Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Дуолар

Логотип телеграм канала @duo_yodlash — Дуолар
Актуальные темы из канала:
Эслатинг
Адрес канала: @duo_yodlash
Категории: Религия
Язык: Русский
Количество подписчиков: 225.29K
Описание канала:

#Bismillah...
Ilmiy-ma'rifiy, ishonchli kanal
🤲 Kunlik Duolar
📿 Zikrlar
🔊 Suralar
۞ Oyatlar
📄 Hadislar
📚 Hikoyalar
📖 Hikmatlar
🌹 Rivoyatlar

Рейтинги и Отзывы

1.33

3 отзыва

Оценить канал duo_yodlash и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

0

3 звезд

0

2 звезд

1

1 звезд

2


Последние сообщения 123

2023-10-31 13:59:01
Яҳудийни мот қилган мусулмон болакай!

Фаластиндаги бир яҳудий мусулмонларни мазаҳ қилмоқчи бўлиб мусулмон болакайдан сўрабди:
—Нега сиз мусулмонлар ўликларингизни кўмасизлар, биз ўликларимизни ёқамиз?

Фаластинлик болакай бироз ўйланибдида, сокинлик билан айтибди:

Яҳудий бу жавобдан мот бўлибди
16.7K views10:59
Открыть/Комментировать
2023-10-31 12:30:39
Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли:

Истиғфор айтинг ...

Гуноҳларингиз кечирилади, мусибатларингиз арийди, ризқингиз кенг бўлади...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
19.8K viewsedited  09:30
Открыть/Комментировать
2023-10-31 11:42:54
Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором олур

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا اللهَ ذِكْرًا كَثِيرًا﴾

"Эй иймон келтирганлар Аллоҳни кўпроқ зикр қилинглар"


- «سُبْحَانَ اللهِ»
Субҳаналлоҳ

- «الحَمْدُ للهِ»
Алҳамдулиллаҳ

- «لَا إلَهَ إلَّا اللهُ»
Лаа илаҳа Иллаллоҳ

- «اللهُ أكْبَرُ»
Аллоҳу Акбар

- «سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ»
Субҳаналлоҳи биҳамдиҳи

- «سُبْحَانَ اللهِ العَظِيمِ»
Субҳаналлоҳи Аъзийм

- «لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إلَّا بِاللهِ»
Лаа ҳавлаа валаа қуввата иллаа биллааҳи

- «أسْتَغْفِرُ اللهَ وَأتُوبُ إلَيْهِ»
Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ

- «لَا إلَهَ إلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ»
Лаа илаҳа иллаа анта субҳаанака инни кунту миназзолимийн

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
20.2K views08:42
Открыть/Комментировать
2023-10-31 09:50:56 САВДОДА АЛДАМЧИЛИК ҲАРОМДИР

—Савдода одамларнинг кўзини бўяш, алдамчилик каби ишлар ҳам ҳаромдир.

ومر النبي صلى الله عليه وسلم برجل يبيع طعاما، فسأله، : "كيف تبيع؟" فأخبره، فأوحى إليه أن أدخل يدك فيه، وأدخل يديه، فإذا هو مبلول، فقال النبي صلى الله عليه وسلم: "ليس منا من غش". رواه أبو داود و مسلم والترمذي ولفظهما: فقال: "ما هذا، يا صاحب الطعام؟" قال: أصابته السماء يا رسول الله، قال: "أفلا جعلته فوق الطعام كي يراه الناس"، ثم قال: "من غش فليس مني".

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таом сотаётган одамнинг олдидан ўтаётиб: "Қандай сотяпсан?" деб сўрадилар. У хабар берди. Шунда у зотга: "Кўлингни у(таом)нинг ичига киргиз", деб ваҳий қилинди. У зот қўлларини киргизсалар, ҳўл экан. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким алдаса, биздан эмасдир", дедилар".
Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Муслим ва Термизийнинг лафзида:
"У зот: "Эй таом эгаси, бу нимаси?!" дедилар. "Ёмғир теккан эди, Эй Аллоҳнинг Расули", деди. "Одамлар кўришлари учун буни таомнинг устига қилсанг бўлмасмиди?! Ким алдаса, мендан эмас!" дедилар", дейилган.

