Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида гемодиализ муолажасиг | NEFROPOST.uz

Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида гемодиализ муолажасига муҳтож беморлар қандай даволанмоқда?

Коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаш ва парваришлаш тиббиёт ходимларидан алоҳида эътиборни талаб этади. Айниқса, бу хасталик кекса ёшли ва буйрак касаллиги билан оғриган кишиларда оғир ўтишини ҳисобга олсак, улар зиммасидаги масъулият икки ҳисса ортади. Қолаверса, бундай беморларни самарали даволаш учун тиббиёт муассасаларини зарур тиббий жиҳозлар билан таъминлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Хўш, юртимизда бу борада беморлар учун қандай шароитлар яратилган?

ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволига Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Дониёр МИРАЗИМОВ жавоб берди.

— Шифохонамиз коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволашга ихтисослашган юртимиздаги энг йирик тиббиёт муассасаларидан бири бўлиб, айни пайтда 2000 нафар беморга мўлжалланган марказда коронавирусга гумон қилинган, ПЗР тест мусбат натижаси тасдиқланган ва пневмонияга чалинган 700 нафарга яқин бемор муолажа оляпти, — дейди Д.Миразимов. — Беморларнинг 97 нафари оғир, 455 нафари ўрта оғир, 116 нафари ўта оғир аҳволда. Айни пайтда жонлантириш бўлимида 129 нафар киши даволанмоқда.

Шифохонага кунига ўрта ҳисобда 80 нафарга яқин бемор мурожаат қилиб, шулардан 50 нафарга яқини госпитализация қилиняпти. Қолаверса, бир кунда ўртача 75-85 нафар киши касалликдан тўлиқ соғаймоқда. Натижада жорий йилнинг сентябрь ойи билан солиштирганда беморлар сони 40 фоизга камайди.

Биламизки, коронавирусга чалинганлар махсус шифохонада даволанади. Жумладан, COVID-19 инфекцияси тасдиқланган гемодиализга муҳтож кишилар ҳам ана шундай марказларда шифокорларнинг қатъий назорати остида муолажа олишлари зарур. Бу эса ўз навбатида ушбу хасталикни даволашга ихтисослашган муассасаларни зарур тиббий жиҳозлар билан таъминлашни тақозо этади.

Айтиш мумкинки, бу борада шифохонада барча шароитлар яратилган. Хусусан, марказда беморларга гемодиализ муолажасини олишлари учун бир вақтнинг ўзида 20 та ўрин-жой ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда мамлакатимизга ташриф буюрган Россия Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерал хизмати раҳбари, Россия Федерацияси Бош давлат санитария врачи Анна Попова Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида бўлиб, коронавирусга чалинган гемодиализга муҳтож беморларнинг бу ерда даволаниши дунёнинг қатор давлатлари ўрганса бўладиган ибратли тажриба эканини эътироф этган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Biz telegramdamiz
https://t.me/nefropostuz
Biz facebookdamiz
www.facebook.com/groups/nefropostuz/