Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ulug'nor tuman hokimligi matbuot xizmati

Логотип телеграм канала @ulugnorpressa — Ulug'nor tuman hokimligi matbuot xizmati U
Логотип телеграм канала @ulugnorpressa — Ulug'nor tuman hokimligi matbuot xizmati
Адрес канала: @ulugnorpressa
Категории: Новости и СМИ , Без категории
Язык: Русский
Количество подписчиков: 1.01K
Описание канала:

Tiktok. https://vm.tiktok.com/ZSJunpqfn
Twitter. https://twitter.com/Ulugnorpressa
Telegram. https://t.me/Ulugnorpressa
Web-sayt. http://www.Ulugnar.uz
Facebook. https://facebook.com/Ulugnorpressa
Instagram. https://instagram.com/Ulugnorpr

Рейтинги и Отзывы

5.00

2 отзыва

Оценить канал ulugnorpressa и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

2

4 звезд

0

3 звезд

0

2 звезд

0

1 звезд

0


Последние сообщения

2022-09-02 06:58:56 #Биласизми

Айрим шахслар хизмат турар жойидан кўчирилганда уларга бошқа уй берилади

Хизмат турар жойларида яшаётган қуйидаги шахслар хизмат уйидан бошқа турар жой берган ҳолда кўчирилади:

I ва II гуруҳ ногиронлари;

1941 – 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва байналмилалчи жангчилар;

ҳарбий хизматни ўтаётганида ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари;

ногирон фарзандлари бўлган оилалар;

тарбиячи-ота-оналар, оилавий болалар уйи тугатилган тақдирда;

хизмат турар жойи берган ташкилотларда камида ўн йил ишлаган (хизмат қилган) шахслар;

лавозими муносабати билан турар жой берилган бўлиб, лавозимидан бўшаган, лекин турар жойни берган корхона билан меҳнат муносабатларини узмаган шахслар;

ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгариши ёхуд корхона, муассаса, ташкилот тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган шахслар;

ўзи ишлаган корхона, муассаса, ташкилотдан пенсияга чиққан ходимлар;

хизмат турар жойи берилган шахс вафот этганда унинг оила аъзолари;

вояга етмаган фарзандлари билан бирга яшаётган ёлғиз шахслар.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
22 views03:58
Открыть/Комментировать
2022-09-02 06:58:33
Улуғнор туман ҳокими ташаббуси билан "Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги" байрами муносабати билан ҳомийлик асосида маҳаллалардаги эхтиёжманд оила фарзандларига туман ҳоким уринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н. Пармонова ва туман отинойиси У. Икромовалар томонидан мактаб формалари тарқатилди.

Улуғнор тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

https://t.me/Ulugnorpressa
https://twitter.com/Ulugnorpressa
https://facebook.com/Ulugnorpressa
https://instagram.com/Ulugnorpressa
https://vm.tiktok.com/ZSJunpqfn
https://youtube.com/channel/UCx3r6Rni77-kIEyMJXGNbuw
212 views03:58
Открыть/Комментировать
2022-09-02 06:51:16 Республикамиз бўйлаб янги ўқув йили бошланиш арафасида Миллий гвардия «Қўриқлаш» бўлинмалари томонидан Олий ва ўрта махсус таълим, ўрта таълим, мактабгача таълим муассасаларининг хавфсизлиги ўрганилди, ҳамда техник қўриқлаш воситаларининг созлиги текширувдан ўтказилди.
Бугунги кунда, «Қўриқлаш» бош бошқармаси томонидан 10297 та таълим муассасалари қўриқланиб келинмоқда.
Жумладан:
- 5398 та умумтаълим мактаблари;
- 656 та олий ва ўрта махсус таълим муассасалари;
- 3959 та мактабгача таълим муассасалари;
- 284 та талабалар ётоқхоналари техник қўриқловга олинган.
— — — —
Накануне начала нового учебного года подразделениями «Охраны» Национальной гвардии изучен уровень обеспечения безопасности в высших и средних специальных образовательных учреждениях и дошкольных учебных заведениях, проверено состояние технических средств охраны.
На сегодняшний день 10 297 образовательных учреждений находятся под охраной Главного управления «Охраны».
В частности:
- 5398 общеобразовательных школ;
- 656 высших и средних специальных учебных заведений;
- 3959 дошкольных образовательных учреждений;
- 284 студенческих общежития находятся под технической охраной.
——————
web_siteFacebookInstagramTelegramYou tubeTwitter
224 views03:51
Открыть/Комментировать
2022-09-02 06:50:57
#Биласизми

