2022-04-21 08:14:35
Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ва Гулистон шаҳар Президент мактаби ҳамкорлигида "What does professional development stand for teachers?’’деб номланган амалий семинар бўлиб ўтди
Семинарда вилоятнинг энг илғор инглиз тили ўқитувчилари ва фан методистлари, ҳамда университет ўқитувчилари иштирок этишди.
Мақсад инглиз тили ўқитувчилари малакасини ошириш ва халқаро тан олинган TESOL, TKT, TEFL, TEYL сертификатлари каби курсларида ўқиш учун жалб этишдан иборат.
Семинарда ELT TESOL нодавлат таълим ташкилоти асосчиси О.Очилова ва TESOL ASIA INTERNATIONAL ташкилоти асосчиси, халқаро тренер Н. Хушбоқовалар иштирок этиб бу сертификатлар авфзаллиги ва ютуқлари ҳақида тўхталиб ўтишди.
Халқаро тренер Майкл Осо семинар иштирокчиларига инглиз тили дарсларининг сифатини оширишга қаратилган стратегиялар ҳақида тренинг олиб борди.
Бундай учрашувлар ўқитувчилар учун фойдали бўлиб, келажакда ҳамкорликда яна тренинглар олиб бориш ҳақида келишувлар имзоланди.
Каналга уланиш t.me/Sirdaryo_VXTB
217 viewsNargizakhonim, 05:14