2022-06-08 12:31:59
ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ
Бугун 8 июнь куни вилоят прокурори С.Эшқувватовнинг Улуғнор туманида сайёр қабули бўлиб ўтди.Мазкур қабулда туман ҳокими М.Ахмаджонов бошчилигида сектор раҳбарлари тумандаги барча давлат идоралари, муассаса ва ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Қабул жараёнида асосан аҳоли томонидан иш билан таъминлаш, имтиёзли кредит олиш орқали тадбиркорлик фаолиятни амалга ошириш,ва коммунал соҳаларда мавжуд муаммоларни ҳал этиш ҳамда даволаниш юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
Фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар ижобий ҳал этилди айрим муддат талаб этиладиган масалалар тегишли тартибда рўйҳатга олиниб маъсул ташкилотларга ичроси учун йўналтирилди.
Улуғнор тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
https://t.me/Ulugnorpressa
https://twitter.com/Ulugnorpressa
https://facebook.com/Ulugnorpressa
https://instagram.com/Ulugnorpressa
https://vm.tiktok.com/ZSJunpqfn
332 views09:31