2022-04-23 20:57:43
УЛУҒНОР ТУМАНИ 2-СЕКТОРДА 5-ТАШШАБУС БЎЙИЧА ТАДБИРЛАР БЎЛИБ ЎТДИ...
Жорий йилнинг 28-январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигидаги мактаб таълими ривожлантиришга бағишланган йиғилишда мактабларда мушоира кечалари, спорт тадбирлари ва маънавий-маърифий учрашувлар ўтказиш юзасидан берган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Улуғнор тумани прокурори 2-сектор раҳбари И.Х.Махмудов ташшабуси билан жорий йилнинг 23-апрель куни Улуғнор тумани 2-сектор ҳудудидаги 5-умумий ўрта таълим мактабида маҳаллий аҳоли ва уюшмаган ёшлар иштирокида турли ҳил спорт, рассомчилик, китобхонлик, қўл мехнати, заковат интеллектуал тадбирлар бўлиб ўтди.
Ўтказилган тадбир давомида спортнинг футбол, волейбол, теннис ва шахмат турларидан фуқаролар ўзаро беллашдилар. Иштирокчилар томонидан эса турли шеър ва рубоийлар ўқиб эшиттирилди.
Шунингдек интеллектуал заковат мусобақалари, ёшларимизни жахон тиллари бўйича ўз малакаларини оширишида кўмак бериш мақсадида инглиз тилида театр кўргазмали чиқишлар бундан ташқари ахборот технологиялар сохасида хам ўқув курслари ташкил этилди.
Хусусан мазкур ўтказилган тадбирларда фахрли ўрин олган иштирокчилар Туман прокурорининг фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Улуғнор тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
https://t.me/Ulugnorpressa
https://twitter.com/Ulugnorpressa
https://facebook.com/Ulugnorpressa
https://instagram.com/Ulugnorpressa
https://vm.tiktok.com/ZSJunpqfn
286 views17:57