Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Бир одамнинг уч орзуси боракан. У катта маошли ишни, гўзал ту | Психостимул

Бир одамнинг уч орзуси боракан. У катта маошли ишни, гўзал турмуш ўртоғи бўлишини ва оламга машҳур бўлиб танилишни хоҳларкан. Кунларнинг бирида ўша одам таниқли фирмага ишга кириш учун отланибди. Йўлда кетаётганида унинг олдида бир қария йиқилиб тушибди. Агар унга қўл чўзсам қабулга кечга қоламан, бу бир пиёниста бўлса керак деб ҳаёлидан ўтказибди ва қарияга ёрдам бермабди.Аммо у барибир ишга қабул килинмабди. Суҳбатдан ўта олмабди.
Кунларнинг яна бирида кўчада сайр килиб юрса, кўча артистлари ажойиб томоша кўрсатаётган эканлар. У мазза қилиб томошани кўрибди .Атрофдаги одамлар артистларни олқишлашибди. У бўлса йўлида давом эта бошлабди. Шунда унинг ёнига кампир қиёфасидаги актриса югуриб келиб, томоша ҳакидаги фикрини сўрабди. Ҳалиги одам кампирдан жирканиб унга индамасдан кетиб қолибди.
Бир куни ёмғирли кунда одамнинг кўзи унинг уйи олдидаги ўриндиқда йиғлаб ўтирган бир аёлга тушибди. Аёл ундан ёрдам сўраб, бир кечага бошпана сўрабди лекин одамни аёлга ёрдам бергиси келмабди ва шошилиб иссиққина уйига кириб кетибди. Йиллар ўтиб ўша одам бир умр рўшнолик кўрмай оламдан ўтибди ва у дунёга борганида фариштага ҳаётини нолиб сўзлаб берибди.
"Эсингдами -дебди фаришта - Йиқилиб тушган бир қария сенга қўлини чўзганди, ўша қария сен ишга жойлашмокчи бўлган фирма бошлиғи эди. Актриса кампирни эслайсанми, у аслида гўзал-ёш аёл эди. Сени бир кўришдаёк ёқтириб қолганди. Ва ниҳоят, эшигинг ёнида сендан бошпана сўраган аёл ёдингдами? Ўша аёл машхур адиба эди, у ўша куни ниҳоятда хасратлашмоққа мухтож эди. Сен унга ёрдам берганигда, шубҳасиз сен хақингда оламга достон ёзарди, афсуски сен хеч кимга ёрдам бермадинг. Агар хаммаларига ёрдам қўлингни чўзганингда сени хамма орзуларинг амалга ошган бўлар эди ва сен бой-пешқадам одам бўлардинг. Сени гўзал аёлинг, ажойиб оиланг бўларди ва сен машҳур инсон бўлардинг...."
ХУЛОСА: Доим эсингизда бўлсин, бахтни-омадни кўриниши яширин бўлади...
@Sultonova_Mashhura