Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Психостимул

Логотип телеграм канала @sultonova_mashhura — Психостимул П
Логотип телеграм канала @sultonova_mashhura — Психостимул
Адрес канала: @sultonova_mashhura
Категории: Психология
Язык: Русский
Количество подписчиков: 680
Описание канала:

✔️Psixologik testlar
✔️Psixologik ma'lumotlar
✔️Psixologik yordam
✔️Inson psixologiyasi haqidagi barcha-barcha ma'lumotlar bizning kanalda.
🌈🤗🤗🤗😍😘Biz bilan baxt sari olg'a....
O'zingizni anglang va bizni kuzatishda davom eting.

Рейтинги и Отзывы

1.67

3 отзыва

Оценить канал sultonova_mashhura и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

0

3 звезд

1

2 звезд

0

1 звезд

2


Последние сообщения 241

2021-05-10 02:54:25 Бир одамнинг уч орзуси боракан. У катта маошли ишни, гўзал турмуш ўртоғи бўлишини ва оламга машҳур бўлиб танилишни хоҳларкан. Кунларнинг бирида ўша одам таниқли фирмага ишга кириш учун отланибди. Йўлда кетаётганида унинг олдида бир қария йиқилиб тушибди. Агар унга қўл чўзсам қабулга кечга қоламан, бу бир пиёниста бўлса керак деб ҳаёлидан ўтказибди ва қарияга ёрдам бермабди.Аммо у барибир ишга қабул килинмабди. Суҳбатдан ўта олмабди.
Кунларнинг яна бирида кўчада сайр килиб юрса, кўча артистлари ажойиб томоша кўрсатаётган эканлар. У мазза қилиб томошани кўрибди .Атрофдаги одамлар артистларни олқишлашибди. У бўлса йўлида давом эта бошлабди. Шунда унинг ёнига кампир қиёфасидаги актриса югуриб келиб, томоша ҳакидаги фикрини сўрабди. Ҳалиги одам кампирдан жирканиб унга индамасдан кетиб қолибди.
Бир куни ёмғирли кунда одамнинг кўзи унинг уйи олдидаги ўриндиқда йиғлаб ўтирган бир аёлга тушибди. Аёл ундан ёрдам сўраб, бир кечага бошпана сўрабди лекин одамни аёлга ёрдам бергиси келмабди ва шошилиб иссиққина уйига кириб кетибди. Йиллар ўтиб ўша одам бир умр рўшнолик кўрмай оламдан ўтибди ва у дунёга борганида фариштага ҳаётини нолиб сўзлаб берибди.
"Эсингдами -дебди фаришта - Йиқилиб тушган бир қария сенга қўлини чўзганди, ўша қария сен ишга жойлашмокчи бўлган фирма бошлиғи эди. Актриса кампирни эслайсанми, у аслида гўзал-ёш аёл эди. Сени бир кўришдаёк ёқтириб қолганди. Ва ниҳоят, эшигинг ёнида сендан бошпана сўраган аёл ёдингдами? Ўша аёл машхур адиба эди, у ўша куни ниҳоятда хасратлашмоққа мухтож эди. Сен унга ёрдам берганигда, шубҳасиз сен хақингда оламга достон ёзарди, афсуски сен хеч кимга ёрдам бермадинг. Агар хаммаларига ёрдам қўлингни чўзганингда сени хамма орзуларинг амалга ошган бўлар эди ва сен бой-пешқадам одам бўлардинг. Сени гўзал аёлинг, ажойиб оиланг бўларди ва сен машҳур инсон бўлардинг...."
ХУЛОСА: Доим эсингизда бўлсин, бахтни-омадни кўриниши яширин бўлади...
@Sultonova_Mashhura
458 viewsSultonova Mashhura, 23:54
Открыть/Комментировать
2021-05-10 02:52:55 "Сиз одамларни тақдиридан қутқара олмайсиз, худди шундай, тиббиётда табиатан беморнинг ўлиши тайинланган бўлса, уни даволай олмайсиз.
Ўз қадр-қимматимиз учун, психологик ривожланиш учун биз ўзимизни боримизча қабул қилишимиз ва бизга ишониб топширилган ҳаётда жиддий яшашимиз керак...

