Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Дўзах илони Нақлдирки, Муҳаммад ибн Саммак ва Зуннун Мисрий | Дуолар

Дўзах илони



Нақлдирки, Муҳаммад ибн Саммак ва Зуннун Мисрий Робианинг олдида эдилар. Аллоҳ ҳаммаларини раҳмат айласин. Ногоҳ хиромон юриб, Утба ҳам келиб қолди. У янги кўйлак кийган эди.
Муҳаммад ибн Саммак дедики:
– Бу нечук рафтордир (янги кўйлак кийиб, кандоқ яхши солланурсан!) — деди.
Утба айтди:
– Нечун солланмайин! Ахир, менинг исмим ғуломи Жаббордир. (Жаббор бўлмиш Аллоҳ таъолонинг қулиман!)
У шундай деди-ю, йиқилди. қарасалар, жон берибди.
Уни бир улуғ тушида кўрди. Юзининг ярми қорайган эди.
– Не сабабдан бундай бўлдинг? — деб сўрадилар.
– Бир вақт устозимнинг олдига бораётган эдим, йўлда чиройли бир ўғлонни кўрдим. Унга бир боққан эдим. Хақ таъоло мени жаннатга буюрди. Йўл дўзахдан ўтар эди. Дўзахдан бир илон чиқиб, ўзини менинг устимга отди. Бир юзимни чақиб олди ва айтди: Бир марта боққанга бир марта чақмокдир, агар яна кўп боқсанг эдинг, сени кўп чаққан бўлардим! — деди.
Вассалом!..
Ҳазрати Утба ибн Ғулом (раҳматуллоҳи алайҳ) зикри.
("Тазкират ул-авлиё")

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.