2023-09-16 10:21:00
«ЭЙ, АЛЛОҲИМ ЖУДАЯМ ЕГИМ КЕЛАЯПТИ, ЎЗИНГ БЕРГИН»
Кечки таомдан сўнг уй ишлари билан машғул бўлиб ўтирган эдим. Ишимни тамомлаб, қўлимга китоб олдим-да ўқимоқликка киришдим.
Китоб ўқишни ёшлигимдан яхши кўраман. Мазза қилиб ўқияпман-у, лекин хаёлимни нимадир ўзига торта бошлади.
Китобни ёпдим-да, аста кўзимни юмдим. Нимага бу ҳолат мени чалғитмоқда, деб ўйлардим. Шунда анчадан бери кўришмай юрган бир акамиз кўзим олдига келдилар. Ҳозирда ишсиз бўлиб, тирикчиликда анча қийналиб қолган эдилар.
Бир бориб хабар олсам дедим.
Кўзимни очдим-да, уйдагиларга - «қани кетдик кўчада айланиб келамиз» - деб ўзим ҳам кийина бошладим.
Оилавий йулга чиқдик. Машинамда кетяпману нима олиб бориш ҳақида ўйлардим.
Яхшиси бирор кило гӯшт, нон яна майда чуйда ва аталган закотим бориди ўшани бераман деб уйлаб қассоб олдига тoхтадим.
Қўй гӯшти бўлиб-бўлиб чиройли қилиб осиб қўйилган эди. Қассоб ҳар доимгидек қилиб берайми деганиди уни тўхтатдим. Гӯшт кўзимга ёқмайроқ кўринди. Машинамга ўтириб бошқа қассоб олдига кетдим.
У қассобдаги гӯшт ҳам ёқмади. Яна бир таниш қассоб бор эди, ўшандан оламан дея у томонга йул олдим.
Олиб бормоқчи бўлган гӯштни чиройли яхши жойидан олсам гўзал иш булар эди-да, деб қассоб олдида тўхтадим.
Қассобга :
-Ука, бирор кило чиройли қўй гўштидан тортингчи - дедим.
-Қўлидан тортайми ака жуда юмшоқ қўйда ўзиям - деди қассоб.
Бирдан, кўзим сал нарироқдаги МОМИҚ ЖЎЖА пишираётганларга тушди. Бутун қилиб пиширилган жўжалар иштаҳани очиб мана ман деб турарди.
-Тўхтанг ука, гӯштга янаги сафар келарман, - дедим-да, ўзим пиширилган жўжа томон юрдим. Момиққинасидан битта сотиб олдим. Тўртта нон ҳам қўшиб яна у-бу олиб йулга тушдим. Яхши бўлди жўжа олганим дердим, кўнглимам жойига тушган эди.
Акамиз бизни кўриб, жудаям хурсанд булиб кетишди. Уйларига таклиф қилишган эди, унамадим.
Ҳовли дарвозаси олдида ҳол аҳвол сўрашиб, қўлимдаги аталган нарсаларни бердим-да кетишга рухсат сурадим. Акамиз эшигим тагидан кирмай қайтяпсиз-а, деб ҳижолатда хайрлашдилар.
Йўлда кетаётган эдим хурсанд бўлиб. Чунки акамиздан хабар олдим, ҳамда фарзандларимга ҳам ибратли намуна бўлган эди.
Бирдан қўл телефоним жиринглади. Олсам акамиз:
-Ука, бу қандай ҳолат-ки, тил ожиз сўзлагани -дедилар.
- «Ҳа ака тинчликми ўзи.
- «МОМИҚ ЖЎЖА ни айтмоқдаман, олиб келганингизни.
- «Ака, сизларга илиниб олиб келдимда.
- «Бугун кеннойиз билан кичкинам кўчага чиқишган эдилар, йўлларида пиширилаётган момиқ жўжага кўзлари тушиб егилари келган эди.
Уйга қайтиб , менга айтишган эдилар, пулим йуқ, насиб қилса олиб берарман дегандим.
Кичкинам - «Росаям егим келяп-да, дада» - деганида, астойдил Аллоҳдан сўрасангиз ўзи етказади деб айтсам, жажжи қўлчаларини дуога очиб:
- «ЭЙ, АЛЛОҲИМ ЖУДАЯМ ЕГИМ КЕЛАЯПТИ, ДАДАМНИ ПУЛЛАРИ ЙЎҚ, ЎЗИНГ БЕРГИН» - деб сўраган эди.
Ҳозир олиб келган нарсаларингизни дастурхон устида очсак пиширилган жўжага фарзандимни кўзи тушиб:
- «Дадажон, Аллоҳ бор экан, қаранг сўраган эдим, ўзи берди» - деди суюниб. Ука, раҳмат сизга, Аллоҳ рози бўлсин. Қилган эҳсонларингиз қабул бўлсин».
Акамиз гапирарди- ю, ўзлари йиғларди. Мени ҳам кўзларимдан ёш оқарди.
Алҳамдулиллаҳ, Ўзинга шукур, дердим. Роса йиғлашдик. Бир-биримизга раҳматлар айтиб хайрлашдик.
Ушбу ҳолат менга ажойиб ҳис туйғуни тӯҳфа қилган эди. Тарифлашга тил ожиз ҳақиқатдан ҳам.
Қандай ажойиб иш бўлди. Машинамда ўтирган оила аҳилларимга ҳам ибратли воқеа бўлган эди!
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
19.2K viewsedited 07:21