Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Туркияда 17 майгача тўлиқ карантин эълон қилинмоқда. Туркияд | Istanbul2020

Туркияда 17 майгача тўлиқ карантин эълон қилинмоқда.

Туркияда 29 апрелдан 17 майгача тўлиқ карантин чекловлари амал қилади. Бунда барча мактабларда дарслар тўхтатилиши ва имтиҳонлар қолдирилиши эълон қилинди.

Шунингдек, барча савдо марказлари фаолияти вақтинчалик чеклаб қўйилади.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакатда эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашуви сабабли 29 апрелдан 17 майгача Туркияда тўлиқ карантин эълон қилинишини маълум қилди.

Туркиянинг барча мактабларида кундузги дарслар тўхтатилади ва барча имтиҳонлар қолдирилади.

Якшанба кунлари савдо марказлари ёпилади, бошқа кунлари эса фақат маълум соатларда хизмат қилади.

Шунингдек, шаҳарлараро харакатланиш фақат рухсатнома орқали амалга оширилади ва шаҳарлараро транспортлар фақат 50%га тўлган ҳолда ҳаракатланади.


https://t.me/istanbul2020Boshkonsulxona