Техникумларда ёки ОТМ (давлат, хусусий ёки хорижий ОТМ филиали)да ўқиётган “Ёшлар дафтари”га киритилган ўқувчи-талабаларга контрактининг бир қисми қоплаб берилади.

Бунда ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси билан контрактнинг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган қисми тўлаб берилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
205 views03:50
Открыть/Комментировать
2022-09-02 06:50:38
Улуғнор тумани прокурори 2-сектор раҳбари И.Х.Махмудов тумандаги Фазогир маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.
Хусусан ушбу МФЙда жойлашган 14-умумий ўрта таълим мактабида олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.
Шунингдек мазкур махаллада яшовчи фуқаролар билан хонадонбай асосида жойларда бирма-бир сухбат ўтказди. Жумладан ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликлар муаммолар бўйича масъул мутасаддиларга керакли кўрсатма ва топшириқлар берди.

Улуғнор тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

https://t.me/Ulugnorpressa
https://twitter.com/Ulugnorpressa
https://facebook.com/Ulugnorpressa
https://instagram.com/Ulugnorpressa
https://vm.tiktok.com/ZSJunpqfn
https://youtube.com/channel/UCx3r6Rni77-kIEyMJXGNbuw
238 views03:50
Открыть/Комментировать
2022-09-01 13:09:39 #Биласизми

Айрим шахслар хизмат турар жойидан кўчирилганда уларга бошқа уй берилади

Хизмат турар жойларида яшаётган қуйидаги шахслар хизмат уйидан бошқа турар жой берган ҳолда кўчирилади:

I ва II гуруҳ ногиронлари;

1941 – 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва байналмилалчи жангчилар;

ҳарбий хизматни ўтаётганида ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари;

ногирон фарзандлари бўлган оилалар;

тарбиячи-ота-оналар, оилавий болалар уйи тугатилган тақдирда;

хизмат турар жойи берган ташкилотларда камида ўн йил ишлаган (хизмат қилган) шахслар;

лавозими муносабати билан турар жой берилган бўлиб, лавозимидан бўшаган, лекин турар жойни берган корхона билан меҳнат муносабатларини узмаган шахслар;

ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгариши ёхуд корхона, муассаса, ташкилот тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган шахслар;

ўзи ишлаган корхона, муассаса, ташкилотдан пенсияга чиққан ходимлар;

хизмат турар жойи берилган шахс вафот этганда унинг оила аъзолари;

вояга етмаган фарзандлари билан бирга яшаётган ёлғиз шахслар.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
409 views10:09
Открыть/Комментировать
2022-09-01 13:09:23
Бир неча соатлар олдин @bastiongr телеграм канали орқали Теракзор маҳалласи Ёдгорлик кўчасида транспорт қатнови жуда кўплиги сабабли ушбу кўчага суний тўсиқ қўйиш бўйича мурожаат эълон қилинди.

Ушбу хабар тармоққа чиққанидан сўнг Улуғнор туман ҳокимлиги ва бир қатор мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар натижасига кўра Улуғнор туман ҳокимлиги матбуот хизмати шуни маълум қиладики ушбу муаммо шу ойнинг 10 сентябрига қадар тўлиқ бартараф этилади.