Ушбу ҳадиси шарифдаги таом деб номланган ва савдога қўйилган мол буғдой бўлиб, унга осмондан тушган ёмғир тегса, шишиб, оғир бўлиб қолади. Шунинг учун сотувчи ўлчовда ботил йўл билан фойда кўради.
Иккинчидан, ёмғир теккан буғдойни сақлаб бўлмайди.
Шунинг учун бундай махсулотларни айбини айтмай сотиш алдамчилик ҳисобланади.

Ушбу ҳадисдан савдо-сотиқ борасида бир қанча фойдалар олинади:
1. Ислом дини савдо-сотиқ, иқтисодий ишларда ҳам ўз таълимотларига эга экани.
2. Масъул кишилар савдо-сотиқ ишлари шариатга мувофиқ боришини кузатиб туриши лозимлиги. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўрашлари ва қўлларини солиб, текшириб кўришлари шуни кўрсатади.
3. Савдо молида айб бўлса, уни харидорга айтиб кўрсатиш лозимлиги. Айбини кўриб, билиб туриб олса ўзининг иши.
4. Савдода алдамчилик қилиш савдогарни мусулмонлик доирасидан чиқариши.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Биздан эмасдир" деганлари "Менинг динимда эмас" деганларидир.

Энди бугунги катта-кичик савдогарларнинг қилаётган ишларига бир назар солайлик.
Савдонинг қайси тури бўлса, ҳаммасида харидорни яхшилаб алдаш услуби ишлаб чиқилган. Сотувчининг нима қилиб бўлса ҳам харидорни алдаб, молини ўтказиб олишдан бошқа ташвиши йўқ.

Бунда кўргазмага яхши, сифатли молни қўйиб, ёмонини тортиб ёки ўлчаб бериш энг осон услуб.
Аввалгиларга ўхшаб, "Ёмғир тегиб қолган эди" дейиш қаёқда, зироат маҳсулотини бозорга олиб чиқиш учун узиб ёки териб олишдан олдин, томиридан сув ичиб, тўйиб олгунича атайлаб сув қўйилади. Маҳсулот тарози босадиган бўлганидан кейингина бозорга олиб  чиқилади. Бундай маҳсулотни еган одамнинг эса мазаси қочиши шубҳасиз.

Бозорда шеригининг ширин анорини сўйиб, кўргазмага қўйиб, ўзининг аччиқ анорини пуллайдиганларга жуда кўпчилигимиз алданганмиз.
Озғин қўйнинг оёғидан тешик очиб, насос билан ичига ҳаво пуфлаб шишириб сотишар экан. Ўша қўйни бозордан сотиб олиб келиб, қўйхонага қама қўйиб, бир пиёла чойни ичиб бўлиб қараса, қўйнинг пучайиб ётганидан фиғони фалакка чиққан харидларнинг ҳасратларига шерик бўлганлар ҳам орамизда йўқ эмас.

Қўйингки, бозор ҳеч бир инсон боласининг ақлига сиғмайдиган ҳийла-найранг, алдов, қаллоблик каби иллатларнинг уясига айланган. Ушбу нарсаларни касб қилиб олган алдамчилар ўзини мусулмонман, деб аташга, Муҳуммуд соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматиданман, дейишга ҳақлари бормикан?!

  Аллоҳ таолодан қўрқиш, алдамчиликни ташлаш керак. Алдамчилик билан топилган мол-дунё ҳаром бўлади, эгасига юқмайди, бошига битган бало бўлади.
  Энг асосийси, Аллоҳ таолодан қўрқмаган, алдамчиликни ўзига касб қилиб олган кимса қиёматда шарманда бўлади.

