Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali

Логотип телеграм канала @toshkentvxtb — Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali T
Логотип телеграм канала @toshkentvxtb — Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali
Адрес канала: @toshkentvxtb
Категории: Политика
Язык: Русский
Количество подписчиков: 3.37K
Описание канала:

Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali
🌐 toshvxtb.uz
✉️ toshkent_vxtb@xtv.uz
👨‍💻 Мурожаат учун: @Boshqarmaga_murojaat_Bot
Ⓜ️ Toshkent viloyati, O‘rta Chirchiq tumani, Parkent trakt ko‘chasi, 54-uy

Рейтинги и Отзывы

2.33

3 отзыва

Оценить канал toshkentvxtb и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

0

3 звезд

2

2 звезд

0

1 звезд

1


Последние сообщения

2022-09-01 08:28:42
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвященной 31-й годовщине государственной независимости Республики Узбекистан

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
183 views05:28
Открыть/Комментировать
2022-09-01 08:28:41
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирида иштирок этиб, халқимизга табрик йўллади.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в праздничном мероприятии по случаю 31-й годовщины независимости нашей страны и выступил с поздравлением к народу.

#Mirziyoyev #bayram #Mustaqillikkuni

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
193 views05:28
Открыть/Комментировать
2022-09-01 06:46:05
#КУН_НАФАСИ
#ВАТАН_МАДҲИ

“Жоним Ватан”

Сирожиддин Саййид шеъри

Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш
@toshkentvxtb
815 views03:46
Открыть/Комментировать
2022-09-01 06:35:06
«Таълим соҳасида фарзандларимиз замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратиш изчил давом эттирилади. Бунинг учун мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмуни тубдан қайта кўриб чиқилади».

Президент Шавкат Мирзиёев 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида амалга ошириладиган 5 та асосий вазифани белгилаб берди.
436 views03:35
Открыть/Комментировать
2022-09-01 06:34:22 СЕНТЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

1870 йил —
Франция -Пруссия уруши: Франция армияси Седан жангида мағлубиятга учраган, император Наполеон III асирга олинган;

1880 йил— Қандаҳор жангида Муҳаммад Айюбхон армияси Британия қўшини томонидан яксон этилган ва иккинчи инглиз-афғон уруши тугаган;

1887 йил —Эмил Берлинер граммофон учун патент олган;

1920 йил — Франция пойтахти Бейрут бўлган Ливан давлатининг ташкил этилганлигини эълон қилган;

1928 йил — Албания қироллик деб эълон қилинган;

1932 йил — Перу -Колумбия уруши бошланган;

1939 йил—Германиянинг Польшага ҳужуми билан Иккинчи жаҳон уруши бошланган;

1950 йил — Ғарбий Берлинда конституция қабул қилинган;

1969 йил —Ливияда ҳарбий тўнтариш юз бериб, Муаммар Қаддафий ҳокимият тепасига олиб келган;

1970 йил— Нью-Йоркда дунёдаги биринчи компьютер шахмат турнири очилган;

1971 йил— Қатар ўзини мустақил давлат деб эълон қилган;

1985 йил — Америка -Франция экспедицияси 4 км чуқурликдан 1912 йилда айсберг билан тўқнашувдан кейин чўкиб кетган Титаник парчаларини топган;

1991 йил — ушбу сана Ўзбекистонда мустақиллик куни деб эълон қилинган.

Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш
@toshkentvxtb
357 views03:34
Открыть/Комментировать
2022-09-01 06:34:09
#КУН_ТАРИХИ
БУГУН, 1 СЕНТЯБРЬ

Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик байрами;

Билимлар куни;

Бутунжаҳон хат ёзиш куни;

1939 — Иккинчи жаҳон уруши бошланди;

1997 йил — Тошкент ҳайвонот боғи ташкил этилди;

1983 йил— Тошкент шаҳрининг 2000 йиллиги нишонланди;

1951 йил— Лондонда дунёдаги илк супермаркет очилди;

АҚШда шахмат куни.

Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш
@toshkentvxtb
325 views03:34
Открыть/Комментировать
2022-09-01 06:33:57
#БУГУННИНГ_ГАПИ

Биз бугун Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини жадал амалга оширмоқдамиз.
Бизнинг мақсадимиз аниқ ва равшан.
Янги Ўзбекистон:
– ҳар бир фуқаронинг ҳаётини янада яхшилаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар берадиган;
– одамлар ўз муаммолари ҳақида очиқ гапириши ва уларнинг ечими учун биргаликда ҳаракат қилишларига барча шароитлар мавжуд бўлган;
– ҳамма учун адолатни сўзсиз таъминлаш имкониятини берадиган ҳамда фуқаролари ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг бўлган;
– тадбиркорликнинг ривожланиши учун зарур шароитлар яратилган давлатдир.

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти
31 август 2022 йил

Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш
@toshkentvxtb
642 views03:33
Открыть/Комментировать
2022-09-01 06:33:47
#КУН_ҲИКМАТИ
шунчаки муҳим...

Ватанпарварлик — ёлгиз ўз ватанига меҳр қўйишдан иборатгина эмас. Бу жуда катта ҳис… Бу — ватан билан ўзини бир бутун деб билиш, унинг яхши-ёмон кунларида асқатиш демакдир.

Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш
@toshkentvxtb
354 views03:33
Открыть/Комментировать
2022-08-31 18:24:56 Ҳурматли устозлар!

Ижтимоий тармоқларда 15 йилдан ортиқ меҳнат стажига эга олий тоифали педагогларнинг жорий йил ўтказилган аттестация жараёнларида иштирок этмаганлиги натижасида мавжуд малака тоифасини йўқотганлигига доир нотўғри талқинлар тарқалмоқда.

Азиз устозлар!

Ҳавотирга ўрин йўқ! Халқ таълими вазири сифатида шуни алоҳида таъкидлаб ўтаманки, жорий йил март-май ойларида малака тоифаси олиш учун ўтказилган аттестация даврида амалда бўлган тартибга асосан, 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифага эга педагогларнинг аттестациядан ўтиши мажбурий бўлмаган ва уларнинг олий тоифа малакаси умрбод сақлаб қолинади.

Шунингдек, албатта, ушбу тоифадаги педагог ходимларимизнинг ойлик иш ҳақлари олий малака тоифага тегишли лавозим окладидан тўланади.
373 views15:24
Открыть/Комментировать
2022-08-31 15:17:44 #МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқлар орқали 15 йилдан ортиқ меҳнат стажига эга олий тоифали педагогларнинг жорий йил ўтказилган аттестация жараёнларида иштирок этмаганлиги натижасида мавжуд малака тоифасини йўқотганлигига доир тарқалган хабарларга МУНОСАБАТ

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори билан Ҳукуматнинг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарорига киритилган тегишли ўзгартиришга кўра, олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаслиги белгиланган.

Жорий йил март-май ойларида малака тоифаси олиш учун ўтказилган аттестация даврида амалда бўлган тартибга асосан, 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифага эга педагогларнинг аттестациядан ўтиши мажбурий бўлмаган ва уларнинг олий тоифа малакаси умрбод сақлаб қолиниши белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунига асосан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмаслиги белгиланганлиги муносабати билан, 2022 йил март-май ойларида ўтказилган аттестация даврида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали ўқитувчиларнинг мавжуд тоифалари умрбод сақланиб қолинишини маълум қиламиз.

Қўшимча маълумот: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарори билан белгиланган, олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаслик тартиби 2022 йил 2 августдан бошлаб амалиётга жорий этилади.
790 views12:17
Открыть/Комментировать