Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Покистонлик инвесторлар Ўзбекистон тўқимачилик саноатига қизиқ | UzTextile-News | Rasmiy kanal

Покистонлик инвесторлар Ўзбекистон тўқимачилик саноатига қизиқиш билдирмоқда.

Жорий йил 15 июнь куни «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси биносида уюшма раиси ўринбосари М.Джуманиязов ва Покистон давлатида жойлашган йирик компаниялардан бири “MM Ellahi Traders” бошқарув директори Манзур Эллаҳи (Manzoor Ellahi) иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида М.Джуманиязов Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати ривожланиши ҳамда саноатдаги ўрни ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, Покистон тўқимачилик саноатида юқори малакали технологлар мавжуд бўлган давлатлардан бири эканлиги, ва технологлар Ўзбекистон тўқимачилик саноати корхоналарига жалб қилинганлигини таъкидлади. Тўқимачилик ва тикувчилик ва трикотаж саноатида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун Покистон компанияларини Ўзбекистонга жалб қилишни айтиб ўтди.

Жаноб Манзур Эллаҳи (Manzoor Ellahi) Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатига қизиқиши юқори эканлиги, Ўзбекистон пахта толасининг сифати дунё бозорларида ўз обрўсига эга эканлиги ҳамда бугунги кунда тўқимачилик ва тайёр маҳсулотларини жаҳон бозорларида ўз харидорини ҳурматини қозониб бораётганлиги таъкидлаб ўтди.

Жаноб Манзур Эллаҳи сўзини давомида Ўзбекистонда тўқимачилик бўйича лойиҳа амалга оширишга ўз қизиқиши борлигини билдирди.

#Uztextileprom #Uztextile
#TextileNews #Покистон
@uztsuz