2021-03-29 08:08:45
Квота-2021: давлат гранти 25 фоизга оширилиши мумкин
“2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Унда:
давлат гранти асосидаги давлат буюртмаси параметрларини 2020/2021 ўқув йилига нисбатан
25 фоизга оширилган ҳолда белгилаш;
эҳтиёжманд оилалар қизлари учун
“ижтимоий лифт” тамойили асосида хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини кенгайтириш мақсадида алоҳида грант ўринларини
икки баробарга ошириш кўзда тутилган.
Шунингдек, 2021/2022 ўқув йили учун давлат ОТМларига
давлат буюртмаси параметрлари:
а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
кундузги таълим шаклига –
115 343 нафар;
сиртқи таълим шаклига –
36 211 нафар;
кечки таълим шаклига –
6 325 нафар;
б) магистрлар тайёрлаш бўйича –
12 914 нафар;
в) нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси параметрлари
56 нафар этиб тасдиқланиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининг
тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича
2000 нафар қўшимча давлат гранти ажратилиши мумкин.
Лойиҳа 10 апрелга қадар муҳокама қилинади.
108 views05:08