИД норматив-хуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ТРЕНДДАМИ?

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси:

13-модда. Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

15-модда. Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар.

16-модда. Мазкур Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас. Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас.

54-модда. Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт.

Туси ўзгартирилган ойналар ҳамда янги таҳрирда қабул қилинган "Йўл ҳаракати қоидалари"ни тасдиқлаш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари қай даражада Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ равишда ишлаб чиқилган?

ЎзР. Конституцияси 54-моддасига мувофиқ автомашина эгаси мулдкдор. У ўзига тегишли мулкдан ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт.

Савол: Аномал иссиқда ойналарнинг белгиланган меъёр даражасида қорайтирилиши кимнинг қандай қонуний хуқуқ ва манфаатларини бузмоқда? Нега ойналарни қорайтириш пуллик бўлиши керак?

Яна бир бошқа мисолни келтираман. Янги таҳрирдаги "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 176-бандида автомашина кузовига турли хил ёзувларни киритиш таъқиқланди.

Яна ўша савол: Автомашина кузовига мулкдор томонидан у ёки бу турдаги ёзувларни тушириш (ахлоқ-одоб номаларига тўғри келмайдиган ёзувлар бундан мустасно) кимнинг қандай қонуний хуқуқ ва манфаатларини бузмоқда? Нега мен ўз автомашнамнинг кузовига ўзимни, отамни ёки бобомни исмини ёзиб юра олмайман?

Нега Ўзбекистон Республикаси Бош Қомуси ва ундаги айрим номалар бу қадар осонлик билан четлаб ўтилмоқда ёки очиқдан очиқ инкор этилмоқда?