Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

UzTextile-News | Rasmiy kanal

Логотип телеграм канала @uztsuz — UzTextile-News | Rasmiy kanal U
Логотип телеграм канала @uztsuz — UzTextile-News | Rasmiy kanal
Адрес канала: @uztsuz
Категории: Новости и СМИ
Язык: Русский
Страна: Узбекистан
Количество подписчиков: 2.32K
Описание канала:

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг расмий канали
Официальный канал Ассоциации "Узтекстильпром"
Web: uzts.uz
Facebook: facebook.com/uzts.uz
Instagram: instagram.com/uzts.uz
Youtube: youtube.com/c/UzbekistanTextile/

Рейтинги и Отзывы

2.33

3 отзыва

Оценить канал uztsuz и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

0

3 звезд

2

2 звезд

0

1 звезд

1


Последние сообщения 5

2022-06-16 13:07:15
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси АҚШга ташрифнинг илк кунида АҚШ расмийлари, жамоатчилик ва ишбилармон доиралари вакиллари билан бир қатор учрашув ҳамда музокаралар ўтказди.

Делегация Узбекистана во главе с председателем Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан, Национальной комиссии по противодействию торговле людьми и принудительному труду Танзилой Нарбаевой в первый день визита в США провела ряд встреч и переговоров с официальными лицами, представителями общественных и бизнес кругов США с целью обсуждения перспективных направлений многопланового сотрудничества между нашими странами.

#Uztextileprom #Uztextile
#TextileNews #USA
@uztsuz
464 views10:07
Открыть/Комментировать
2022-06-16 13:02:30
Ж.Хелвиг: “Cotton Campaign” халқаро коалицияси томонидан ўзбек пахтасига қўйилган бойкот бекор қилингани муҳим воқеадир

Жорий йилнинг 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Танзила Нарбаева ташриф доирасида АҚШнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича комиссиясининг (Хельсинки комиссияси) катта сиёсий маслаҳатчиси Женис Хелвиг билан учрашди.

Дж. Хелвиг: Отмена международной коалицией «Cotton Campaign» бойкота узбекского хлопка является знаковым событием

15 июня текущего года Председатель Сената Олий Мажлиса, председатель Национальной комиссии по противодействию торговле людьми и принудительному труду Танзила Нарбаева в рамках визита встретилась со старшим политическим советником Комиссии США по безопасности и сотрудничеству в Европе (Хельсинская комиссия) Дженис Хелвиг.

#Uztextileprom #Uztextile
#TextileNews #Cotton_Campaign
@uztsuz
384 views10:02
Открыть/Комментировать
2022-06-15 19:32:22 Покистонлик инвесторлар Ўзбекистон тўқимачилик саноатига қизиқиш билдирмоқда.

Жорий йил 15 июнь куни «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси биносида уюшма раиси ўринбосари М.Джуманиязов ва Покистон давлатида жойлашган йирик компаниялардан бири “MM Ellahi Traders” бошқарув директори Манзур Эллаҳи (Manzoor Ellahi) иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида М.Джуманиязов Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати ривожланиши ҳамда саноатдаги ўрни ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, Покистон тўқимачилик саноатида юқори малакали технологлар мавжуд бўлган давлатлардан бири эканлиги, ва технологлар Ўзбекистон тўқимачилик саноати корхоналарига жалб қилинганлигини таъкидлади. Тўқимачилик ва тикувчилик ва трикотаж саноатида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун Покистон компанияларини Ўзбекистонга жалб қилишни айтиб ўтди.

Жаноб Манзур Эллаҳи (Manzoor Ellahi) Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатига қизиқиши юқори эканлиги, Ўзбекистон пахта толасининг сифати дунё бозорларида ўз обрўсига эга эканлиги ҳамда бугунги кунда тўқимачилик ва тайёр маҳсулотларини жаҳон бозорларида ўз харидорини ҳурматини қозониб бораётганлиги таъкидлаб ўтди.

Жаноб Манзур Эллаҳи сўзини давомида Ўзбекистонда тўқимачилик бўйича лойиҳа амалга оширишга ўз қизиқиши борлигини билдирди.