"Бозор ва унга боғлиқ масалалар" китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
18.8K views06:50
Открыть/Комментировать
2023-10-29 03:37:46
#Тонгги_дуо

Бизларни жонимизни олиб, сўнгра тирилтирган ва қайта тирилиб, жамланиш фақат унинг ҳузурига бўлган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Алҳамдулиллаҳ, алҳамдулиллаҳ, алҳамдулиллаҳ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ. ХАЙРЛИ ТОНГ. КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
19.1K views00:37
Открыть/Комментировать
2023-10-28 17:44:37 КУНЛИК РЕЖА

1. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш.

2. Фарз намоздан олдинги ва кейинги суннатларни ўқиш.

3. Бомдоддан кейин тонгги зикрлар ва шомдан олдин кечки зикрларни мукаммал ўқиш.

4. Ҳар куни бир жуз (пора) Қуръондан тиловат қилиш. Уни бўлиб бўлиб, ҳар намоздан кейин ўқиса ҳам бўлади.

5. Уйқудан олдин таҳорат олиш ва “оятал курсий”ни ўқиш. (Ушбулар тонг отгунча шайтонлар ёмонлигидан сақлайди).

6. Зуҳо (чошгоҳ) намозини икки ёки тўрт ракат ўқиш.

7. Кун бўйи тили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш.

8. Хуфтондан кейин  (тунда уйғониб) кичик сураларни тиловат қилиб бўлсада таҳажжуд намозини ўқишга ҳаракат қилиш.


Бу маълумотни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
26.5K views14:44
Открыть/Комментировать
2023-10-28 17:29:01
ТЎЙДАГИ ҒАЛАТИ ҚАСОС

Куёв бўлажак келиннинг юрушларидан шубҳалана бошлаган эди ва охири бунинг тагига етди. Лекин тўй қилишга қарор қилди. Тўйнинг энг қизғин палласида ҳамма экранга қарашини сўради ва келиннинг хиёнати акс этган видео лавҳани қўйди. Меҳмонлар шокда эдилар

Лекин бу ҳали ҳаммаси эмасди, куёв микрофонни қўлига олди ва меҳмон эркакларга қарата деди: -"Ликопчаларингизни ўгиринг ва кимникида қизил қоғоз ёпиштирилган бўлса ўрнидан турсин". 8 киши турди ва булар..
18.9K views14:29
Открыть/Комментировать
2023-10-28 14:26:03
Кимки Байтуллоҳни тавоф қилар экан бир оёғини ердан кўтариб, иккинчисини ерга қўйгунича Аллоҳ унга бир ҳасана ёзади, битта гуноҳини ўчиради ва даражасини бир поғонага ошираверади.

Аллоҳ таоло барчамизни Байтуллоҳни қайта-қайта тавоф қилиш бахтига муяссар этсин!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
26.1K views11:26
Открыть/Комментировать
2023-10-28 12:26:23 ҲАЁТ ЭКАНСИЗ, ЗЕРИКИШНИ УНУТИНГ!

Умрини ёлғизлик сўқмоқларида ўтказаётган киши машаққатга лойиқ, чунки унинг нафси тоқатсиздир. Инсон табиати бир хилликдан зерикади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло замон ва макон, таом ва ичимлик, кеча ва кундуз, текислик ва тоғлар, оқ ва қора, иссиқ ва совуқ, илиқ ва салқин, ширин ва аччиқ ҳамда бошқа барча махлуқотларини турли ҳолатда яратган. У Зот бу борада муборак китобида айтади: "...Уларнинг қоринларидан одамлар учун шифо бўлган турли рангдаги шарбат (асал) чиқур. Албатта, бунда фикр юритадиган қавм учун аломат бордир" (Наҳл сураси, 69-оят).

"Ерда бир-бирига ёнма-ён, бўлак-бўлак (унумдор ва унумсиз) ерлар, узумзор боғлар, экинзорлар ва шохлаган ва шохламаган хурмолар бўлиб, (ҳаммаси) бир сув билан суғорилур. Биз уларнинг биридан бирининг таъмини тотлироқ қилиб қўюрмиз. Албатта, бунда ақли билан англайдиган қавм учун аломатлар бордир" (Раъд сураси, 4-оят).

