Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Эшик очилиб сочлари ёйилган ҳолда келин турардилар: -  бу ним | 🍁УМР САХИФАСИ🍂

Эшик очилиб сочлари ёйилган ҳолда келин турардилар:
-  бу нима қилиқ,  кимлар бор ичкарида?
-  ўртоқларим,  яъни курсдошларим келишганди шунга озгина ўйин қилаяпмиз.
-  қани йўлдан қоччи,  бир кўрайчи ўша ўртоқларингни.
- кирмай туринг,  улар ҳозир кетишади,  кейин кирасиз,  мени хижолатга қўйманг илтимос.
- нехрена себя,  ўзимни уйимга сандан рухсат сўраб киришим керакми,  қани қоч йўлдан дедимда ғазаб билан ичкарига кирдим.
Во ажабоо,  дастурхон безалган,  дастурхон ўртасида ярми бўшатилган шампан виноси  ва пиво бутилкалари турарди. Стол атрофида эса тўрт нафар башаралари бўялган чучундра қизлар ўлтиришарди.
-  яхши ўлтирибсизларми қизлар, камчиликлар йўқми?
-  вой Маяни эримисиз, ҳаа ҳаммаси ништяк, келинг ўлтиринг.
-  биринчидан Мая эмас Мамлакат исми, сизлар ким бўласизлар, қаерда ўқийсизлар?
-  икитаммиз педда ўқирдик яна иккитаммиз энди ўқимоқчимиз.
- ҳа яхши, энди сизларга рухсат, тезда бу ердан сурингларчи.
Чучундралар потирлаганларича уйни тарк этишди, келин эса қўрққанидан опасиникига чиқиб кетган эди.
-  ҳаа, тинчликми, синглимни хафа қилдингизми, уйга йиғлаб кирди, нима бўлди.
- келинг опа, киринг ва манави ахволни кўринг деб дастурхондагиларни кўрсатдим.
- вой шунга шунчаликми, ҳа энди ёшлигида дугоналари билан ўтиргиси кептиде, жаа энди йўлни тор олвормангда куёв.
Мен бошқача жавоб кутгандим, мен аввал таниган опа бугун бутунлай бошқа қиёфада турланганини кўриб эсим оғай деб қолганди
-  опа, бу ишлар умуман яхши эмас, мусулмончиликка зид ишлар бу.
- менга қаранг ука, агар синглим ёқмаётган бўлса квартирани калитини ташлаб костюмни елкага илиб чиқиб кетаверинг, ўзи шундоғам уйда ўлтириб эзилиб кетди синглим.
Кўзларимга ишонмадим, рўпарамда уч ой аввал мен кўрган жабридийда сипо аёлмас балки қандайдир айёр ва маккор ялмоғиз тургандай эди.
Ҳозир жаҳл қилиб бирор нарса деворсам тўполон катталашиши мумкин ва уйдагиларим хабар топиб муаммолар жиддийлашиши аниқ эди. Энди мен ҳам қандайдир йўл тутиб бу алвастидан қутулишим керак эди.
-  опа сиз асабийлашманг, майли, сизни ва синглингизни тушунаман, иккинчи бундай ишлар қайтарилмасин, анави чучундра дугоналарини бу ерда кўрмайин, қўшнилар олдида ҳам нотўғри тушуниш бўлиб қолади.
Тезда пастга тушдимда бир яқин акахонни олдиларига бориб маслаҳат олмоққа шошилдим.
Йўлда кетар эканман опанинг безрайган башараси кўз олдимдан кетмасди,  наҳотки инсон шундай кўп қиёфали бўлиши мумкин,  ахир кечагина ўзини бечораҳол қилиб нажоткорини топгандай маюс нигоҳ билан боқаётгандику,  эҳҳ ишонувчанлигим қурсин дея ўзимни ўзим маломат қила бошладим.
Яхши ака уйларида эканлар,  уйларига кириб ўлтириб бўлган воқеаларни бошидан охиригача сўзлаб бердим.
- ҳмм,  ёшсизда,  майли диққат бўлманг,  бир йўлини топармиз,  ҳозирча ҳеч нарса бўлмагандай бориб  яшайверинг,  холат яхшиланиб кетса яхши,  ўзгармаса кўришармиз.
Аканинг уйларидан чиқиб кўнглим сал хотиржам бўлди,  аммо кўнгил ўша уйга тортмай қолди.
Уч кун квартирага бормадим,  тўртинчи кун бордим,  балки узр сўраб пушаймонлигини айтар деб ўйладим.
- келинг,  эшикни очган келин совуққина қарши олдида ўзи бошқа хонага кириб кетди.
Кириб ўлтирдим,  телевизорни ёқдим,  нимадир кўрсатув кетаяпти,  аммо эътиборим келинда эди,  у эса орадан ўн минутлар ўтса ҳам чиқмади,  сабрим чидамай:
-  чой дамлагин чанқадим дедим баланд овозда.
Индамай хонадан чиқдида ошхонага ўтиб кетди,  бир оздан сўнг чой олиб келиб пиёлага қуйиб узатдида яана туриб кетмоқчи бўлди.
- тинчликми,  нимага гаплашгинг ҳам келмаяпти?
-  ҳмм,  тинчлик,  ўша куни дугоналаримни олдида бир тийинлик қилдингизу яна тинчликми деб сўрайсиза деди зарда билан.
- ўзинг ўйлаб кўр,  қилган қилиқларинг қайси урфимизга тўғри келади,  сал ақлни ишлатиш ҳам керакда,  ҳаёсизлик инсонни хорликка дучор қиладику ахир.
Сени яхши кўрганим учун ёмонликлардан узоқлаштиришга ҳаракат қилаяпманку,  бундай ишлардан кўра сен эрга қандай хурматда бўлишни,  уй тутишни,  овқат пиширишларни ўрган,  номоз ўқишни ҳозиргача ўргана олмаяпсан,  бўлди энди сен учун кўча ҳаёти тугади,  энди жиддироқ бўлиш вақти келди.