2022-06-17 20:11:25
Таъсирли лавҳалар ва рақамлар
Шавкат Мирзиёевнинг янги қурилган
Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказига ташрифидан таъсирли лавҳалар.
Маълумот учун: 1 йилда бу ерда нималар ўзгарди?
Илгари 85 та жой бор, битта хонада 3-4 бемор ётарди. Ҳозир жойлар сони
160 тага етказилди ва бемор бола ҳамда унинг ота-онаси учун
алоҳида шарт-шароитлар яратилди;
дори воситалари харид қилиш учун 2016 йилда 2,8 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлса, ҳозир бу миқдор қарийб 60 баравар оширилиб,
170 миллиард сўмга етди. 91 турдаги онкогематологик дори воситалари давлат ҳисобидан
бепул берилмоқда;
беморларнинг суткалик овқатланиши 3 маҳалдан
5 маҳалга оширилди, ота-оналарга ҳам
бепул овқат берилмоқда;
марказда
30 ўринли боғча ва
40 ўринли мактаб очилди;
тиббиёт фанлари доктори сони 3 нафардан
9 нафарга, фан номзодлари сони эса 8 нафардан
29 нафарга етди;
ҳар йили
50 нафар шифокорни
Россия ва
Туркияда малака оширишга юбориш йўлга қўйилди.
@xushnudbek
852 views17:11