Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

«Avto oltmish oy» иши бўйича суд ҳукми ўқилди 2021 йил 29 мар | Mikoyil / blog

«Avto oltmish oy» иши бўйича суд ҳукми ўқилди

2021 йил 29 март куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида “Avto oltmish oy” МЧЖ раҳбар ва ходимларига суд ҳукми ўқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра:

Ж. Баҳодиров (1996 йил, муқаддам судланган, “Avto oltmish oy” МЧЖ раҳбари) сохта тадбиркорлик, солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш каби жиноятлар юз бермаганлиги сабабли ЖПК 83-моддасига асосан айбсиз деб топилиб, реабилитация этилди ҳамда жиноят ишининг шу қисмлари тугатилди.

Ж. Баҳодиров фирибгарлик, қасддан банкротликка олиб келиш ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришда назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

О. Мирзаев (1986 йил, муқаддам судланган, ишсиз)га 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди;

Э. Қурбонов (1980 йил, муқаддам судланмаган, ишсиз)га 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;

М. Гулмирзаева (1985 йил, муқаддам судланмаган, “Avto oltmish oy” МЧЖ бош ҳисобчиси)га 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди;

М. Ҳакимова (1981 йил, муқаддам судланмаган, “Avto oltmish oy” МЧЖ маслаҳатчиси) фирибгарлик ва қасддан банкротликка олиб келиш жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, Жиноят кодексининг 70-моддаси (шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотиши муносабати билан уни жазодан озод қилиш)га асосан жазодан озод қилинди.

Жиноят оқибатида жабрланувчиларга етказилган моддий зарар судланувчилардан солидар тартибда ундирилиши ҳамда жиноят иши юзасидан хатланган пул маблағлари ва мол-мулк сотувидан тушган пулларни пропорционал тартибда жабрланувчиларга тақсимлаш белгиланди.