Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Адвокат, Автоблогер Камолиддин Абдумаликович Маҳалла телеканал | Гражданский контроль

Адвокат, Автоблогер Камолиддин Абдумаликович Маҳалла телеканалининг "Минбар" теле-лойиҳаси доирасида "Туси ўзгартирилган ойналар" (тонировка) мавзусида бугун бўлиб ўтган давра суҳбатида қатнашиб, юракдаги барча гаплар айтилганлиги, ЙПХ ходимлари ҳам тонировка масаласида енгиллик бўлиши истагини билдирганлиги ҳақида таъкидлаб ўтди.
Ундан ташқари бўлиб ўтган давра суҳбатига Вақтини аямай келган барча иштирокчиларга ташаккур билдирди.

Ўйлаймизки бўлиб ўтган бахс борлигича, кесиб ташланмасдан телевидения орқали халқимизга ҳавола этилади!

P/s. Албатта, имконият даражасида, қўлимиздан келгунча тонировка масаласини ижобий ҳал қилиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз ва барча ОАВ иштирокчиларини, депутатларни, журналист ва блогерларни, ўз юртига, халқига, бефарқ бўлмаган инсонларни бизга қўшилиб бирга ҳаракат қилишга чорлаймиз!

Албатта бу халқ дарди ҳурматли президентимиз Шавкат Миромоновичгача етиб боради ва ижобий якун топади!

@UDDU_channel жамоаси.