Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Дуолар

Логотип телеграм канала @duo_yodlash — Дуолар
Актуальные темы из канала:
Diqqat
Долзарб
Адрес канала: @duo_yodlash
Категории: Религия
Язык: Русский
Количество подписчиков: 222.41K
Описание канала:

#Bismillah...
Ilmiy-ma'rifiy, ishonchli kanal
🤲 Kunlik Duolar
📿 Zikrlar
🔊 Suralar
۞ Oyatlar
📄 Hadislar
📚 Hikoyalar
📖 Hikmatlar
🌹 Rivoyatlar

Рейтинги и Отзывы

1.33

3 отзыва

Оценить канал duo_yodlash и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

0

3 звезд

0

2 звезд

1

1 звезд

2


Последние сообщения 125

2023-10-03 10:23:34
#суннатни_тиклаймиз
Расуллуллоҳ ﷺ суннатларини тиклаймиз

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
14.6K viewsedited  07:23
Открыть/Комментировать
2023-10-03 07:09:24 ҲИСОБИ ҚИЛИНАДИ

Ҳазрати Мусо алайхиссалом Парвардигорга мурожаат қилиб шундай дедилар:
– Роббим, менга дўстларингдан бирортасини кўрсат!
Парвардигор айтди:
– Эй Мусо, анави тоққа чиқ, у ерда ғор бор, унда бир одам яшайди. Ўша ғорни макон тутган одам Менинг дўстимдир - деди.
Ҳазрати Мусо алайхиссалом тоққа чиқиб, ғорга кирдилар. Қарасалар, у ерда бир одам очликдан беҳол ётибди. Боши остида ғиштдан ёстиғи, ёнида жойнамози, яна биргина тўни бор, бошқа ҳеч вақоси йўқ бир фақир киши экан. Ҳазрати Мусо алайхиссалом:
– Роббим, шу фақир одам Сенинг дўстингми? – деб сўрадилар. Шунда Парвардигор:
– Эй Мусо, азаматим ва қудратим ҳаққи, шу одам дўстим бўлса-да, эгнидаги кийими, ёстиқ қилган ғиштининг ҳисобини бермагунича жаннатга қўймайман, – деди.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
18.8K viewsedited  04:09
Открыть/Комментировать
2023-10-03 07:08:37
2-ДАРАЖАЛИ СУЯК ЕМИРИЛИШИ АЗОБЛАРИДАН 100% ХАЛОС БЎЛДИМ!

Мактабда ўқитувчи бўлиб ишлардим, лекин севимли ишимдан айрилиб, тўшакка михланиб қолдим. Чунки...

Доимий бўғим касалликлари суяк емирилишига сабаб бўлган эди. Лекин бир гиёҳ туфайли касалликдан бутунлай халос бўлдим.

Хозирда бемалол ўйнаб-кулиб юрибман. Энди эса...

Нодира опанинг ҳикоясини давомини ўқиш учун пастдаги кўк ёзув устига босинг

https://bit.ly/soglom_hayot_sari
https://bit.ly/soglom_hayot_sari
https://bit.ly/soglom_hayot_sari

(Хозироқ босинг, сиз учун ажойиб бонус тақдим этилади)
14.6K views04:08
Открыть/Комментировать
2023-10-03 06:34:11 Дўзах илони



Нақлдирки, Муҳаммад ибн Саммак ва Зуннун Мисрий Робианинг олдида эдилар. Аллоҳ ҳаммаларини раҳмат айласин. Ногоҳ хиромон юриб, Утба ҳам келиб қолди. У янги кўйлак кийган эди.
Муҳаммад ибн Саммак дедики:
– Бу нечук рафтордир (янги кўйлак кийиб, кандоқ яхши солланурсан!) — деди.
Утба айтди:
– Нечун солланмайин! Ахир, менинг исмим ғуломи Жаббордир. (Жаббор бўлмиш Аллоҳ таъолонинг қулиман!)
У шундай деди-ю, йиқилди. қарасалар, жон берибди.
Уни бир улуғ тушида кўрди. Юзининг ярми қорайган эди.
– Не сабабдан бундай бўлдинг? — деб сўрадилар.
– Бир вақт устозимнинг олдига бораётган эдим, йўлда чиройли бир ўғлонни кўрдим. Унга бир боққан эдим. Хақ таъоло мени жаннатга буюрди. Йўл дўзахдан ўтар эди. Дўзахдан бир илон чиқиб, ўзини менинг устимга отди. Бир юзимни чақиб олди ва айтди: Бир марта боққанга бир марта чақмокдир, агар яна кўп боқсанг эдинг, сени кўп чаққан бўлардим! — деди.
Вассалом!..
Ҳазрати Утба ибн Ғулом (раҳматуллоҳи алайҳ) зикри.
("Тазкират ул-авлиё")

