Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

Логотип телеграм канала @fargonabojxonaboshqarmasi — Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali F
Логотип телеграм канала @fargonabojxonaboshqarmasi — Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali
Адрес канала: @fargonabojxonaboshqarmasi
Категории: Новости и СМИ
Язык: Русский
Количество подписчиков: 1.23K
Описание канала:

Telefon raqami: 73-249-07-00
Бошқарма каналлари:

Facebook: https://www.facebook.com/fvbojxonaboshqarmasi
Инстаграм: https://www.instagram.com/fvbojxonaboshqarmasi/
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCzYfosnlpZ2iAY-jOIo7vnA

Рейтинги и Отзывы

5.00

2 отзыва

Оценить канал fargonabojxonaboshqarmasi и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

2

4 звезд

0

3 звезд

0

2 звезд

0

1 звезд

0


Последние сообщения 7

2022-06-02 17:27:56
1 июндан Судлар ва Божхона органлари ўртасида маъмурий ишларни электрон шаклда кўриш амалиёти бўйича янгича тартиб жорий қилинди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳамда Жиноят ишлари бўйича Риштон тумани суди судьяси У.Мехмоналиев иштирокида янги жорий қилинган тартиб бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди.

Семинар давомида, 2022 йилнинг 1 июнидан бошлаб:

ишлар ахборот тизими орқали тўлиқ электрон шаклда келиб тушади ва электрон тарзда кўрилиши;

ушбу тоифадаги ишлар судларнинг "E-XSUD" ахборот тизимида фақат электрон шакллантирилиб, уларнинг электрон архиви юритилиши;

зарур ҳолларда суд мажлислари масофадан туриб мобил видеоконференц-алоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилиши борасида янгиликлар айтиб ўтилди.

Шунингдек йиғилишда, маъмурий ишларни электрон тартибда кўрилиши, фуқароларнинг ортиқча сарсон бўлмаслиги, ишларни тез ва сифатли кўрилиши натижасида адолатли қарорлар қабул қилинишида муҳим омил эканлиги таъкидланди.

|telegram|facebook|instagram|youtube|
578 viewsCustoms_of_Fergana, 14:27
Открыть/Комментировать
2022-06-02 17:27:34
Масофавий электрон декларациялаш божхона постларининг ташкил этилиши.........
Anonymous Poll
17%
коррупцияга барҳам беради.
51%
коррупциянинг олдини олишга хизмат қилади.
24%
коррупция соҳасида ўзгариш бўлмайди.
8%
коррупциянинг ортишига хизмат қилади.
75 voters616 viewsCustoms_of_Fergana, 14:27
Открыть/Комментировать
2022-06-02 09:25:03
566 viewsCustoms_of_Fergana, 06:25
Открыть/Комментировать
2022-05-31 15:10:45
Президент аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашни қўллаб-қувватлаш чоралари янада кенгайтирилишини таъкидлади.

Бунинг учун, 2023 йил 1 январга қадар:

- 22 та турдаги истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт, балиқ, сут маҳсулотлари, мева, ўсимлик ёғи) божхона божларидан озод этилади;

- озиқ-овқатни импорт қилишда божларни оширилган ставкада қўллаш тўхтатиб турилади;

- давлат харидларида озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш бўйича чекловлар вақтинча бекор қилинади.

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бозордаги нарх-навони асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, бозорга киришга тўсқинлик қилиш ҳолатлари бўйича ваколатлари кучайтирилади.

Вилоят ҳокимларига ўз ҳудудида етишмайдиган маҳсулотларни импорт қилувчи тадбиркорларга кредит бериш, логистика ва импорт қилиш билан боғлиқ барча жараёнларда амалий ёрдам кўрсатиш топширилди.

