2021-05-16 16:34:30
Туркияда карантин чекловлари енгиллаштириладиТуркия Ички ишлар вазирлиги мамлакатда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари камайгани муносабати билан 17 майдан кейин локдаундан босқичма-босқич чиқилишини эълон қилди.
Ҳар куни 21:00 дан 5:00 гача комендантлик соатига амал қилинади;
Дам олиш кунлари (шанба, якшанба кунлари комендантлик соатига тўлиқ амал қилинади;
Дам олиш кунлари озиқ овқат, мева-сабзавот, қандолат ва гўш дўконлари соат 10:00 дан 17:00 гача фаолият кўрсатади;
Сайёҳлар комендантлик соатига риоя қилишдан озод этиладилар;
Вақтинчалик яшаш хуқуқига (ikamet izni) эга чет элликлар комендантлик соатига тўлиқ риоя қилишлари шартдир;
Умумий овқатланиш муассасалари фақат етказиб бериш ва олиб кетиш режимларида фаолият юритади
⁃ олиб кетиш соат 07:00 дан 20:00 гача;
⁃ етказиб бериш соат 07:00 дан 24:00 гача;
⁃ Дам олиш кунлари фақат етказиб бериш режимида соат 07:00 дан 24:00 гача.
18 ёшга тўлмаган болаларга кўчага чиқиш учун қўйилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинади;
Ковид-19га қарши вакцинанинг иккала дозаси билан эмланган 65 ёшдан катталар чекловлардан озод этилади;
⁃ Эмланмаганлар эса соат 10:00 дан 14:00 оралиғида кўчига чиқишлари мумкин.
18 ёшгача бўлган ва 65 ёшдан катта ёшдаги кишиларга жамоат транспортидан фойдаланиш тақиқланади.
Комендантлик соатидан ташқари Туркия бўйлаб шаҳарлараро сайёҳатга (шу жумладан шахсий автоулов билан ҳам) руҳсат берилади;
⁃ комендантлик соати пайтида сайёхат қилиш учун фақат Ички ишлар вазирлигининг рухсати билан E-BAŞVURU тизими орқали ёки 199 телефон рақамига қўнғироқ қилиб рухсатномага эга бўлиш лозим.
Шунингдек шаҳарлараро ва шаҳар ичида транспортлар фақат 50%га тўлган ҳолда ҳаракатланади.
17 майдан 1 июнга қадар қуйдаги жамоат жойлари вақтинчалик фаолият кўрсатмайди.
Булар;
Барлар, паблар, кафе, ресторанлар,
Кинотеатрлар,
Интернет клублари, ўйин марказлари,
Сауналар, ҳаммомлар ва кўнгилочар боғлар,
Спорт майдончалари, бассейнлар.
Қуйдаги муассасалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабига мувафиқ иш кунлари соат 07:00 дан 20:00 га қадар деб белгиланади.
Булар;
Озиқ-овқат дўконлари,
Гўзаллик ва сартарош хизматлари,
Офислар,
Тикувчилик ва пойафзал таъмирлаш,
Савдо марказлари (10:00 дан 20:00 гача)
Бозорлар (соат 07:00 дан 19:00 гача)
Давлат идоралари (соат 10:00 дан 16:00 гача)
Дам олиш кунлари супермаркет ва зарур нарсалар тоифасига киритилмаган товарларнинг чакана савдо тармоқларида қуйдаги маҳсулотларни сотиш тақиқланиди.
Булар ;
спиртли ичимликлар,
электроника,
ўйинчоқлар,
иш юритиш буюмлари,
кийим-кечак ва аксессуарлар,
уй тўқимачилик буюмлари,
автомобиль аксессуарлари,
боғ маҳсулотлари,
идиш-товоқ ва керамика буюмлари,
қурилиш ва таъмирлаш маҳсулотлари.
https://t.me/istanbul2020Boshkonsulxona
2.4K viewsСИА, edited 13:34