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
13.0K views03:34
Открыть/Комментировать
2023-10-03 06:19:02
Барча аёлларга тегишли бўлган жудаям ибратли воқеа, албатта ўқиб ибрат олинг

Бир аёл шайх харзратларидан сўради:
Мен турмуш қурушимдан олдин кечалари кўп намоз ўқийдиган, кундузлари кўп рўза тутадиган қиз эдим. Доим Аллох йўлида яхшилик қилар эдим. Қуръон ўқиганимда ажойиб лаззат топар эдим. Тўйдан кейин эса тоат ҳаловатимни йўқотиб қўйдим. Намоз ўқисам ҳам лаззат тополмаяпман. Юрагим негадир ўзидан ўзи сиқилаверади. Айтингчи шайх, эрга теккандан кейин мен бирон бир хатога йўл қўйдимми?

Аёлни гапларини ғшитган шайх бироз ўйланди ва аёлга шундай жавоб қайтарди. Шайхнинг жавобини эшитган аёлнинг қўллари қалтираб, пешонасидан тер оқар еди. Кўзларидан ёш оқарди. Шайх шундай деди:
Батафсил ўқиш....
13.1K views03:19
Открыть/Комментировать
2023-10-03 05:10:47 #Биласизми?
Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд учун саодатдир

1. Ота-онасига яхшилик қилиш туфайли фарзанднинг бошига тушган кулфатлари аритилади.
2. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг гуноҳи кабираларига каффорот бўлади.
3. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг ризқи кенг ва умри узун бўлишига сабаб бўлади.
4. Ота-онанинг дуосини олиш фарзанднинг дунё ва охирати обод бўлишига сабаб бўлади.
5. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг қилган амаллари қабул бўлишига ва гуноҳлари кечирилиб жаннатга киришига сабаб бўлади.

Ота-онага яхшилик қилиш асосан қуйидаги ишларни адо этиш билан бўлади:

1.Ота-онага холис ният билан яхшилик қилиш; Яъни улар дунёга келишларига сабаб бўлганлари учунгина эмас, балки Аллоҳ таоло буюргани учун яхшилик қилиш.
2.Ота-онани яхши кўриб улуғлаш;
3. Аллоҳга маъсият бўлмайдиган ўринларда уларга итоат этиш;
4.Ота-онага тавозеъли бўлиш;
5. Ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;
6. Ота-онадан олдин овқатланмаслик;
7. Ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;
8. Ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;
9. Ота-она учун молини сарфлаш;
10. Ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;
11. Сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;
12. Ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;
13. Ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик;
14. Ота-онани исмлари билан чақирмаслик;
15. Ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш;
16. Ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
17.6K viewsedited  02:10
Открыть/Комментировать
2023-10-03 05:10:05
#TEZKOR #DAXSHAT

Қурт ва гижжалардан халос бўлишингиз мумкин !!!

Ошқозон ичак , гижжа касалликлари бўйича 30 йиллик тажрибага эга бўлган олий тоифали мутахассис

Гижжа қуртларни унверсал тушурувчи


БАТАФСИЛ:

http://dexpress24.tilda.ws/glist_a
http://dexpress24.tilda.ws/glist_a
http://dexpress24.tilda.ws/glist_a
14.9K views02:10
Открыть/Комментировать
2023-10-02 19:23:18
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ким бир намозни унутиб қўйса, уни эслаган заҳоти ўқиб олсин. Унинг каффорати фақат шудир".

