Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Квота-2021: давлат гранти 25 фоизга оширилиши мумкин “2021/20 | Mikoyil / blog

Квота-2021: давлат гранти 25 фоизга оширилиши мумкин

“2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унда:
давлат гранти асосидаги давлат буюртмаси параметрларини 2020/2021 ўқув йилига нисбатан 25 фоизга оширилган ҳолда белгилаш;
эҳтиёжманд оилалар қизлари учун “ижтимоий лифт” тамойили асосида хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини кенгайтириш мақсадида алоҳида грант ўринларини икки баробарга ошириш кўзда тутилган.

Шунингдек, 2021/2022 ўқув йили учун давлат ОТМларига давлат буюртмаси параметрлари:

а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
кундузги таълим шаклига – 115 343 нафар;
сиртқи таълим шаклига – 36 211 нафар;
кечки таълим шаклига – 6 325 нафар;

б) магистрлар тайёрлаш бўйича – 12 914 нафар;

в) нодавлат олий таълим ташкилотлар
ига давлат буюртмаси параметрлари 56 нафар этиб тасдиқланиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича 2000 нафар қўшимча давлат гранти ажратилиши мумкин.

Лойиҳа 10 апрелга қадар муҳокама қилинади.