Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

- опамни гаплари эсингиздами? - нима гапи? - мени бўлганим | 🍁УМР САХИФАСИ🍂

- опамни гаплари эсингиздами?
- нима гапи?
- мени бўлганим шу, ёқмасам кетишингиз мумкин, юзимни оқлаб тўй қилиб берганингиз учун рахмат.
Жавобимни эшитишниям хохламай ўрнидан туриб опасиникига чиқиб кетди.
Аканинг босиқроқ бўлинг, ўзингизни соддадай тутинг жанжалга ҳаракат ҳам қилманг деганлари ёдимга тушиб индамай ўрнимдан турдимда кўчага чиқиб кетдим.
Эртасига ака билан учрашдим.
- сўраган экансиз келдим.
- ҳа, гаплашадиган гап бор. Опани ва келинни суриштирдик, улар сиз ўйлаганчалик содда ва жабридийда эмас экан. Қизни ҳам мажбуран ҳеч ким зўрлаган эмас экан, ўзи "енгилроқ" экан.
Майли, бўлар иш бўпти, энди режа бундай. Сиз ўзингизни бизни танимагандай тутасиз, эртага обеддан кейин квартирада туринг, биз бу ёғини пишитиб тайёр қилдик.
- нима бўлади эртага
- ҳаммаси яхши бўлади, сиз бораверинг хўпми?
Ортиқча савол бермадим, рози бўлдим, чунки нима қилиб бўлсаям шу муаммодан қутулишим керак эди, бошқа чора йўқ эди.
Эртасига тушликка сомса ва шашлик олиб квартирага келдим.
- чой дамлагин, бугун бирга тушлик қилгим келди дедим ҳеч нарса бўлмагандай.
Чой дамланди, тушликни қилиб чой ичиб телевизор томошша қилиб ўлтиргандик эшик қаттиқ таққиллай бошлади.
Шошиб ўрнимдан туриб эшикни очдим:
- кечирасиз шаҳар прокуратурасиданмиз кирсак бўладими.
Қора костюм шим оқ куйлакли галстук таққа икки киши кириб келди, уларнинг ортидан эса битта тўладан келган аёл овозини кўтарган ҳолда:
- эҳҳее жиян сани Тошкентинг шу ердамиди, опамни соғлиғи чатоқ бўлиб ётибдию сан бўлса онанга қарамай бу ерда кайфу сафо қилиб юрибсанми дея бақира кетди.
Агар келганларнинг бири кўзини қисиб ишора қилмаганида қўрқиб тамом бўлган бўлардим, демак бу ака томонидан "ёрдам" гуруҳи экан.
- холаа, сиз бу ерда нима қилаяпсиз дея мен ҳам ролга киришни бошладим.
- нима қилардим, сани қидириб келдимда, манави прокурорлар ҳам сани қидириб келишибди.
- хўш, ука, бу уй кимга қарашлик, хужжатларни кўрсак бўладими?
- ўзимга қарашлик ҳозир дедимда ётоқхонага кириб кетдим, келин эса қўрққанидан дағ - дағ титраб парда ортига яшириниб олганди.
Хужжатларни тортмадан олдимда олиб чиқиб "прокурорни" қўлига тутқаздим.
- ҳмм яхши, бу уйда бир ўзингиз турасизми?
- ҳа, бир ўзим, ошналар билан йиғилишиб туриш учук офис сифатида фойдаланиб туриш учун олгандим.
- ҳмм яхши, бизга ариза тушганди, бир ҳафталар олдин жуда қаттиқ шовқинли мусиқалар қўйиб қўшниларни тинчи бузилган экан шу тўғрими?
"холам" эса ётоқхонага кириб кетганди, бир пайт келинни қўлидан судраб олиб чиқди:
- жиян, бу ойимзулук бу ерда нима қилаяпти, ёки буям ошнангми?
- ээ хола бу қўшнимиз, уйни йиғиштиргани чақиргандим, тўғрими қўшни?
- ҳаа, мен қўшнилариман, уйни йиғиштириб беринг деб илтимос қилгандилар деди қўрққанидан титраб.
Уйдаги тўполонни эшитиб опа ҳам югуриб чиққан эканлар мен эътибор ҳам қилмабман:
- вой бу мени синглим, уйни йиғиштириб беринг деб манабу қўшни илтимос қилгандилар, бирга йиғиштираётгандик бирров уйимга чиқиб кетсам сизлар келибсизларда дея синглисини тарафини ола болади опа.
-балки бу бойвачча жияним бу қизни хотин қилиб олгандир, синглингиз ҳам сулувгина экан, жиянимни эса қизларга "свяги йўқроқда"
- ээ қўйинге холаа қиз болага тухмат қилманг, одамлар эшитса нима деб ўйлайди.
- бўлди бас қилинглар, мана қоғоз ва ручка, бўлган воқеани борича ёзинглар, ҳозир қўшнилардан чақириб гувоҳ қиламизда ишни судга оширамиз деди "прокурор"
Опанинг ранги ўчиб кетди:
- жон акалар шу ёзишни тўхтатинглар эшитган қулоққа хунук бўлади дея ялина бошлади.
Мен ҳам бечорани "ёқиб" ялинишга тушдим.
- акалар у бу "хизмат" бўлса тайёрмиз келинг шу қоғозбозлик қилмайлик.
- сизга қонун қоғозбозлик бўлиб қолдими, бизни эрмак қилаяпсизми ука?
Иккинчи " прокурор" эса "рахмдилликни ёқди":
- келинг бошлиқ, энди булар бундай номаъқулчиликни қилмайди, яхши болага ўхшаяпти дея вазиятни юмшата бошлади.