Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Миср бозорига кириш имкониятлари Миср Араб Республикасидаги Ў | UzTextile-News | Rasmiy kanal

Миср бозорига кириш имкониятлари

Миср Араб Республикасидаги Ўзбекистон элчихонаси ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва Маҳаллий тўқимачилик корхоналар билан ҳамкорликдаги учрашув ўтказилди.

Унда маҳаллий тўқимачилик корхоналаримиздан UZTEX, OSTEX, Art Soft Holding, Baxodir Logʼon Тextile, Global Тextile, Sam Rafoat Тextile, Posco international Тextile, Namagan Тoʼqimachi, Jizzakh Textile, Ideal, Haj-Textile вакиллари қатнашди ва Миср ҳудудида тўқимачилик корхоналар ваколатхоналарини очиш бўйича батафсил маълумот тақдим этилди.

ВКА шаклидаги мажлиси якунлари бўйича қуйидаги натижаларга эришилди:

Миср бозорига киришда асосий талаблар ва маркетинг ўрганишларини корхоналарга тақдим этиб бориш;

Транспорт ва Логистика масаласида кўмаклаш ва муқобил маршрутларни шакллантириш (ҳозирги кунда Ўзбекистондан Миср бозорига маҳсулот экспорт қилишда 5%-60% бож тўлови мавжуд. Миср – АҚШ, Туркия, Африка, Араб давлатлари билан эркин иқтисодий тизими битими мавжуд) ва арзон маҳсулот етказиб бериш, маҳсулотнинг тан нархини тушириш ва эркин рақобатбардош муҳит яратиш масалалари кўриб чиқиш.

#Uztextileprom #Uztextile
#TextileNews #Миср
@uztsuz