#Uztextileprom #Uztextile
#TextileNews #Покистон
@uztsuz
532 viewsedited  16:32
Открыть/Комментировать
2022-06-15 19:28:19 Франция бозорига киришда асосий талаблар

2022 йил 15 июнь куни «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчихонаси ҳамкорлигида Франция ва Ўзбекистон тўқимачилик бизнес доираси вакиллари иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси ўринбосари Б.Мухаммадсаидов Ўзбекистон тўқимачилик соҳаси потенциали ҳақидаги тақдимоти билан иштирок этди. Учрашувдан мақсад Францияга тўқимачилик маҳсулотларини машҳур бренд компанияларига етказиб бериш, кооперацион алоқаларни ривожлантириш ва Ўзбек тўқимачилик корхоналарини жаҳон тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш занжирини қўшишдан иборат.

Ўз ўрнида Франция томони тадбиркорлари Fashion саноатида ишлаш учун талаблар ва имкониятлар ҳақида батафсил маълумот тақдим этишди.

Учрашувда иштирок этган ўзбек тўқимачилик корхоналари Франциянинг “Forweavers” ва “Cotton-Silk” корхоналари билан ҳамкорликда ишлашга катта қизиқиш билдириб ўзаро маълумот алмашдилар.

Учрашув сўнгида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида бундай тадбирлар сонини кўпайтириш ва икки давлат тадбиркорларининг ташрифларини амалга ошириш бўйича келишиб олдилар

#Uztextileprom #Uztextile
#TextileNews #France
@uztsuz
469 viewsedited  16:28
Открыть/Комментировать
2022-06-15 19:22:59 Миср бозорига кириш имкониятлари

Миср Араб Республикасидаги Ўзбекистон элчихонаси ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва Маҳаллий тўқимачилик корхоналар билан ҳамкорликдаги учрашув ўтказилди.

Унда маҳаллий тўқимачилик корхоналаримиздан UZTEX, OSTEX, Art Soft Holding, Baxodir Logʼon Тextile, Global Тextile, Sam Rafoat Тextile, Posco international Тextile, Namagan Тoʼqimachi, Jizzakh Textile, Ideal, Haj-Textile вакиллари қатнашди ва Миср ҳудудида тўқимачилик корхоналар ваколатхоналарини очиш бўйича батафсил маълумот тақдим этилди.

ВКА шаклидаги мажлиси якунлари бўйича қуйидаги натижаларга эришилди:

Миср бозорига киришда асосий талаблар ва маркетинг ўрганишларини корхоналарга тақдим этиб бориш;

Транспорт ва Логистика масаласида кўмаклаш ва муқобил маршрутларни шакллантириш (ҳозирги кунда Ўзбекистондан Миср бозорига маҳсулот экспорт қилишда 5%-60% бож тўлови мавжуд. Миср – АҚШ, Туркия, Африка, Араб давлатлари билан эркин иқтисодий тизими битими мавжуд) ва арзон маҳсулот етказиб бериш, маҳсулотнинг тан нархини тушириш ва эркин рақобатбардош муҳит яратиш масалалари кўриб чиқиш.

#Uztextileprom #Uztextile
#TextileNews #Миср
@uztsuz
633 viewsedited  16:22
Открыть/Комментировать
2022-06-15 13:58:30 Эндиликда дуал таълимни жорий этиш учун касб-ҳунар мактабларининг бўш майдонларида корхоналарнинг ишлаб чиқариш цехлари ташкил этилади

Бунда, ўқувчилар ушбу корхонада ишлаб, ойлик олади. Шунингдек, корхонадаги устозларга асосий иш ҳақидан ташқари, Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан қўшимча устама тўланади.
312 views10:58
Открыть/Комментировать
2022-06-15 12:56:06
Авваламбор, профессионал таълимни янги ёндашувлар асосида ташкил этиш шарт, деди Президент ва бу ишларни қандай ташкил этишни Ангрен шаҳри мисолида кўрсатиб берди.

Ангренда жорий йилда меҳнат бозорига 3 800 нафар ёшлар кириб келади, шаҳардаги 535 та корхонада ишчи касблар бўйича 1 915 та бўш иш ўринлари мавжуд, инвестиция лойиҳалари ҳисобига жорий йилда яна 2 мингдан ортиқ ўрта бўғин мутахассисларига эҳтиёж пайдо бўлади.

Янги тизим орқали 6 минг нафар аҳоли касбий таълим билан қамраб олинади ва манзилли ишга жойлаштирилади.

Ёшларни касбга йўналтиришга масъул бўлган психологлар иши умуман сезилмаётгани қайд этилди.

Шу боис Халқ таълими вазирлигига:
- ўз тизимидаги психологларни қайта ўқитиш ва талабга жавоб бермайдиганларини алмаштириш;

- 7-11-синф ўқувчиларини индивидуал ёндашув асосида касбий диагностикадан ўтказиш ва тавсияларини кенгашларга тақдим этиш топширилди.

