Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

#БЎКА_ТУМАНИ “УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ-2022” Тошкент вилояти | Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali

#БЎКА_ТУМАНИ
“УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ-2022”

Тошкент вилояти Бўка тумани халқ таълими бўлими тасарруфида бугунги кунда 54 та таълим муассасаси мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси жорий янги ўқув йилига шай ҳолатда ўқувчиларни кутмоқда. Куни кеча тумандаги 38-сонли умумтаълим мактабида анъанавий “Устозлар Миллий форуми” ўтказилди.

Форумда янги дасрликлар, ўқув режалари, янги технологиялар билан ишлаш борасида кенг кўламда тушунчалар берилди.

Тадбиринг тантанали қисмида туман халқ таълими бўлими мудири Муҳаммад Азимов янги ўқув йили олдидан режалаштирилаётган ишлар билан таништирди. Ўтган ўқув йили даомида йўл қўйилган камчиликлар олдини олиш борасида тизимли равишда режа ишлаб чиқилиши, устоз мураббийлар ўз устиларида ишлашлари борасида ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Шундан сўнг, тумандаги фидоий устозлар тақдирланди. “Умид ниҳоллари-2022” спорт мусобақалари ғолибларининг мукофотлари топширилди.

Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш
@toshkentvxtb