Улуғнор тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

https://t.me/Ulugnorpressa
https://twitter.com/Ulugnorpressa
https://facebook.com/Ulugnorpressa
https://instagram.com/Ulugnorpressa
https://vm.tiktok.com/ZSJunpqfn
https://youtube.com/channel/UCx3r6Rni77-kIEyMJXGNbuw
415 views10:09
Открыть/Комментировать
2022-08-31 15:19:00 #2022_йил_1_сентябрдан

Фуқароларга ички саёҳатлар харажатларининг бир қисми қайтарилади

Ўзбекистон фуқаролари (маҳаллий туристлар) учун “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида республика бўйлаб ички саёҳатларни амалга ошириш харажатларининг бир қисмини қайтариш (“Cashback”) тартиби жорий этилади.

Саёҳат харажатларини қайтариш махсус электрон платформа, шу жумладан унинг мобиль иловаси орқали амалга оширилади.

Платформа Давлат солиқ қўмитасининг махсус мобиль иловаси (SoliqUz) билан интеграция қилинган ҳолда, харажатлар ҳаққонийлиги мобиль илова ёрдамида текширилиб, харид чеки матрицали штрих кодини (QR-код) ҳамда маҳаллий туристларнинг доимий яшаш жойларини кўрсатиш орқали саёҳатлар рўйхатдан ўтказилади.

Саёҳат харажатларини қайтариш саёҳат қилиш давомида бир вақтнинг ўзида қуйидагилар назарда тутилганда амалга оширилади:

авиа, темир йўл ва (ёки) автомобиль транспортидан фойдаланиш;
жойлаштириш воситалари хизматларидан фойдаланиш;
маданият ташкилотларига ташриф буюриш.

Саёҳат харажатларини қайтариш ҳар бир туристга қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

авиақатнов орқали бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 150 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
темир йўлда ёки автобусда бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
жойлаштириш воситасида тунаб қолиш харажатининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
театр, музей, цирк ва бадиий галереяларга ҳар бир ташриф чиптаси нархининг 50 фоизи, лекин 20 минг сўмдан ошмаган миқдорда.

Саёҳат харажатлари фақатгина платформа орқали амалга оширилган ички саёҳатлар учун унинг якуни билан маҳаллий туристлар банк карталарига қайтарилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
69 views12:19
Открыть/Комментировать
2022-08-30 15:10:03
 
Байрам муносабати билан пенсиялар картага олдиндан юклаб берилади
Пенсия жамғармаси сентябрь ойи учун пенсия ва нафақа тўлов қайдномаларини август ойида шакллантирди ҳамда пенсия ва нафақа тўловларини бошлаш учун етарли маблағларни 1 сентябрга қадар тижорат банкларига молиялаштириб беради.
Пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклда олувчи фуқаролар жорий йил сентябрь ойи учун пенсия ва нафақалари 2022 йил 1 сентябрга қадар улар банк пластик карталарига юклаб берилади.
Пенсия ва нафақа тўловларини нақд шаклда олувчи фуқароларга жорий йил 5 сентябрдан бошлаб тасдиқланган графиклар асосида тўловлар бошланади.
 
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
Улуғнор туман бўлими бошлиғи в.в.б Ш.Давлатов
640 views12:10
Открыть/Комментировать
2022-08-30 15:02:32 #Биласизми

Ўқитувчиларга дарс соатлари уларнинг кўрсаткичларига қараб тақсимланади

Мактаб ўқитувчиларига дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:

халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар;
TOP-1000 университетлардан бирини битирган ўқитувчилар;
асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
ўқитувчи бўлиб ишлаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;
республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;
биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;
асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;
иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар;
педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;
ўз фанидан ўтказилган синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;
олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;
қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар;
ОТМнинг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;
педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;
ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;
умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.

Умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан дарс соатлари қайта тақсимланиши мумкин.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
417 views12:02
Открыть/Комментировать