Йиғилишда соҳа мутасаддилари ва ҳудудлар раҳбарлари мавжуд ҳолат ва белгилаб берилган вазифалар ижросини қандай таъминлашлари юзасидан ҳисобот берди.
443 viewsCustoms_of_Fergana, 12:10
Открыть/Комментировать
2022-05-30 19:58:19
29.05.2022/21.00

#Fargona

NOQONUNIY MAHSULOTLAR MANZILIGA YETIB BORMADI

Muxbir: Muhayyo MELIQO'ZIYEVA

BIZNI KUZATISHDA DAVOM ETING
https://t.me/zortv_bukun
484 viewsCustoms_of_Fergana, 16:58
Открыть/Комментировать
2022-05-30 17:08:55
#tezkor

4000 қути тамаки маҳсулотлари ўз манзилига етиб бормади

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумот асосида ўтказилган тадбир давомида “Водил-Қўқон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Р.Э. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси Марғилон шаҳри ҳудудида тўхтатилиб белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва акциз маркалари билан маркаланмаган, умумий қиймати 40 миллион сўмлик 2 турдаги жами 4 000 қути “Милано” номли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

|telegram|facebook|instagram|youtube|
584 viewsCustoms_of_Fergana, 14:08
Открыть/Комментировать
2022-05-27 12:06:16 Глава Германского общества международного сотрудничества в Центральной Азии Фелицитас Зик награждена памятной медалью «30 лет таможенной службе Узбекистана».

Награду вручил Первый заместитель Председателя Государственного таможенного комитета Илхом Мухторов.

Г-жа Фелицитас Зик, возглавляющая Региональный проект GIZ «Упрощение процедур торговли в Центральной Азии» с ноября 2019 года, вносит активный вклад в развитие сотрудничества между Государственным таможенным комитетом и Германским обществом международного сотрудничества (GIZ).

В рамках совместной деятельности за последние годы было реализовано более 30 успешных семинаров, тренингов и рабочих встреч по упрощению и цифровизации таможенных процедур, в которых приняли участие более 60 сотрудников таможни.

Государственный таможенный комитет также активно участвует в региональной программе «Упрощение процедур торговли в Центральной Азии» на 2020-2022 годы.
1.0K viewsCustoms_of_Fergana, 09:06
Открыть/Комментировать
2022-05-27 12:06:16
Германия Халқаро ҳамкорлик жамиятининг Марказий Осиё бўйича раҳбари Фелицитас Зик “Ўзбекистон божхона хизматига 30 йил” эсдалик нишони билан тақдирланди.

Нишонни Давлат божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари Илхом Мухторов топширди.

2019 йил ноябрь ойидан “Марказий Осиёда савдони енгиллаштириш” минтақавий дастурига бошчилик қилиб келаётган Фелицитас Зик хоним Давлат божхона қўмитаси ва Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ривожига фаол ҳисса қўшиб келмоқда.

Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти билан ҳамкорликда божхона тартиботларини соддалаштириш ва рақамлаштириш йўналишида ташкил этилган 30 дан ортиқ семинар, тренинг ва амалий машғулотларда 60 дан ортиқ божхона ходимлари иштирок этди.

Давлат божхона қўмитаси 2020-2022 йилларга мўлжалланган “Марказий Осиёда савдони енгиллаштириш” минтақавий дастурида ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.
817 viewsCustoms_of_Fergana, 09:06
Открыть/Комментировать
2022-05-27 07:31:54
Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Хасанов томонидан тадбир иштирокчиларига божхона соҳасига оид янги қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, уларга асосан тадбиркорларга яратилаётган қулайлик ва берилаётган имтиёзлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Шундан сўнг, тадбиркорлардан экспорт ва импорт операцияларини амалга оширишда товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш жараёнида юзага келаётган муаммолар бўйича саволларга видеоконференция тарзида ДБҚ Раҳбарияти ва масъул ходимлар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.

|telegram|facebook|instagram|youtube|
694 viewsCustoms_of_Fergana, 04:31
Открыть/Комментировать
2022-05-23 15:45:36
Ўқувчилар буюк аждодларимизнинг бебаҳо меросларидан бири бўлган “Худоёрхон ўрдаси”га ташриф буюриб мозийга саёҳат қилишди. Ёшларни аждодларимизнинг бой маданий тарихи билан таништириш уларни янада ватанпарварлик рухида камол топишларига хизмат қилади.
Пресс-тур сўнгида ўқувчилар билан уларнинг таассуротлари ҳақида ўртоқлашиб, бундай учрашувларни мунтазам ташкил қилишга келишиб олинди.


|telegram|facebook|instagram|youtube|
525 viewsCustoms_of_Fergana, 12:45
Открыть/Комментировать