Биз гуноҳларимизга, хатоларимизга ва адашишларимизга муҳтожмиз, акс ҳолда бизни ривожланишимизга ундовчи энг кучли сабаблардан маҳрум бўламиз..."

Карл Густав Юнг

@Sultonova_Mashhura
420 viewsSultonova Mashhura, 23:52
Открыть/Комментировать
2021-05-10 02:52:14
Чиройли сабрдан сўнг гўзал бахт берилади, бу Ҳақнинг ваъдасидир...

Ассалому алейкум яхшилар бошланган янги иш хафтаси барчамизга хайрли ва баракали бўлсин...

@Sultonova_Mashhura
478 viewsSultonova Mashhura, 23:52
Открыть/Комментировать
2021-05-09 20:17:45
Қалбингизга орзу қилишга имкон беринг...
Тунингиз осуда ва хотиржам ўтсин

@Sultonova_Mashhura
478 viewsSultonova Mashhura, 17:17
Открыть/Комментировать
2021-05-09 15:30:46 Тақдир аслида сизнинг танловингиз!
Тақдирни айбдор деб билиш сизни хаётингизни ўзгартирмайди!Имконият барчага берилади.Фойдаланиш хар кимнинг ўзига боғлиқ..

@Sultonova_Mashhura
480 viewsSultonova Mashhura, 12:30
Открыть/Комментировать
2021-05-09 15:23:33
Хаёт танловлардан иборат...

@Sultonova_Mashhura
480 viewsSultonova Mashhura, 12:23
Открыть/Комментировать
2021-05-09 15:22:40 Инсон аураси!

Бахт, омад, бойлик келиши аурамизга боғлиқ! Аурамизнинг 3 хил саломатлиги бор!

Жисмоний саломатликнинг бузилиши - алкоголизм, тамаки, чекиш, зино ва тананинг имкониятларидан хато ва гуноҳ йўлларида фойдаланишнинг барча турлари.

Руҳий саломатликнинг бузилиши - ибодат, дуонинг йўқлиги, ёлғон, ношукурлик, қайсарликнинг ортиши.

Эмоционал саломатликнинг бузилиши - негатив ҳиссиётларга берилиш ва уларни узоқ тутиб туриш!

@Sultonova_Mashhura
461 viewsSultonova Mashhura, 12:22
Открыть/Комментировать
2021-05-09 09:32:55
У КИМНИНГ ОНАСИ?..

Қаранг, ҳув – Хотира хиёбонида,
Мунғайиб ўтирган кимнинг онаси?..
– Бир уюм тупроқнинг остида ётган,
Фақат исми қолган жимнинг онаси...

Урушга уч нафар ўғлин юбориб,
Уч бора қорахат олган – карахт у...
Баргидан илдизи қадар қовжираб,
Фақат танаси бор - тўнка дарахт у.

Жангда ҳалок бўлган новча Нодирнинг
Ёки Ботиржоннинг онасими у,
Сибирь тупроғида аста жон берган,
Шўрлик Собиржоннинг онасими у?

Аскар эркасини кутиб зериккан,
Чолини кўзларин ўзи ёпибди.
Сарпо йиғиб, жангда юрган ўғлига,
Қорамағизгина келин топибди.

Қаранг, ўша ҳайкал кимнинг онаси?
Фақат узун деманг бунчалар байтинг,
Ёлғиз шу онага раҳмингиз келсин,
Ўғлини топсангиз, манзилин айтинг.

Айтинг, айтиб беринг, хабардор бўлсин,
Ёлғиз онасининг тотган жабридан,
Шубҳасиз, агар у чин ўғил бўлса
Чиқиб келар ҳатто ётган қабридан.

Шоира Тўлаганова

@Sultonova_Mashhura
551 viewsSultonova Mashhura, 06:32
Открыть/Комментировать
2021-05-09 08:14:09
490 viewsSultonova Mashhura, 05:14
Открыть/Комментировать
2021-05-09 08:14:00 Юраги тоза одам ҳамма нарсада гўзалликни кўришга қодир.
Ахир ташқи дунё сизнинг қалбингизнинг аксидир.
Агар сиз уни муҳаббат билан тўлдирсангиз, ҳамма жойда севгини ҳис қиласиз..

@Sultonova_Mashhura
478 viewsSultonova Mashhura, 05:14
Открыть/Комментировать