Шу билан бирга вазирлик олдига Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ташхис маркази фаолиятини трансформация қилиш вазифаси қўйилди.
311 views09:56
Открыть/Комментировать
2022-06-15 12:55:47 45та коллеж ўрнида мономарказлар ташкил этилади

Янги тизимга кўра, 45 та коллеж Бандлик вазирлиги тизимига ўтказилиб, уларнинг ўрнида мономарказлар ташкил этилади.

Олий таълим вазирлиги барча касб-ҳунар мактаблари ва техникумларни бошқариш ва методик таъминлашга масъул бўлади.

Вазирликда алоҳида вазир ўринбосари лавозими жорий этилиб, департамент ташкил қилинди. Бу лавозимга етарли тажрибага эга бўлган, Бухоро шаҳар мономарказ раҳбари Садоқат Сиддиқова тайинланди.

“Бугунги кунда олий таълим тизимидаги катта ислоҳотлар ўз натижасини беришни бошлади. Жорий йилда 36 та олийгоҳга академик ва молиявий мустақиллик берилди.

Энди профессионал таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш – олий таълим вазири, унинг ўринбосарлари, ректорларнинг энг устувор вазифаси бўлиши керак. Бу жуда муҳим вазифа, тизимли иш ташкил этилмаса, одамлар рози бўлмайди”, деди Президент.

Бунинг учун Профессионал таълимни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 50 млрд сўм йўналтирилади.

Вилоят, туман ва шаҳарларда Касб-ҳунар таълими кенгашлари ташкил этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
288 views09:55
Открыть/Комментировать
2022-06-15 12:44:31
Йиғилишда 330 та касб-ҳунар мактаби, 173 та коллеж ва 207 та техникуман иборат тизим самарали ишлатилмаётгани қайд этилди. Улар мавжуд қувватларининг атиги 40-50 фоизидан фойдаланмоқда.

Энергетика, Сув хўжалиги, Уй-жой коммунал вазирликларига берилган коллежлар 20 фоиз, Қурилиш, Транспорт вазирликлари коллежлари 10 фоиз қувватда ишлаяпти.

Жорий йилда коллеж ва техникумларнинг 15 мингга яқин ўқувчилари контракт пулини тўлаш имконияти йўқлиги боис, ўқишни давом эттира олмаган.

Энг муҳими – коллеж ва техникумлардаги касблар иш берувчилар талабига мос эмас. Оқибатда улар ишга олган ёшларни қайтадан ўқитишга мажбур бўлмоқда.

Ўқув дастурлари замон талабларидан анча орқада, 1 минг 350 номдаги касбий дарслик ва адабиётлар етишмайди.

Бу муаммолар ечими билан шуғулланадиган мутасадди вазирликлар тизимли ишламаётгани танқид қилинди.

Шу боис касб-ҳунар таълимини замон талабларига мослаштириш бўйича янги тизим жорий қилиниши белгиланди.
271 views09:44
Открыть/Комментировать
2022-06-15 12:44:31
Президент раислигида йиғилиш бошланди.

“Ҳозирги кунда тўқимачилик, кончилик, электротехника, кимё ва бошқа саноат тармоқларида, қишлоқ хўжалиги, хизматлар ва сервис, қурилиш, тадбиркорлик соҳаларида катта-катта ўзгаришлар қилаяпмиз.

Мисол учун, 2022 йилнинг ўзида 16 миллиард долларлик 9 мингдан зиёд йирик ва ўрта лойиҳалар ишга туширилиб, уларга 300 мингга яқин малакали ишчилар керак бўлади.

Камбағалликни 2 бараварга қисқартириш бўйича марраларга ҳам одамларга фақат ва фақат замонавий касблар бериш орқали эриша оламиз”, деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

Сўнгги 3 йилда “Ишга марҳамат” мономарказлари ташкил қилиниб, одамларни касбга ўргатиш бошлангани, лекин бу тизим 5-10 фоиз ишсизларни қамраб олиши таъкидланди.

Бу йил республика бўйича 555 минг нафар ёшлар меҳнат бозорига кириб келади.

Уларни замонавий касбларга ўргатиш, муносиб иш билан таъминлаш масалалари барча даражадаги ҳокимлар, олийгоҳ ректорлари, коллеж ва техникум директорларини ҳам ўйлантириши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
242 views09:44
Открыть/Комментировать