"...таъми турлича (бўлган) хурмо ва мевали дарахтларни, (ранг ва таъмда) ўхшаш ва ўхшамас зайтун ва анорларни пайдо қилди..." (Анъом сураси, 141-оят).

"...Яна тоғларнинг оқ, қизил, ранг-баранг йўл(лиси) ҳам, тим қораси ҳам бордир..." (Фотир сураси, 27-оят).

"...Имонли кишиларни билиш (синаш) ва сизлардан шаҳидларни саралаб олиш учун (Биз) шу (ғалаба) кунларни (кетма-кет) алмаштириб турамиз..." (Оли Имрон сураси, 140-оят).

Бани Исроил қавми бир хил таом еяверишдан зерикди: "...биз бир (хил) таом (ейиш)га сабр қила олмаяпмиз..." (Бақара сураси, 61-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръонни баъзан ўтириб, баъзан туриб, гоҳида юрган ҳолда ўқирдилар ва: "Нафс зерикувчидир", дер эдилар.
"...Улар туриб ҳам, ўтириб ҳам, ётиб ҳам Аллоҳни зикр этадилар..." (Оли Имрон сураси, 191-оят).

Ибодатлар хусусида ҳам фикр юритсак, турли-туманликни кузатамиз: юрак ибодати, тил ибодати, амалий ибодат, молиявий ибодатлар. Масалан, имон юрак (қалб) ибодати, намоз юрак, тил ва бадан ибодати, закот молиявий ибодат, рўза вужуд ибодати, ҳаж молиявий ва амалий ибодатдир. Намознинг ўзи ҳам бир хилликдан иборат эмас, балки қиём, рукуъ, сажда, жалса каби амаллардан иборатдир.
Демак, ким ҳаёти хотиржам, руҳияти кўтаринки, неъматлар давомли бўлишини истаса, амалларининг турини кўпайтирсин. Ҳар хилликни кундалик ҳаётига татбиқ этиб, уни сермазмун ўтказсин.
Масалан, бу тажрибани илм ўрганиш борасида ҳам қўлласин.
Илм толиби агар Қуръон ўқийверишдан зерикиб малолланса, ҳадис, фиқҳ, тарих ва бошқа фанларни алмаштириб ўқийверсин. Агар илмдан чарчаса, сайрга чиқсин, жисмоний ишлар қилсин. Ундан ҳам чарчаса, меҳмондорчиликка борсин, яқин ёр-дўстларини йўқлаб, уларнинг кўнглини олсин. Шунда бир амални бажариб, бошқасидан дам олади.
Кейин бир оз вақт ўтгач, асосий амалига яна ғайрат билан киришади. Бу услубда инсонда бир ишни қилаверишдан зерикиш ва малолланиш ҳам, вақтини зое қилиб бекор ўтириш ҳам бўлмайди. Балки бир соҳадан дам олиб, бошқа соҳа билан шуғулланади. Натижада, куни мазмунли ва баракали кечади, кайфияти ва руҳияти кўтарилади, жисми ҳам соғлом бўлади.

"Ўкинма" китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
21.6K viewsedited  09:26
Открыть/Комментировать
2023-10-28 12:25:20
Ётоқда тез бўшаниб қўйиш сабабини билармидингиз?
https://www.maxeffect.uz/gladiatorr17

Сабаби сезувчанлик баландлигида экан

Бу муаммони самарали ечими бор экан

Буни билмоқчи бўлсангиз пастдаги ҳаволага ўтинг

Мана шу линк
https://www.maxeffect.uz/gladiatorr17

Админлар ўчириб ташламасидан ёзиб олинг
https://www.maxeffect.uz/gladiatorr17

.
16.8K views09:25
Открыть/Комментировать