Имом Бухорий ривояти.

Одилхон қори Юнусхон ўғли.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
18.7K viewsedited  16:23
Открыть/Комментировать
2023-10-02 17:39:26 ҚАБР АЗОБИ ВА НЕЪМАТИГА ИЙМОН

       Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
       Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
       «Албатта, банда қачон қабрига қўйилса-ю, ундан соҳиблари қайтиб кетса, у уларнинг кавушларининг тақиқланганини эшитиб турганида олдига икки фаришта келиб, уни ўтирғизишади ва
(Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни назарда тутиб):
       «Бу одам ҳақида нима дер эдинг?» дейишади. Мўмин бўлса:
       «Гувоҳлик бераманки, албатта, у Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир», дейди.
Унга:
       «Дўзахдаги ўрнингга назар сол, батаҳқиқ, Аллоҳ сенга уни жаннатдаги ўринга алмаштириб берди», дейилади. У икковини ҳам кўради», дедилар.
(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти)

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
       Набий  соллаллоҳу  алайҳи  васаллан  икки  қабр  ёнидан  ўтдилар  ва:
       «Албатта, икковлари азобланмоқдалар. Катта нарса учун азобланаётганлари йўқ. Ҳа! Улардан бири пешобидан покланмас эди. Бошқаси бўлса чақимчилик қилиб юрар эди», дедилар. Сўнгра бир хурмонинг ҳўл шохини опкелтириб, иккига бўлиб, ҳар бир қабрга биттадан санчиб қўйдилар-да:
       «Шоядки, иккови қуригунча у иккисидан (азоб) енгиллатиб турилса», дедилар.
(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
       Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
       «Сизлардан бирингиз ёки бир инсон қабрга қўйилса, унинг олдига қорамтир-зангори рангли икки фаришта келади. Улардан бири Мункар, бошқаси Накир дейилади».
дедилар.
(Термизий ривояти)

       Хулоса шуки, қабр азоби ва неъмати ҳақида, икки фариштанинг сўроқ-савол қилиши ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мутавотир хабарлар келган. Бунинг собитлигига иймон келтириш вожибдир. Ким инкор қилса, кофир бўлади.
       Аммо ўша азоб ёки неъмат қандай бўлади? Бу ҳақда гапирмаймиз. Чунки бу дунёда унга ўхшаш нарса бўлмагани учун ақл унинг кайфиятини тасаввур қила олмайди. Шариат эса бу борада ақл кўтарадиган нарсани эмас, балки ақлларни лол қолдирадиган нарсаларни олиб келди. Чунки руҳнинг қабрда бандага қайтиши бу дунёда ҳамма биладиган тарзда эмас, ғайриодатий тарзда амалга ошади.

  «Ақийдатут - Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
20.3K viewsedited  14:39
Открыть/Комментировать
2023-10-02 17:29:01
Латифани додаси

Бир эркакнинг иккита хотини бор экан. Аммо иккала хотини ҳам бу ҳақда мутлақо бехабар экан. Бир куни ўша одам иккала хотинини ҳам бирга, битта жойга дам олишга юборибди. Дам олишга борган аёллар ҳеч нарсадан бехабар, бир-бирлари билан яқин дугона бўлиб қолишибди, бирга суратларга тушибди. Дам олишдан қайтгач, эри биринчи хотинини олдига бориб:⠀
— Хўш, қандай дам олдинг, кимлар билан танишдинг, — деб сўрабди.⠀
Шунда хотини:
— Маза қилиб дам олдим. Бир аёл билан танишдим, — деб эрининг иккинчи хотинини расмини кўрсатибди.
— Лекин, жудаям енгилтак аёл экан, ҳар куни ҳар хил эркаклар билан юрди-я, — дебди биринчи хотини.
Бу гаплардан ғазабланган эр эртаси куни иккинчи хотинининг олдига борган у аёлдан ҳам гапириб беришини сўраса иккинчи хотини шундай дебди:
— Дадаси.. батафсил ўқиш...
18.0K views14:29
Открыть/Комментировать